Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Хушнудбек Худайбердиев

2014/2015 ўқув йили учун тест имтиҳонларида қайси фанга неча балл берилади?

Кўпчилик абитуриентларни қизиқтирадиган асосий саволлардан бири, бу ўзи танлаган ва ҳужжат топширмоқчи бўлган таълим йўналишида қайси фанлардан имтиҳон бўлади ҳамда қайси бирига неча балл берилишидир. Улар юқоридаги асосларга қараб тайёргарликка кучларини тақсимлашади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 4-бандига асосан, Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари таълим йўналишлари рўйхати ва тест бўйича уларга мувофиқ келувчи фанлар мажмуаси Давлат тест маркази ҳамда Олий ва ўрта махсус ... Батафсил »

Жорий йилдаги тест синовларида информатика фанидан ҳам савол бўлиши ростми?

Ҳа, рост. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 30 апрелдаги “Республика олий таълим муассасаларига қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2170-сонли Қарорига асосан, жорий йилда тест синовларида бир қатор янгиликлар бўлиб ўтади. Хусусан, 2014/2015 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилишда математика фани бўйича тест синовларига информатика ва ахборот технологияларига тааллуқли савол ҳамда топшириқлар киритилмоқда. Бунда математика бўйича 30 та савол, информатика ва ахборот технологиялари бўйича 6 та савол киритилди. Қуйидаги ҳавола орқали Информатика ва ахборот технологиялари фанидан ... Батафсил »

Жорий йилда абитуриентлар ҳужжат топшириши учун биометрик паспорт шартми?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 5 январдаги “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг 2-бандига асосан, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг амалдаги паспорти 2015 йил 31 декабргача ҳақиқий ҳисобланади. Шу сабабли, абитуриентлар жорий йилда ҳам аввалги кўринишда берилган паспортлар орқали ҳужжат топшира оладилар. Абитуриентларга биометрик паспорт зарурлиги ҳақидаги миш-мишлар ўтган йилда ҳам энг долзарб масалага айланган эди. Аммо ўшанда қабул жараёнлари бошланишидан аввал Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати абитуриентларнинг ҳужжатлари биометрик паспорт асосида қабул қилиниши юзасидан ... Батафсил »

Абитуриентлар қандай ҳужжатлар топшириши керак?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 12-бандига асосан абитуриентлар олий таълим муассасаси қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим: 1) таълим йўналиши, ўқув тили ва шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза (аризада олий таълим муассасасини тугатганлиги ёки олий маълумоти йўқлиги, қайси чет тилидан тест топшириши, ҳарбий тавсияномага эга бўлганлар унинг рақамини кўрсатишлари ҳамда тест синовларини ўтказиш қоидалари ва жавоблар варақаларини тўғри тўлдириш билан танишганлиги кўрсатилади); 2) ... Батафсил »

ОТМ қабул комиссиясига қачонгача ҳужжат топшириш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 12-бандига асосан абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалари олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан 20 июндан 20 июлгача (шу куни ҳам), Ўзбекистон давлат консерваторияси учун 20 июндан 15 июлгача қабул қилиниши белгилаб қўйилган. Шунингдек, Олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш ва қабул қилиш тартиби ҳамда саналари Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий ... Батафсил »

Kun.uz сайти билан ҳамкорликда “Абитуриент-2014” лойиҳаси ишга тушди

2014 йил 20 июндан Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасаларида қабул комиссиялари ўз фаолиятини бошлади. Қарийб икки ой мобайнида Ўзбекистон ёшлари орасидаги энг оммабоп мавзу айнан ОТМларга қабул қилиш жараёни билан боғлиқ бўлиши шубҳасиз. Шуни инобатга олиб, Kun.Uz интернет-нашри ва Xushnudbek.Uz сайти махсус «Абитуриент-2014» лойиҳасини ташкил этди. Бунда қабул комиссияси фаолияти билан боғлиқ янгиликлар, маълумотлар, бўлажак талабаларга маслаҳат ва тушунтиришларни бериб борилади. Агарда қабул жараёни билан боғлиқ саволларингиз бўлса «Биз билан боғланиш» саҳифаси орқали ёки abituriyent2014@gmail.com электрон почта манзилига мурожаат қилишингиз ... Батафсил »

ЖЧ-2014 Викторинаси: Нигерия-Босния ўйинидан кейинги рейтинг жадвали

  № Ник номи Жами очко Аниқ ҳисоб Ютуқ сони Дуранг сони Тўплар нисбати 1 ya-nishonov 32 5 16 2 9 2 rusajbek 31 5 18 0 8 3 ELDARADO 31 3 16 2 10 4 Regar 30 5 17 1 7 5 Isaev 30 4 16 1 9 6 SerLiV 29 7 15 0 7 7 Kundakoriy 29 6 13 2 8 8 aramis 29 5 16 0 8 9 IkromRM 29 5 16 0 8 10 El-Barsa 29 ... Батафсил »

O‘zLiDeP: Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага

O‘zLiDeP Наманган вилоят кенгаши томонидан партиянинг “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага” лойиҳаси доирасида ўқув семинари ўтказилди. Унда лойиҳанинг шаҳар, туман босқичларида фаол иштирок этган тадбиркор, фермер ва ишбилармон аёллар қатнашдилар. Тадбирда тадбиркорликни ривожлантириш, қўллаб – қувватлаш, O‘zLiDeP томонидан хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада кучайтириш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Реаспубликаси Қонунида белгиланган имтиёзлар хақида сўз юритилди. – Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда тижорат банкларининг алоҳида ўрни бор, – деди ўз сўзида Марказий банк вилоят бош бошқармаси ходими ... Батафсил »

Корея Республикаси Президентининг Ўзбекистонга ташрифига оид батафсил фотошарҳ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан 2014 йил 16-18 июнь кунлари Корея Республикаси Президенти Пак Кин Хэ илк давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлганлиги ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. 16 июнь куни икки мамлакат давлат байроқлари билан безатилган Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов кутиб олди. Қисқа суҳбатдан сўнг Корея Республикаси делегацияси Кўксарой қароргоҳига йўл олди. Ташрифнинг асосий воқеалари 17 июнь куни Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтди. Дастлаб Корея Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди. ... Батафсил »

Ўзбекистон ва Жанубий Корея Президентлари Самарқандга ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва Корея Республикаси Президенти Пак Кин Хэ 18 июнь куни Самарқанд шаҳрига ташриф буюрдилар. Бу ҳақида, ЎзА хабар берди. Олий мартабали меҳмон қадим шаҳарнинг муаззам тарихий обидалари билан танишувни Мирзо Улуғбек расадхонасидан бошлади. Жаҳон цивилизацияси ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аллома Мирзо Улуғбек бунёд этган мазкур иншоот аждодларимиз закоси, юртимиз илм-фанининг чуқур илдизларидан далолат беради. Пак Кин Хэга машҳур олим ва давлат арбоби ҳаёти ва илмий фаолияти ҳақида сўзлаб берилди. – Расадхонага киришим билан Мирзо ... Батафсил »

Юқорига