Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Хушнудбек Худайбердиев

2016 йилда қайси ОТМ нечта талаба қабул қилади? (бакалавр)

2016 йил 25 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “2016/2017 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Президент қарорида таъкидланишича, иқтисодиёт тармоқлари ва секторларининг олий маълумотли мутахассислар билан амалда таъминланганлигини экспертизадан ўтказиб баҳолаш натижаларига кўра бакалавриат тайёрлашнинг 18 та янги мутахассислиги жорий этилишини назарда тутувчи олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари рўйхатига тегишли ўзгартиришлар киритилди. Жорий йилдаги олий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш квотасига кўра, бакалавр таълим йўналишига 57 907 нафар талаба қабул қилинади. Шуларнинг ... Батафсил »

Евро-2016 учун махсус жадвални юклаб олинг

Жаҳондаги миллионлаб футбол ихлосмандлари Европа чемпионати бошланишини интиқлик билан кутаётгани ҳеч биримизга сир эмас. Ёдингизда бўлса, Xushnudbek.uz сайти илгари Жаҳон чемпионати ва Осиё кубоги учун тайёрланган махсус жадвалларни тақдим этган эди. Мазкур жадвал ишқибозлар орасида кенг тарқалди ва илиқ кутиб олинди. Кўпчилик ушбу жадвал ҳамроҳлигида бевосита мусобақаларни кузатиб борганини таъкидлади. Юқоридагиларни инобатга олиб, Евро-2016га мўлжалланган жадвални мамнуният билан сизларга тақдим қилмоқчиман! Ушбу жадвалнинг қулай томони шундаки, Сиз фақатгина ҳисобларни киритиб борасиз холос, қолганини дастурнинг ўзи уддалайди. Яъни гуруҳда ким қайси ... Батафсил »

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ташкил этилди

2016 йил 13 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди. Ҳужжатнинг расмий матни ЎзАда эълон қилинган. Фармонда таъкидланишича, ҳозирги тез ўзгараётган глобаллашув даврида ўзбек тили ва адабиётининг ўзига хос бетакрор хусусиятлари, тарихий тараққиёти, унинг бугунги ҳолати ва истиқболи билан боғлиқ масалаларни чуқур ўрганиш, бу борада олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари самарадорлигини кучайтириш, таълим-тарбия тизимининг барча бўғинларида ўзбек тили ва адабиёти фанини ўқитишнинг ҳамда ушбу ... Батафсил »

Парламент назорати тўғрисида қонун қабул қилинди

2016 йил 11 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Парламент назорати тўғрисида”ги Қонунга имзо чекди. Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинди. Мазкур Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 10 мартда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2016 йил 31 мартда маъқулланган эди. Ушбу қонуннинг мақсади парламент назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Қонун 28 моддадан иборат. Қонунга кўра, парламент назорати субъектлари қуйидагилардан иборат: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик ... Батафсил »

Ўзбекистон фуқаролигини йўқотиш асослари ва уни расмийлаштириш тартибига ўзгартиш киритилди

2016 йил 17 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги билан боғлиқ бўлган масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди. Фармонга кўра, 1992 йил 20 ноябрдаги ПФ-500-сонли Президент Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги билан боғлиқ бўлган масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди. Киритилган ўзгартириш мазмунини таҳлил қиладиган бўлсак, “Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотиш асослари ва уни расмийлаштириш тартиби” номли 4-бўлими янгидан таҳрирланди. Янги таҳрир натижасида қуйидаги асосий ўзгартиришлар киритилди: Энг ... Батафсил »

Бюджет ташкилоти ходимлари иш ҳақлари миқдорини SMS орқали билишлари мумкин

2016 йил февраль ойидан бошлаб бюджет ташкилотларида ишловчи ходимлар “UzASBO” дастурий мажмуасида ҳисобланган ўзларининг иш ҳақи ва бошқа тўловлари тўғрисида SMS орқали маълумот олишлари мумкин бўлди. Бу ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Бунинг учун ходим 7878 қисқа рақамига zp*12345*01*2016 кўринишида SMS юбориши лозим. zp – лотинча символ бўлиб, ойлик иш ҳақи маълумотини билдиради ва ўзгармас ҳисобланади. 12345 – ходим коди ҳисобланиб, 1-9999999 гача бўлган рақам бўлиб, ҳар бир ходим учун алоҳида берилади. 01 – ой номери ... Батафсил »

Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳаси Меҳнат вазирлигидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтказилди

2016 йил 22 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов «Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонга имзо чекди. Мазкур Фармонга биноан, ногиронларга, шунингдек, ногирон-болалар, уруш қатнашчилари, фахрийлар, ёлғиз қариялар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, имконияти чекланган шахсларни касбий таълимга йўналтириш вазифалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳамда туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари зиммасига, эҳтиёжманд бўлган оилалар ва фуқароларга ижтимоий тўлов ҳамда моддий ёрдамлар тайинлаш ... Батафсил »

5 март шанба дам олиш куни 7 март душанба кунига кўчирилди

2016 йил 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “2016 йил 5 март шанба дам олиш кунини 2016 йил 7 март душанба кунига кўчириш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорнинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Халқаро хотин-қизлар кунини нишонлаш муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида: 2016 йил 5 март шанба дам олиш куни 2016 йил 7 март душанба кунига кўчирилди; 2016 йил 5 март шанба куни ... Батафсил »

2015 йилда энг кўп сотилган китоблар рейтинги

Аввал ваъда берганимиздек, «Янги аср авлоди» нашриёти маркетологлари томонидан 2015 йилнинг энг оммабоп  китоблар рейтинги тузиб чиқилди. Эслатиб ўтамиз, мазкур рейтинг «Янги аср авлоди» нашриёти томонидан чоп этилган ва республикамиз китоб дўконларида ҳамда ташкилотлар томонидан энг кўп сотиб олинган китоблар асосида тузилган. Якуний натижаларга кўра, 2015 йил давомида китобхонлар томонидан энг кўп сотиб олинган китоб “Камолот” кутубхонаси” рукнида чоп этилган дунёга машҳур ўзбек шоираси Зулфиянинг “Баҳор келди сени сўроқлаб” шеърий тўплами бўлди. 2015 йил давомида 9942 дона шеърий тўплам харид ... Батафсил »

Янги қоидага кўра «Олий тоифали спорт бўйича ҳакам» тоифаси бекор қилинди

2016 йил 6 январь куни Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлигининг “Спорт ҳакамлари ва спорт ҳакамларининг малака тоифаларини бериш тартиби туғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи қабул қилинди. Буйруққа асосан тасдиқланган низомга кўра, спорт ҳакамига спорт турлари реестрига киритилган спорт турлари бўйича қуйидаги малака тоифалари берилади: «Халқаро тоифали спорт ҳаками»; «Миллий тоифали спорт ҳаками»; «Биринчи тоифали спорт ҳаками»; «Иккинчи тоифали спорт ҳаками»; «Учинчи тоифали спорт ҳаками»; «Спорт бўйича ҳакам». Янги низомга мувофиқ: «Халқаро тоифали спорт бўйича ҳакам» малака тоифаси — ... Батафсил »

Юқорига