Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Хушнудбек Худайбердиев

Жанубий Корея Президенти Ислом Каримовга миннатдорлик билдирди

Корея Республикаси Президенти Пак Кин Хэ Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга миннатдорлик мактубини йўллади. Мактуб матни ЎзА сайтида эълон қилинди. “Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифим давомида Сиз ва ўзбек халқи томонидан менга кўрсатилган иззат-икром учун Сизга самимий миннатдорлик изҳор этаман”, – дейилади мактубда. Олий даражада бўлиб ўтган учрашувда давлатларимиз нафақат энергетика соҳаси, балки “электрон ҳукумат”, ахборот технологиялари, тўқимачилик ва мудофаа саноати, қишлоқ хўжалиги, атроф-муҳит, инфратузилма ва бошқа кўплаб соҳаларда турли ҳамкорлик лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш тўғрисидаги келишувга эришди. Сиз билан келишиб ... Батафсил »

O‘zLiDeP: лойиҳаларда янги истеъдодлар кашф этилмоқда

Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг камол топишига яқиндан амалий ёрдам кўрсатиш ва тадбиркорликка кенг жалб этиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш O‘zLiDePнинг доимо диққат марказида бўлиб келган. Айниқса, касб-ҳунар коллежларини битириб, меҳнат бозорига кириб келаётган ёшларимизни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, молиявий қўллаб-қувватлаш орқали чекка ҳудудларда янги иш ўринларини ташкил этишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. O‘zLiDeP томонидан ёш ишбилармонларнинг замонавий-иқтисодий билимларини ошириш, уларнинг қалбида ҳақиқий мулкдорлик туйғусини шакллантириш мақсадида 2004 йилдан буён анъанавий тарзда “Ишбилармон талаба” стипендияси кўрик-танлови ўказиб келинмоқда. Ўтган ... Батафсил »

Жорий йилда 540 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топширди

20 июль куни республикадаги барча ОТМларда ҳужжат топшириш жараёнлари ўз ниҳоясига етди. Аввалроқ абитуриентлар сони бўйича ўтган йилги рекорд янгилангани ҳақида хабар берган эдим. Ҳақиқатдан мазкур йилда рекорд натижа қайд этилиб, жами 543 131 нафар абитуриент ҳужжат топширди. 2013 йилда олий таълим муассасаларига абитуриентлардан тушган аризалар сони жами 480407 та бўлиб, шу жумладан, кундузги бўлимга 480163 та, сиртқи бўлимга 244 та ҳужжат қабул қилиниб, республика бўйича ўртача танлов 8,5 ни ташкил этган эди. Республика бўйича энг кўп ҳужжат Термиз давлат ... Батафсил »

Президент Ислом Каримов қурилиш ишлари кетаётган “Минор” масжидига ташриф буюрди

Президентимиз Ислом Каримов 18 июль куни пойтахтимизнинг кўҳна Минор мавзесида қад ростлаётган янги муҳташам масжид биносига ташриф буюриб, қурилиш ишлари билан яқиндан танишди. Бу ҳақда, ЎзА хабар бермоқда. Хабарда таъкидланишича, юртбошимизнинг ғоя ва таклифлари асосида яратилган ушбу лойиҳада миллий меъморчилигимизнинг азалий анъана ва услубларидан фойдаланган ҳолда ҳар жиҳатдан бетакрор, муаззам мажмуа барпо этиш кўзда тутилган. Давлатимиз раҳбари бу ерда моҳир қурувчи ва усталарнинг фаолияти билан танишар экан, амалга оширилган кенг кўламли қурилиш ва ободончилик ишлари ҳақида фикр билдирди, мажмуани янада ... Батафсил »

Абитуриентлар сони бўйича рекорд янгиланди

17 июль куни ОТМларга ҳужжат топширган абитуриентлар сони бутун республика бўйлаб 400 минг нафардан ошганлиги ҳақида хабар берган эдим. Икки кун ичида абитуриентлар сони салкам 100 минг нафарга кўпайди. ДТМ сайтидаги махсус саҳифада келтирилган маълумотларга кўра, мазкур хабар киритилаётган вақтда ҳужжат топширган абитуриентлар сони бутун республика бўйлаб, 481 081 нафарни ташкил қилмоқда. Мазкур кўрсаткич ўтган йили қайд этилган рекорд натижадан ҳам кўпроқдир. 2013 йилда олий таълим муассасаларига абитуриентлардан тушган аризалар сони жами 480407 та бўлиб, шу жумладан, кундузги бўлимга 480163 ... Батафсил »

