Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Хушнудбек Худайбердиев

1 августдаги тест синовларига қатор ўзгартиришлар киритилади

2014 йил 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Республика олий таълим муассасаларига қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2170-сонли Қарорга имзо чекди. Бу ҳақида, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори Жахонгир Исмаилов ЎзА мухбирига берган интервьюсида хабар қилди. Шунингдек, суҳбат чоғида Жахонгир Исмаилов Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида ўқишга кириш имтиҳонларини ўтказиш бўйича бир хил тизимни жорий этишда етакчилик қилаётганини таъкидлаган. – Мамлакатимизда ёшларнинг олий маълумотли бўлишга интилиши йил сайин ортиб бораётганини алоҳида таъкидлаш керак. Масалан, 2012 йилда ... Батафсил »

Президент давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунга имзо чекди

2014 йил 5 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунга имзо чекди. Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинди. Мазкур Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 11 мартда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2014 йил 10 апрелда маъқулланган эди. Таъкидлаш жоизки, қонун лойиҳаси http://legalexperiment.uz/ сайтида очиқ муҳокамадан ўтганди. Шунингдек, Президентимизнинг 2013 йил 20 мартдаги фармойишига мувофиқ “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон ... Батафсил »

Ислом Каримов Япония Бош вазирининг ўринбосарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 5 май куни Оқсаройда Япония Бош вазирининг ўринбосари, молия вазири Таро Асони қабул қилди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Давлатимиз раҳбари меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлар экан, Ўзбекистон уни нафақат нуфузли сиёсат ва давлат арбоби, айни пайтда мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш ва стратегик шериклик ўрнатишга катта ҳисса қўшган ишончли дўст деб билишини таъкидлади. Президентимиз Таро Асони ушбу ташриф давомида унга Ўзбекистон Банк-молия академиясининг Фахрий доктори унвони берилгани билан табриклади. Япония Ўзбекистоннинг асосий иқтисодий ... Батафсил »

O‘zLiDeP 1 миллиард 195 миллион сўмлик имтиёзли кредит олишга кўмаклашди

Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Навоий вилоят Кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақида O‘zLiDeP матбуот хизмати хабар бермоқда. Партия вилоят Кенгаши ўз олдига қўйган муҳим вазифаларни бажариш борасида жами 8 та мақсадли ва тизимли партиявий лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Таъкидлаш жоизки, ўтган йили ташкил этилган “Мулкдор оила-2013”, “Диплом билан бизнесга-2013”, “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага” каби партиявий лойиҳаларда қатнашиб, ўз бизнесини бошламоқчи бўлган 253 дан ортиқ иштирокчига 1 млрд. 195 млн. ... Батафсил »

«Олтин қалам» Миллий мукофотининг махсус номинацияси соҳиби бўлдим

Гапимни бошлашдан аввал, Сизларга бир нарсани эслатиб қўймоқчиман. Мен журналист эмасман, касбим – ҳуқуқшунос. Журналистика соҳасида таҳсил ҳам олмаганман, бу дегани профессионал журналистика қонун-қоидаларидан хабарим йўқ. Менинг ёзганларим оддийгина ҳаваскорликка даъво қила олади холос. Бўлди, кириш қисми тугади. “Олтин қалам” Миллий мукофоти бундан 9 йил аввал шахсан Президентимиз Ислом Каримов ташаббуслари билан таъсис этилган эди. Мазкур танлов ҳар йили 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги кунига бағишлаб ўтказиб келинмоқда. ЎзА берган хабарга кўра, 2006 йилдан буён ўтказилаётган мазкур танловда 4 ... Батафсил »

O‘zLiDeP`нинг ҳудудий кегашларида «Хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонун муҳокама қилинмоқда

Куни кеча O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси ва Фарғона вилоят кенгаши билан ҳамкорликда “Тадбиркорлар мулоқот форуми” лойиҳаси доирасида “Ўзбекистонда хусусийлаштиришнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари: бугунги ҳолат, муаммо ва ечимлар” мавзуида амалий мулоқот ташкил этилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, маҳаллий кенгаш депутатлари, вилоят Хўжалик суди, Адлия бошқармаси, Савдо-саноат палатаси ходимлари, соҳанинг етук мутахассис-экспертлари, партия фаоллари, тадбиркор ва фермерлар иштирок этган тадбирда Ўзбекистон Республикасининг “Хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси муҳокама қилинди. Қонун лойиҳаси Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни ... Батафсил »

«Агробанк» 30 та машина ва 10 та трактор ютуғи қўйилган 5 минг сўмлик лоторея билетларини чиқарди

“Агробанк” ОАТБ “Фаровонлик” пул-бум ютуқли, тиражли лотерея билетлари таклиф этмоқда. Бу ҳақида, банкнинг расмий сайтида маълумот берилган. Лотерея билетининг ҳар бир донаси 5000 (беш) минг сўм қилиб белгиланди. “Фаровонлик” тиражли пул-буюм лотереясининг ютуқлар тиражи 2014 йил 20-21 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади. Тиражда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган “Malibu” русумли автомашина – 10 та, “Captiva” русумли автомашина – 10 та, “Cobalt” русумли автомашина -10 та, ТТЗ-80-10-транспорт трактори – 5та, ТТЗ-80-11 чопиқ трактори – 5 та, “Roison” телевизорлари – 700, “Panda” телевизорлари ... Батафсил »

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

2014 йил 25 апрель куни Тошкент шаҳридаги “City Palace” меҳмонхонасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал–демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгашининг 2013 йилдаги фаолияти якунлари ҳамда 2014 йилдаги устувор вазифалари муҳокама қилинди. 2013 йилда O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияда белгилаб берилган устувор вазифалар ва “Обод турмуш йили” Давлат Дастури ижросини таъминлаш мақсадида 700 га яқин тадбир ўтказилиб, уларда 60 мингдан зиёд ... Батафсил »

Ислом Каримов Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Устюрт газ-кимё мажмуаси қурилишининг бориши билан танишиш мақсадида 25 апрель куни Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Президент Ислом Каримов Сурғил кони негизида бунёд этилаётган Устюрт газ-кимё мажмуасига ташриф буюриб, бу ерда амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишди. – Бундай йирик ва муҳим лойиҳани Корея Республикаси билан ҳамкорликда амалга ошираётганимиз бежиз эмас, – деди давлатимиз раҳбари. – Ўзбекистон Корея Республикасига улкан иқтисодий, индустриал ва интеллектуал салоҳиятга эга ривожланган давлат сифатида қарайди. Мамлакатларимиз ... Батафсил »

Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясига 89 минг нафар ёшлар аъзо эканлиги маълум қилинди

2014 йил 24 апрель куни Ангрен шаҳар Ёшлар марказида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси “Ёшлар қаноти” ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан “Маҳалла халқ виждони – тадбиркорлик юрт ривожи” шиори остида “Ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш ва қулай муҳит яратишдаги ҳамкорлик масалалари” мавзусида бизнес форум ўтказилди. Бу ҳақида, O‘zLiDeP матбуот хизмати хабар бермоқда. Унда маҳаллада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, ёш тадбиркорларнинг интеллектуал салоҳиятидан унумли фойдаланиш, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, хўжалик бошқаруви соҳасидаги билим ва тажрибаларини ... Батафсил »

Юқорига