Савол: Амнистия акти бўйича саволим бор эди. “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Олий Мажлис Сенатининг қарорининг 1-банди оғир жиноят содир этганларга татбиқ этилмасин дейилган. Айтингчи, жабрланувчига қанча миқдорда моддий зарар етказилган бўлса жиноят оғир деб топилади? Жавоб: Жиноятнинг даражасини белгилаш етказилган моддий зарарга боғлиқ эмас. ЎзР Жиноят Кодекси 15-моддасида айнан жиноятларни таснифлаш ҳақида қоидалар белгиланган бўлиб, бунга кўра жиноятлар ўз хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига кўра: ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган, ... Батафсил »
Муаллиф архиви: Хушнудбек Худайбердиев
Кимлар тадбиркорлик билан шуғуллана олмайди?
Савол: Мен давлат корхонасида ходим бўлиб ишлайман. Яқинда асосий иш жойимдан ажралмаган ҳолда ўзимнинг хусусий тадбиркорлик фаолиятимни йўлга қўймоқчи эдим. Лекин эшитишимга кўра, давлат корхонасида ишлайдиганлар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин эмас экан. Шунга аниқлиқ киритиб берсангиз. Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 мартдаги “Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланган мансабдор шахсларнинг рўйхати тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ қуйидаги мансабдор шахсларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланди: давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимларига; давлат банклари раҳбарлари ва уларнинг ... Батафсил »
Бедарак йўқолган киши топилса, никоҳ қандай тикланади?
Савол: Турмуш ўртоғим ҳорижга ишлаш учун кетиб, анча йиллар қайтиб келмаганди. Шу сабабли суд томонидан бедарак йўқолган деб топилиб, никоҳимиз ҳам бекор қилинган эди. Бахтли тасодиф туфайли, у яқинда яна қайтиб келди. Биз никоҳимизни қайта тикласак бўладими ёки янгидан никоҳдан ўтишимиз керакми? Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси 48-моддаси “Суд томонидан вафот этган деб эълон қилинган ёки бедарак йўқолган деб топилган эр (хотин) қайтиб келган ҳолларда никоҳнинг тикланиши” деб номланиб, унда Сиз мурожаат қилган масала бўйича ишлар қандай ҳал қилиниши кўрсатиб ... Батафсил »
Тарафларнинг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолда меҳнат шартномасини бекор қилиш
Савол: Меҳнат шартномаси қандай асосларга кўра тарафларнинг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолларга кўра бекор қилинади? Жавоб: ЎзР Меҳнат Кодекси 106-моддасига биноан меҳнат шартномаси тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган қуйидаги ҳолатлар бўйича бекор қилинади: 1) ходим ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилган тақдирда; 2) шу ишни илгари бажариб келган ходим ишга тикланган тақдирда; 3) ходимни жазога маҳкум этган суднинг ҳукми қонуний кучга кирган тақдирда, башарти бунинг натижасида ходим аввалги ишини давом эттириш имкониятидан маҳрум этилган бўлса, шунингдек ходим суднинг қарорига биноан ихтисослаштирилган даволаш-профилактика ... Батафсил »
Никоҳдан ажрашаётганда эр-хотин мулки қандай бўлинади?
Савол: Турмуш ўртоғим билан судга ажралиш ҳақида ариза бердик. Сўрамоқчи бўлганим, ажралиш масаласи ҳал қилинаётганда умумий мол-мулкимизни бўлиш қандай тартибда амалга оширилади? Мол-мулкдаги улушимизни белгилашда нималар эътиборга олинади? Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 27-моддасига асосан, эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш эр ва хотиндан бирининг талабига кўра, улар никоҳда бўлган даврда ҳам, никоҳдан ажралишгандан кейин ҳам, шунингдек кредитор эр ва хотиндан бирининг умумий мол-мулкдаги улушига ундирувни қаратиш учун умумий мол-мулкни бўлиш талаби билан арз қилган ҳолларда амалга оширилиши мумкин. ... Батафсил »
Ноҳақ ҳукм қилинганларга етказилган зарарни ким тўлайди?
