Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (Ягона портал) яна бир муҳим ҳуқуқий маълумот пайдо бўлди. Унга кўра, порталга фуқаролик ҳолати далолатномаларини рўйхатдан ўтказганлик, гербли гувоҳномалар берганлик учун герб йиғими ва ФҲДЁ органлари томонидан жисмоний шахсларга кўрсатиладиган пуллик хизматлар учун тўлов миқдорлари ҳақида маълумот жойлаштирилди.
Ягона портал матбуот хизмати берган хабарга кўра, мазкур маълумотларнинг ҳуқуқий асоси бўлиб “Давлат божи ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, “Давлат божи ставкалари ҳақида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа шу каби меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар хизмат қилади.
Ушбу маълумотни қуйидаги ҳавола орқали батафсил кўришингиз мумкин.
Эслатиб ўтаман, бундан аввалроқ Ягона порталда нотариал ҳаракатларнинг турлари ва бундай ҳаракатларга тўланадиган давлат божлари ҳақидаги маълумотлар ҳам жойланган эди.