ОТМларга 400 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топширди (17 июль)

15 июль куни ОТМларга ҳужжат топширган абитуриентлар сони бутун республика бўйлаб 300 минг нафардан ошганлиги ҳақида хабар берган эдим. Икки кун ичида абитуриентлар сони 100 минг нафарга кўпайди. ДТМ сайтидаги махсус саҳифада келтирилган маълумотларга кўра, мазкур хабар киритилаётган вақтда ҳужжат топширган абитуриентлар сони бутун республика бўйлаб, 400 156 нафарни ташкил қилмоқда. Ҳозирча республика бўйича қуйидаги ОТМларга энг кўп ҳужжат топширилган: № ОТМ номи Қабул квотаси Ҳужжат топширган абитуриентлар сони 1  Термиз давлат университети 1690 21.832 2  Жиззах давлат педагогика институти 1640 ... Батафсил »

O‘zLiDeP: давлат мулкини бошқариш тўғрисидаги қонун лойиҳаси кенг муҳокама этилмоқда

Мaмлaкaтимиздa дeмoкрaтик ислоҳoтлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaрoлик жaмиятини ривoжлaнтириш концепцияси талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси давлат мулкини бошқариш билан боғлиқ муносабатларни янада такомиллаштириши ва тизимга солиши билан аҳамиятлидир. O‘zLiDeP фаоллари томонидан жойларда мунтазам равишда ўтказиб келинаётган қонун лойиҳасининг муҳокамаларида лойиҳани янада мукаммалаштиришга хизмат қилувчи муҳим таклиф ва мулоҳазалар билдирилмоқда. Нукус шаҳрида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси ҳамда O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан ташкил этилган “Давлат мулкини бошқариш соҳасидаги муносабатларни янада такомиллаштириш ва ташкилий-ҳуқуқий асосларини ... Батафсил »

Ўзбекистон ғаллакорлари ғалла режасини рекорд даражада бажаришди

Бугун, 16 июль куни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон ғаллакорларига ғалла режасини ортиғи билан бажарганликлари муносабати билан табрик йўллади. Табрик матни, ЎзАда эълон қилинди. Давлатимиз раҳбари деҳқон ва фермерларимиз, барча дала меҳнаткашларининг пешона тери, оғир ва машаққатли, шу билан бирга, шарафли меҳнати эвазига қўлга киритилган ғалаба билан чин қалбдан самимий муборакбод этди. Табрикда таъкидланишича, жорий йилда мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги тарихида илк бор 8 миллион 50 минг тонналик юксак ғалла хирмони бунёд этилди. Таққослаш учун сўнги 6 йилдаги ғалла режасини ... Батафсил »

ОТМларга ҳозирча 300 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топширди (15 июль)

Хабарингиз бор, бугунги кунда 2014/2015 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари кетмоқда. Жорий йилда бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги бўлимларга умумий қабул квотаси 57907, шу жумладан, давлат грантлари бўйича 19120 ва тўлов-контракт асосида 38787 нафар миқдорида белгиланган. ДТМ сайтидаги махсус саҳифада келтирилган маълумотларга кўра, мазкур хабар киритилаётган вақтда ҳужжат топширган абитуриентлар сони бутун республика бўйлаб, 302 706 нафарни ташкил қилмоқда. Ҳозирча республика бўйича қуйидаги ОТМларга энг кўп ҳужжат топширилган:   № ОТМ номи Қабул квотаси Ҳужжат топширган абитуриентлар ... Батафсил »

O‘zLiDeP: асосий мақсад фермер хўжаликларини ривожлантириш

O‘zLiDeP Андижон вилоят кенгаши ва вилоят фермерлар кенгаши ҳамкорлигида Асака туманидаги “Фозилжон орзуси” кўп тармоқли фермер хўжалиги дала шийпонида “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Фарғона вилоятига ташрифи давомида фермерлар билан учрашувидаги нутқидан келиб чиқадиган вазифалар ҳамда фермерлик ҳаракатини янада ривожлантириш, уларни кўп тармоқлига айлантиришнинг реал имкониятлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия кўмитаси масъул ходимлари, маҳаллий кенгаш депутатлари, Асака туман ҳокимлиги, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси ходимлари, банк мутахассислари, тумандаги 32 нафар фермер хўжалиги раҳбарлари ... Батафсил »

Юқорига