Савол: Мен ўтган йили ноқонуний равишда жиноий жавобгарликка тортилиб, суд ҳукми билан айбдор деб топилгандим. Апелляция натижасида юқори турувчи суд инстанцияси қарорига биноан менга нисбатан чиқарилган суд ҳукми бекор қилинди ҳамда мен оқландим. Менга етказилган зарар ким томонидан тўланади? Жавоб: ЎзР ФКнинг 991-моддасига мувофиқ, қонунга хилоф тарзда ҳукм этиш натижасида етказилган зарар суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органларининг ва суднинг мансабдор шахслари айбидан қатъи назар, қонунда белгиланган тартибда давлат томонидан тўла ҳажмда тўланади. Зарар таркибига қуйидагилар киради: 1. Қонунга хилоф ... Батафсил »
Меҳнат таътилини кўчириш мумкинми?
Савол: Мен август ойида меҳнаттаътилига чиқишим керак. Лекин баъзи сабабларга кўра, ушбу таътил муддатини бошқа вақтга кўчирмоқчиман. Шуни қилишим мумкинми ва қандай асосларга кўра меҳнат таътили бошқа вақтга кўчирилади? Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 145-моддасида “Таътилни узайтириш ёки уни бошқа муддатга кўчириш” асослари баён этилган бўлиб, унга кўра ходимлар қуйидаги ҳолларда таътилни узайтириш ёки бошқа муддатга кўчириш ҳуқуқига эгадирлар: 1) вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида; 2) ҳомиладорлик ва туғиш таътили муддати бошланганда; 3) йиллик таътил ўқув таътилига тўғри келиб қолганда; 4) ... Батафсил »
Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш устувор вазифалардан биридир
Бутун дунё бўйлаб, ҳар йилнинг 1 июнь куни “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” сифатида нишонланади (ингл. International Children’s Day). Ушбу байрам кўпчилик давлатларда “Халқаро болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни” сифатида ҳам эътироф этилади. Ҳар бир байрамнинг келиб чиқиш тарихи, ҳуқуқий асоси мавжуд. Шу жумладан, мазкур байрамнинг ҳам. Қизиқ, “Халқаро болалар куни” нега айнан 1 июнь куни нишонланади? Бу борада бир қанча фаразлар мавжуд. Хусусан, илк марта мазкур кунни нишонлаш ғояси 1925 йили Женевада болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон конференциясида илгари сурилган. ... Батафсил »
Абитуриентлар қабул комиссиясига қандай ҳужжат топшириши керак?
Савол: Мен ушбу йили касб-ҳунар коллежини тугатдим ҳамда олий таълим муассасига ҳужжатларимни топширмоқчиман. Айтингчи, мен қабул комиссиясига қандай ҳужжатларни тақдим этишим керак? Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 12-бандига асосан абитуриентлар олий таълим муассасаси қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим: 1) таълим йўналиши, ўқув тили ва шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза (аризада олий таълим муассасасини тугатганлиги ёки олий маълумоти йўқлиги, қайси чет тилидан ... Батафсил »
“Хизмат турар жойлари” нима дегани?
Савол: Яқинда иш юзасидан “хизмат турар жойлари” деган атамага дуч келдим. Айтингчи, “хизмат турар жойлари” дейилганда нимани тушунишимиз керак? Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Уй–жой кодексининг 75-моддасида бу ҳақида сўз боради. Ушбу моддага асосан, хусусий, муниципал, идоравий уй-жой фонди ёки аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларида жойлашган, ўз меҳнат муносабатлари хусусиятига кўра иш жойига бевосита яқин ерда яшаши керак бўлган фуқаролар кўчиб киришига мўлжалланган турар жойлар хизмат турар жойлари деб ҳисобланади. Сайлаб қўйиладиган лавозимларни эгаллаб турган, меҳнат шартномалари бўйича ишлаётган шахсларга, ҳарбий ... Батафсил »