Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Хушнудбек Худайбердиев

Шариат қоидалари ва нотариал ҳаракатлар

Мамлакатимизда нотариат тарихи мавзуидаги изланишлар нотариал идоралар фаолияти узоқ тарихга эга эканидан, бу жараён мусулмон ҳуқуқида ҳам ўз ифодасини топганидан далолат беради. Жумладан, ҳозирги кунда давлат нотариуслари томонидан ҳал этилаётган “Гаров” масаласи “Мухтасар”нинг 89-бобида, “Ижара” – 82-бобда, “Кафолат” – 92-бобда ёритилган. Айни ҳолат нотариал идораларнинг тарихи узоқ ўтмишга боғланишини тасдиқлайди. Демак, ўша вақтлардаёқ ворислик масалаларини муайян тартибга риоя этган ҳолда расмийлаштириш талаб этилган. Шунингдек, Қуръони каримнинг “Нисо” сураси 7-оятида, ҳозирги кунда ҳам нотариуслар фаолиятида энг мураккаб нотариал ҳаракатлардан бири – ... Батафсил »

Нотариуслик фаолияти

Батафсил »

Уй олишдаги машмаша

Фаровон ҳаёт кечириш тинимсиз меҳнат ва сабр-тоқат талаб қилиши барчамизга аён. Шундай экан, агар кимдир сизга осон бойиш, мўмай даромадга эга бўлиш сингари ҳавойи таклифлар қилса, билингки, фирибгарга дуч келдингиз. Бугунги кунда жиноят турлари ичида энг кўп учрайдигани фирибгарлик бўлиб қолмоқда. Фирибгарликнинг келиб чиқиш тарихи анчагина қадимий бўлиб, кишилик жамияти билан бир пайтда пайдо бўлган. Маълумки, фирибгарликнинг асосий омили бу ишончни суиистеъмол қилишдир. Унга кўра, айбдор мулк эгаси ёки учинчи шахсларга бериб юбориш тўғрисида қарор қабул қилишга ваколатли бўлган бошқа ... Батафсил »

Нотариат: янги қонун, янги талаб, янги меъёрлар

Мамлакатимизда жамият ҳаётининг турли жабҳаларида босқичма-босқич амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда. Миллий қонунчилик тизимининг такомиллашуви ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигининг ошишига олиб келмоқда. Айни пайтда миллий ҳуқуқий тизимни, қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда. 2010 йилнинг 14 сентябрида оммавий ахборот воситаларида чоп этилган ва шу кундан кучга кирган “Адлия органлари ва муассасалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун ҳам айнан шу мақсадда қабул қилинган. У 12-моддадан ... Батафсил »

Фуқаровий-ҳуқуқий муносабат нотариал идоралар фаолиятининг ҳуқуқий тартибга солиниши

Мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, аввало, инсон манфаатларини ҳимоя қилишга оид қонунчилик базасини такомиллаштиришга қаратилган. Мазкур йўналишда Юртбошимиз қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базадаги камчиликларга имкон қадар тезроқ барҳам бериш, ҳуқуқни қўллаш амалиётида ғоят жиддий ўзгаришларни жорий этиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида фақат қонунларга риоя этилишини таъминлаш лозим эканини алоҳида таъкидлайди. Маълумки, Президентимизнинг 2010 йил 5 майдаги «Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги Фармони билан хусусий нотариуслар фаолияти тугатилган эди. Бу эса ўз-ўзидан нотариал идораларнинг самарали тармоғини тузиш ва ... Батафсил »

