Ягона интерактив давлат хизматлари портали – My.gov.uz порталида тадбиркорлар учун янги хизмат жорий қилинди. Порталда берилган хабарга кўра, Ўзбекистонда айрим раҳбар ва масъул ходимлар томонидан тадбиркорлик субъектларига нисбатан адолатсиз муносабатда бўлиш каби салбий ҳолатлар, хусусан, ортиқча ҳужжатларнинг талаб этилиши, тадбиркорлик субъектларини мажбурий меҳнат ресурсларига ҳамда ҳомийликка жалб этиш билан боғлиқ ноқонуний хатти-ҳаракатлар учраб турибди. Ягона интерактив давлат хизматлари портали санаб ўтилган ҳолатлар бўйича қонунбузарликлар содир этилганида тадбиркорлик субъектлари ўз иш жойларидан Адлия органларига Ягона порталдаги интерактив кўринишдаги шакл орқали шикоят ... Батафсил »
Муаллиф архиви: Хушнудбек Худайбердиев
O‘zLiDeP лойиҳалари ёш ишбилармонлар учун қулай имконият
O‘zLiDeP томонидан ҳар йили ўтказиб келинаётган «Ишбилармон талаба» кўрик-танлови ёшлар орасида кенг оммавийлашиб бораётган йирик партиявий лойиҳалардан ҳисобланади. Лойиҳанинг навбатдаги Тошкент шаҳар босқичи пойтахтимизнинг энг сўлим гўшаларидан бири бўлган Ғофур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида ташкил этилди. Ёшларнинг ақлий ва жисмоний салоҳиятини юксалтириш, интилиш ва изланишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни бизнес оламига олиб киришга кўмаклашиш мазкур кўрик-танловнинг асосий мақсади ҳисобланади. Танловнинг Тошкент шаҳрида ўтказилган бу йилги қуйи босқичларида 300 нафардан ортиқ йигит-қизлар иштирок этиб, улар нафақат иқтисодий, ҳуқуқий билимларини ... Батафсил »
Банк-молия академияси магистратурасига жорий йилда 200 нафар талаба қабул қилинади
2014 йил 23 июнь куни Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2014/2015 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, Банк-молия академияси магистратурасига 2014/2015 ўқув йилида 10 та мутахассислик бўйича жами 200 нафар талаба қабул қилиниши белгилаб қўйилди. Шунингдек, Академия магистратураси Қабул комиссиясига Академияга ўқишга кириш жараёнида магистратура мутахассисликлари бўйича абитуриентлар тўплаган балларнинг рейтинг баҳоланишини ҳисобга олган ҳолда Академиянинг қабул кўрсаткичларига белгиланган умумий квоталар доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди. Эслатиб ўтаман, 2013 йил 16 сентябрдаги Вазирлар ... Батафсил »
ЖЧ-2014 Викторинаси: Коста-Рика ва Греция баҳсидан кейинги рейтинг жадвали
№ Ник номи Жами очко Аниқ ҳисоб Ютуқ сони Дуранг сони Тўплар нисбати 1 Furino 57 6 25 0 16 2 INTERISTA 52 6 27 3 12 3 razzoq 52 4 26 3 18 4 Medic 51 5 26 3 14 5 ELDARADO 51 5 26 2 15 6 Ibrahimovich 51 3 26 4 16 7 Jafar 50 9 26 1 13 8 zimistoniy 50 5 26 3 14 9 Fgulamov 50 4 27 2 13 10 SerLiV 49 ... Батафсил »
Магистратурага қандай ҳужжатлар топширилади?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 12-бандига асосан Магистратурага киришда абитуриентлар (бакалавр даражасига эга бўлганлар, дипломли мутахассислар) олий таълим муассасаси қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар: магистратура мутахассислиги кўрсатилган ҳолда, олий таълим муассасаси ректори номига ариза; олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси (ёки дипломдан кўчирма — Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) ҳамда унга илова; 3.5 x 4.5 ҳажмдаги 6 ... Батафсил »
Абитуриентлар ёшига чеклов борми?
САВОЛ: 2014-yildan boshlab bakalavrlar qabul qilish imtihoni abituriyentlari yoshi chegaralandimi? ЖАВОБ: Йўқ, ҳозирча бундай чеклов ўрнатилмаган. Аввал хабар берганимиздек, юртимиздаги ОТМларга қабул жараёнлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомига асосан амалга оширилади. Мазкур Низомда эса ёш билан боғлиқ биронта чеклов ҳақида қоидалар белгиланмаган. 2014 йилда Низомга ҳеч қандай ўзгартириш киритилмади. “АБИТУРИЕНТ-2014” МАВЗУСИГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР: ОТМ қабул комиссиясига қачонгача ҳужжат топшириш мумкин? Абитуриентлар қандай ... Батафсил »
Шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлган ака-ука Синдоровларга Президент совғаси топширилди
Шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионлари – Исломбек ва Жавоҳир Синдоровларга Президентимиз совғаси топширилди. Бу ҳақда, ЎзА хабар бермоқда. Шу муносабат билан пойтахтимиздаги “Олимпия шон-шуҳрати” музейида тадбир бўлиб ўтди. Бу ёш иқтидорли болаларнинг халқаро майдонларда эришаётган юксак ғалабалари барчамизни қувонтиради. Яқинда Грециянинг Кавала шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида ёш шахматчиларимиз Исломбек ва Жавоҳир Синдоровлар иккитадан олтин медални қўлга киритгани ҳамюртларимиз қалбини фахр-ифтихорга тўлдирди. Жаҳон чемпионати ғолиблари Исломбек ва Жавоҳир Синдоровлар ... Батафсил »
Президент Ислом Каримов оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик йўллади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан юртимиздаги соҳа вакилларига табрик йўллади. Табрикнинг расмий матни, ЎзАда эълон қилинди. Қадрли дўстлар, – дея бошланади Президент табриги. – Аввало, Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини юксалтириш, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш йўлида жонкуярлик ва жонбозлик кўрсатиб меҳнат қилаётган сиз, азиз журналистлар, радио ва телевидение, нашриёт ва матбаа соҳаси ходимларига ўзимнинг чуқур ҳурматимни билдириб, сизларни бугунги касб байрамингиз билан миллионлаб мухлисларингиз, бутун эл-юртимиз қатори чин қалбимдан табриклашга ижозат ... Батафсил »
O‘zLiDePнинг янгиланган веб-сайти ишга тушди
Пойтахтимизда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгаши ижроия қўмитасининг янги дизайндаги uzlidep.uz расмий веб-сайти тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Б.Ёқубов, қуйи палатанинг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси А.Жўрабоев ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида фуқароларнинг ахборот олишга оид ҳуқуқ ва кафолатларини таъминлаш, жамият ҳаётининг барча соҳаларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, миллий медиа соҳани изчил ва босқичма-босқич ислоҳ қилиш масаласига алоҳида эътибор ... Батафсил »
Президент Ислом Каримов Фарғона шаҳрига ташриф буюрди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида 26 июнь куни Фарғона вилоятига келди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Вилоятдаги ўзгариш, янгиланиш шаҳар остонасиданоқ кўзга ташланади. Фарғона халқаро аэропортида қурилган янги бино вилоятдаги кенг кўламли бунёдкорлик ишларидан дарак беради. Президентимиз ушбу бинони кўздан кечирар экан, уни янада кўркамлаштириш, йўловчиларга замонавий қулайлик яратиш бўйича кўрсатмалар берди. Вилоят марказида минг ўринли Санъат саройи қуриб битказилди. Сарой атрофидаги 40 гектар майдонга 10 минг ... Батафсил »