Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Хушнудбек Худайбердиев

Ҳужжат қабул қилишнинг сўнгги кунига келиб абитуриентлар сони бўйича рекорд янгиланди

Хабарингиз бор, бугунги кунда 2015/2016 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари кетмоқда. Бугун, 20 июль куни, ҳужжатлар қабул қилишнинг сўнгги куни. Бугунги кунга келиб, абитуриентлар сони 549 минг 358 нафарни ташкил қилмоқда. Мазкур кўрсаткич ўтган йили қайд этилган рекорд натижадан ҳам кўпроқдир. Эслатиб ўтаман, 2013 йилда олий таълим муассасаларига абитуриентлардан тушган аризалар сони жами 480.407 тани, ўтган йили эса 543.131 тани ташкил этган эди. Ҳозирча республика бўйича қуйидаги ОТМларга энг кўп ҳужжат топширилган:   ОТМ номи Квота ... Батафсил »

Абитуриентлар сони 300 минг нафардан ошди

Хабарингиз бор, бугунги кунда 2015/2016 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари кетмоқда. Жорий йилда бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги бўлимларга умумий қабул квотаси 57907, шу жумладан, давлат грантлари бўйича 19120 ва тўлов-контракт асосида 38787 нафар миқдорида белгиланган. ДТМ сайтидаги махсус саҳифада келтирилган маълумотларга кўра, мазкур хабар киритилаётган вақтда ҳужжат топширган абитуриентлар сони бутун республика бўйлаб, 305 392 нафарни ташкил қилмоқда. Ҳозирча республика бўйича қуйидаги ОТМларга энг кўп ҳужжат топширилган: ОТМ номи Квота Абитуриентлар сони Конкурс  Термиз давлат университети 1662 18303 ... Батафсил »

Ҳарбий имтиёзга эга абитуриентлар учун иккинчи ОТМлар рўйхати тасдиқланди

Яқинда ҳарбий имтиёзга эга бўлган абитуриентлар учун керак бўладиган фойдали маълумотларни эълон қилган эдик. Ушбу маълумотлар доирасида ҳарбий имтиёзга эга бўлган абитуриентлар ҳужжат топшираётганда аризаларида иккита ОТМни кўрсатишлари мумкинлиги ва асосий ОТМга балли етмай қолган тақдирда, иккинчи ОТМда ўқиш имкониятини (агар балли етса) қўлга киритиши ҳақида айтиб ўтгандик.  2015 йил 6 июль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 242-сонли буйруғи қабул қилиниб, унга кўра, ҳарбий имтиёзга эга бўлган абитуриентлар иккинчи олий таълим муассасаси сифатида белгилаши мумкин бўлган олий таълим ... Батафсил »

Ислом Каримов 9-10 июль кунлари ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Уфага ташриф буюради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2015 йил 9-10 июль кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг Уфа (Россия) шаҳрида бўладиган навбатдаги мажлисида иштирок этади. Бу ҳақида ЎзА хабар бермоқда. Шунингдек, хабарларга кўра, Ўзбекистон Президенти 10 июль куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашади. Батафсил »

ОТМларга ҳозирча 100 минг нафардан ортиқ абитуриент ҳужжат топширди

Хабарингиз бор, бугунги кунда 2015/2016 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари кетмоқда. Жорий йилда бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги бўлимларга умумий қабул квотаси 57907, шу жумладан, давлат грантлари бўйича 19120 ва тўлов-контракт асосида 38787 нафар миқдорида белгиланган. ДТМ сайтидаги махсус саҳифада келтирилган маълумотларга кўра, мазкур хабар киритилаётган вақтда ҳужжат топширган абитуриентлар сони бутун республика бўйлаб, 105 431 нафарни ташкил қилмоқда. Ҳозирча республика бўйича қуйидаги ОТМларга энг кўп ҳужжат топширилган: ОТМ номи Квота Абитуриентлар сони Конкурс  Жиззах давлат педагогика институти 1615 ... Батафсил »