Нотариус кафолати ҳуқуқ ва мажбуриятга асосланади

«Уйинг буғдойга тўлсин, ҳовлинг уловга…» Дунё тажрибасида иқтисодиётни ривожлантиришнинг шундай услуби ҳам бор: аввал иқтисодиётнинг маълум соҳасига катта сармоя ажратилади. Давлат эътибори шу соҳани мустаҳкамлашга қаратилади. Ушбу соҳа тизимга айлангач, иқтисодиётнинг бошқа тармоқларини локомотив сингари ўз ортидан тортиб кета бошлайди. Ўз вақтида Англияда оғир металлургия ва тўқимачилик, Японияда электроника, Францияда кон саноати ана шундай вазифани бажарган. Юртбошимиз ташаббуси билан йигирма йил олдин асос солинган автомобилсозлик саноати бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётининг ана шундай етакчи кучига айланди дейишимиз мумкин. 1997 йилгача Сирғалидаги ... Батафсил »

ДТМ сайтида ҳужжат топширган абитуриентлар сони ҳақида онлайн маълумот берувчи бўлим ишга тушди

Хабарингиз бор, бугунги кунда 2015/2016 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари кетмоқда. Жорий йилда бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги бўлимларга умумий қабул квотаси 57907, шу жумладан, давлат грантлари бўйича 19120 ва тўлов-контракт асосида 38787 нафар миқдорида белгиланган. Кеча ДТМ сайтида абитуриентлар учун махсус саҳифа ишга тушди. Мазкур саҳифада ОТМларга ҳужжат топшираётган абитуриентларнинг сони реал вақтда нечта бўлганлигини кузатиш мумкин.  Шунингдек, ушбу саҳифада республикадаги барча ОТМларнинг йўналишлари бўйича қабул квоталари ҳам кўрсатилган. Ушбу хабар киритилаётган вақтда ҳужжат топширган абитуриентлар ... Батафсил »

Магистратура йўналишларига бугундан ҳужжат қабул қилиш бошланди

2015 йил 1 июль куни республикамизнинг барча олий таълим муассасаларида (ҳарбий ОТМлардан ташқари) 2015/2016 ўқув йили учун магистратура йўналишларига қабул комиссиялари иш бошлади. Ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади. Жорий йилда 68 та ОТМларга 5 минг нафар магистр талабалар қабул қилиниши режалаштирилган. Магистратурага киришда абитуриентлар (бакалавр даражасига эга бўлганлар, дипломли мутахассислар) олий таълим муассасаси қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар: магистратура мутахассислиги кўрсатилган ҳолда, олий таълим муассасаси ректори номига ариза; олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси (ёки дипломдан кўчирма ... Батафсил »

Қайси ОТМ нечта магистр қабул қилади?

Жорий йилдаги олий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш квотасига кўра, олий таълим муассасаларига 5 000 нафар магистр, шундан 1548 нафари давлат гранти, 3452 нафари эса тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган. Магистратура квоталарида ўтган йилгига қараганда умумий ўзгариш кузатилмаган. Бироқ ОТМлар кесимида олиб қараганда, ўзгаришлар мавжуд. Хусусан, 21 та ОТМда квоталар сони камайган, 17 та ОТМда кўпайган, 27 тасида эса ўзгаришсиз қолган. Энг катта ўзгаришлардан бири, бу Андижон тиббиёт институти магистратурасига қабул квотаси 22 нафарга, Тошкент тиббиёт академияси магистратураси 16 нафарга ... Батафсил »

Қайси ОТМларда янги йўналишлар очилди? (таҳлилий маълумот)

2015 йил 23 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2015/2016 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги қарори қабул қилинганлиги ҳақида хабар берган эдим. Мазкур қарор асосида республикамиздаги 76 та олий таълим муассасалари (филиаллари билан) учун қабул квоталари тасдиқланганди. Бугун Сизларга жорий йилда қайси ОТМларнинг қабул режаларида (бакалавр босқичи бўйича) ўзгариш бўлганлиги ҳақида маълумот бериб ўтмоқчиман.  ҚАНДАЙ ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАР ОЧИЛДИ? Энг аввало шуни таъкидлашни истар эдимки, Президент қарори асосида бакалавр босқичида бир қатор янги йўналишлар ташкил этилган. Хусусан, “Корпоратив ... Батафсил »

Юқорига