Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya

БУЙРУҚ

БУЙРУҚ – маъмурий ҳуқуқда яккабошчиликка асосланган ҳуқуқий ҳужжат. Муайян муассаса ёки бошқа ташкилот олдида турган асосий ва кундалик вазифаларни ҳал қилиш мақсадида қўлланилади. Б.нинг матни асословчи (кириш) ва фармойиш қисмларидан таркиб топади. Асословчи қисмида б.дан мақсад, шарт-шароитлар, сабаблар кўрсатилади, номи, рақами, санаси ёзилади. Баъзан б.ни асослашга ҳожат бўлмаслиги мумкин. Бундай ҳолларда улар тўғридан–тўғри фармойиш қисми б-н ҳам берилаверади. Қуролли Кучларда б. – бошлиқнинг ўз қўл остидагиларга ёзма ёки оғзаки равишда берган фармойиши; бу фармойиш бўйсинувчилар учун қонун ҳисобланади. (муал. – ... Батафсил »

ГАРОВ

ГАРОВ – 1) мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усули. Унга кўра бир шахс ўз мажбуриятларини таъминлаш учун бошқа шахсга мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни беради. Қарздор г. б-н таъминланган мажбуриятни бажармаган тақдирда кредитор (г.га олувчи) бу мажбурият бўйича ўз талаби г.га қўйилган мол-мулкнинг қийматидан ушбу мол-мулк эгаси бўлган шахс (г.га қўювчи)нинг бошқа кредиторларига қараганда имтиёзли суратда қаноатлантирилишига, қонунда белгилаб қўйилган чегиришлардан кейин, ҳақли бўлади. Г.га олувчи г.га қўйилган мол-мулкни йўқотганлик ёки унга зиён етказганлик учун суғурта ҳақидан, бу мол-мулк кимнинг фойдасига, суғурта ... Батафсил »

БУЗИШ ҚУРОЛЛАРИ

БУЗИШ ҚУРОЛЛАРИ – криминалистика фанига оид атама. Жиноятчилар кўпинча турли хил объектларга, турар жойларга ўзларининг жиноий мақсадларини амалга ошириш учун ҳар хил Б.қ. ёрдамида куч ишлатиш йўли б-н, хона ва омбор эшик, деворларини бузиб киради. Б.қ. сифатида бузиш учун махсус тайёрланган (лом, монтировка, фомка, арра ва ҳ.) ёхуд тош, турли темир предметлар, ҳаттоки портлатиш воситасидан ҳам фойдаланилади. Баъзи вақтларда Б.қ. сифатида автоген, электр пайвандлаш асбоблари ҳам ишлатилади. Бузиш объектлари ўз тузилиши ва б. жиҳатлари б-н турли хилда бўлади. Б.қ. ҳодиса ... Батафсил »

ГАНГСТЕР

ГАНГСТЕР (инглизча “тўда, босқинчи”) – жиноий дўқ-пўписа, товламачилик, одам ўлдириш ва ўғирлаш каби ишлар б-н шуғулланувчи босқинчилар тўдасининг иштирокчиси. (муал. – И.Беков) Батафсил »

БРИГАДА ТАРЗИДА МОДДИЙ ЖАВОБГАРЛИК

БРИГАДА ТАРЗИДА МОДДИЙ ЖАВОБГАРЛИК – ходимлар моддий жавобгарлиги турларидан бири. Бунда пул ёки товар моддий бойликлар биргаликда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган бригада (жамоа) аъзоларига топширилади ва топширилган бойликларга зиён етгани тақдирида бригада (жамоа ) аъзолари биргаликда жавобгар бўладилар. Б.т.м.ж. товар–моддий қимматликлар б-н ишлайдиган ва моддий жавобгарликни инвидуаллаштириб бўлмайдиган иш жойларида бирга ишлайдиган ходимлар жамоаси б-н олдиндан тузилган ёзма шартнома асосида юклатилиши мумкин. Б.т.м.ж. ҳақида ёзма шартнома тузиш, шартноманинг намунавий шакли ва жамоа аъзолари моддий жавобгарлиги масалалари қонун ҳужжатларида назарда тутилган ... Батафсил »