Ўзбекистон Миллий Университетига янги ректор тайинланди

Ўзбекистондаги энг отахон таълим даргоҳларидан бири Ўзбекистон Миллий Университетига янги ректор тайинланди. Олинган маълумотларга кўра, Сирожиддинов Шуҳрат Самариддинович жамоага янги ректор сифатида таништирилган. Ш.Сирожиддинов бундан аввал ЎзМУнинг ўқув ишлари бўйича проректори лавозимида ишлаб келаётган эди. ЎзМУнинг аввалги ректори Муҳамедов Ғофуржон Исроилович ҳозирда қайси лавозимга ўтганлиги ҳақида маълумотлар йўқ. Сирожиддинов Шуҳрат Самариддиновичнинг таржимаи ҳоли: Филология фанлари доктори, профессор Самарқанд вилоятида туғилган. 1984 йилда Тошкент давлат университетининг Шарқ факултетини тамомлаган(ТошДУ) 1984 й. – Тошкент давлат университетининг шарқ халқлари адабиёти кафедраси ўқитувчиси 1984 ... Батафсил »

Банк-молия академияси магистратурасига жорий йилда 200 нафар талаба қабул қилинади

2015 йил 29 июнь куни Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2015/2016 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, Банк-молия академияси магистратурасига 2015/2016 ўқув йилида 10 та мутахассислик бўйича жами 200 нафар талаба қабул қилиниши белгилаб қўйилди. Ўтган йил билан солиштирадиган бўлсак, квоталар сонида ўзгаришлар йўқ. Фақат “Инвестицияларни бошқариш” мутахассислигида реал сектор учун квоталар сони 9 тага кўпайтирилиб, 29 нафар ўрин ажратилган. Ўз навбатида худди шу мутахассисликнинг банк сектори учун 9 та квота камайтирилиб, 16 ... Батафсил »

2015 йилги тест синовларида қайси фанга неча балл берилиши эълон қилинди

Кўпчилик абитуриентларни қизиқтирадиган асосий саволлардан бири, бу ўзи танлаган ва ҳужжат топширмоқчи бўлган таълим йўналишида қайси фанлардан имтиҳон бўлади ҳамда қайси бирига неча балл берилишидир. Улар юқоридаги асосларга қараб тайёргарликка кучларини тақсимлашади. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2015 йил 27 июндаги 1-сон баёни асосида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари таълим йўналишлари рўйхати ва тест бўйича уларга мувофиқ келувчи фанлар мажмуаси тасдиқланди. Фанлар ҳақида гапирадиган бўлсак, энг аввало барча йўналишларга инглиз тили фани қўшилиши ёхуд 3-блок она ... Батафсил »

«Кўзи очилмаган» йигит

Пойтахтдаги машина бозори одатдагидек гавжум. Турли русумдаги автомашиналар олдида одамлар куймалашиб юришибди. Қашқадарёдан автомашина олиш ниятида бу ерга келган Қ.Ваҳобов ҳам бозор оралаб юрибди. Ўзига маъқул уч-тўрттаси билан савдолашиб кўрди, аммо нархи тўғри келмади. Машина олишдан умидини  узиб, уйига қайтмоқчи эди, 40 ёшлардаги бир кимса уни четга тортди. — Ҳа, ака, кўнглингиздагиси учрамадими? — Борку-я, қимматроқ. Чўнтак кўтармайди. — Содда экансиз. Бу ердан мўлжалдагисини олишингиз қийин. Ахир аксарияти олибсотарлар бўлса… — Майли, кейинги бозор тушарман. Омон бўлинг… — Шошманг, агар ... Батафсил »

Нотариал ҳаракатлар билан боғлиқ низолар

Амалдаги қонунларда мулк ва мулк ҳуқуқини вужудга келтирувчи омиллардан бири – мерос ҳуқуқи давлат ҳимоясида эканлиги эътироф этилиб, мулкдорларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари қатъий белгилаб қўйилган. Нотариал идоралар томонидан расмийлаштирилаётган кўчмас мулкка оид олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш шартномалари турларининг кўпайгани фуқароларимизнинг ҳуқуқлари тобора кенгайиб бораётганидан далолат беради. Ворислик ҳуқуқи аҳоли турмуш даражасининг ҳам маънавий, ҳам иқтисодий юксалиши билан боғлиқ. Мерос ҳуқуқи фуқароларнинг хусусий мулк ҳуқуқи билан ҳам бевосита алоқадор. Мерос фуқаро вафот этган кундан унга тегишли бўлган мол-мулк, мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг ... Батафсил »

Юқорига