ГАБИТОЛОГИЯ

ГАБИТОЛОГИЯ (юнонча “гомо” – инсон, “логос” – ўқийман), ўрганаман деган тушунчани англатади. Криминалистика техникасида инсоннинг ташқи кўриниш белгиларни ўрганувчи соҳа. Тергов ва тезкор-қидирув амалиётида қидирувдаги, текширувдаги ва шахси номаълум бўлган мурдани идентификация қилишда инсоннинг ташқи қўринишида барча (гавда, бош, қўл-оёқ) белгиларининг асосида идентификация ўтказишнинг илмий асослари қатор фанларнинг, жумладан, анатомия, физиология, суд тиббиётининг ривожланиш омилларига ва ютуқларига асосланган ҳолда шаклланади, тергов ва тезкор ҳамда эксперт фаолиятида кенг қўлланилади. (муал. – А.Норбоев) Батафсил »

БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАНЛИК ПЕНСИЯСИ

БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАНЛИК ПЕНСИЯСИ – турмуш кечиришнинг асосий манбаи саналувчи боқувчи шахс вафот этганлиги туфайли унинг қарамоғида ва таъминотида бўлиб келган меҳнатга яроқсиз шахсларга тайинланадиган ва тўланадиган пенсия тури. Боқувчи шахс касб касаллиги ёки ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар туфайли вафот этганида марҳумнинг қарамоғидаги шахсларга, меҳнат стажидан қатъи назар, пенсия тайинланаверади. Турмушдаги (маиший) жароҳат ёки умумий касалликлардан вафот этган боқувчи қарамоғида бўлиб келган оила аъзоларига марҳум боқувчиси қонунда белгиланган иш стажига (ёшга мутаносиб) эга бўлганида тўлиқ пенсия тайинланади. Бундай пенсия тўлиқсиз меҳнат ... Батафсил »

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ – 18 ёшга тўлмасдан жиноят содир қилган шахсларнинг жавобгарлиги. ЖКда вояга етмаганлар содир этадиган жиноятларнинг ўзига хос хусусиятлари ва б. ҳолатлари эътиборга олиниб, алоҳида жазолар белгиланган. Булар: а) жарима; б) ахлоқ тузатиш ишлари; в) қамоқ; г) озодликдан маҳрум қилиш жазоларидан иборат. Вояга етмаганларга нисбатан жазонинг бошқа турлари ва қўшимча жазолар тайинланиши мумкин эмас (ЖК, 81-м.). Вояга етмасдан жиноят содир қилган шахсларга нисбатан тайинланадиган жазо миқдори ва муддатлари анча қисқартирилган. Вояга етмаганларга нисбатан белгиланадиган жарима, энг кам ойлик ... Батафсил »

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР – ЎзРнинг амалдаги қонунчилигига кўра, 18 ёшга етмаган фуқаролар. В.е.ни тарбиялаш вазифаси – давлат бурчи, фуқароларнинг конс. мажбурияти ҳисобланади. ЎзР Конс.сида фуқаролар каби В.е.нинг билим олиш, меҳнат қилиш, дам олиш, мулкдор бўлиш каби ҳуқуқлари таъминланган (36, 40, 41-м.). ФКда 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган В.е.нинг муомала лаёқати белгиланган, улар ота-оналари, фарзандликка олувчилари ва ҳомийларининг розилигисиз мустақил равишда: а) ўз иш ҳақи, стипендияси ва б. даромадларини тасарруф этиш: б) фан, адабиёт ёки санъат асарининг, ихтиросининг ёхуд ўз интеллектуал фаолиятининг ... Батафсил »

БОШПАНА ҲУҚУҚИ

БОШПАНА ҲУҚУҚИ – халқаро ва миллий ҳуқуққа оид тушунча. Халқаро ҳуқуқда Б.ҳ. асосий одатларга, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси 1967 й. 4 дек. да қабул қилган “Ҳуқуқий бошпана тўғрисидаги декларация”га биноан амалга оширилади. Давлат миллий ҳуқуқида Б.ҳ. баъзи демократик давлатларнинг конс. ва қонунларига кўра, ажнабий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга бериладиган алоҳида шахсий ҳуқуқ. Ажнабий ўз ватанида сиёсий, диний, илмий ва б. шунга ўхшаш асослар бўйича таъқибга учраган тақдирда, Б.ҳ. унга бошқа давлат ҳудудида, узоқ вақт қолиш имкони туғилган ... Батафсил »

Юқорига