Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Хушнудбек Худайбердиев

Давлат гранти асосида таҳсил олган талабалар 3 йил ишлаб бериши мажбурийми?

Олий таълим муассасаларида давлат гранти асосида таҳсил олган талабаларни доим қизиқтириб келган бир савол мавжуд. Бу таълимдан кейин 3 йил давомида мажбурий ишлаб бериш ҳақидаги саволдир. Ушбу қоида қаерда белгилаб берилган ва 3 йил давомида мажбурий ишлаб бериш қандай амалга оширилади ва шу кабилар ҳақида батафсил тўхталиб ўтаман. Давлат гранти асосида таҳсил олган бакалавриатура ва магистратура талабаларининг 3 йил давомида ишлаб бериш мажбурияти 2005/2006 ўқув йилидан бошлаб амалиётга тадбиқ этилган. Мазкур амалиёт Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 июндаги ПҚ-92-сон ... Батафсил »

“Имтиёзли” дипломнинг қандай фойдаси бор?

Ҳа, кўпчилик “аълочи” талабаларимизни мана шу савол ҳам қизиқтириши табиий. Бакалавриатура босқичини якунлаб, қўлингизга қизил рангли муқовадаги дипломни олсангиз, магистратура босқичига кириш учун бўладиган имтиҳонларда қандайдир имтиёз бўлишига умид қилиши табиий. Хўш, қонунчилигимиз бу борада нима дейди? Республикамиздаги олий таълим муассасаларининг магистратурасига қабул қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низомга кўра амалга оширилади. Мазкур низомнинг 4-қисми “Кириш синовлари” деб номланиб, унда магистратурага кириш синовларининг ... Батафсил »

“Қизил диплом” қайси талабаларга берилади?

Халқ орасида “қизил диплом” атамаси билан номланадиган дипломларнинг расмий номи аслида “имтиёзли” дипломдир. Олий таълим муассасаларида “имтиёзли” дипломлар бакалавриатура босқичида ўқув дастурларини ўзлаштиришда катта ютуқларга эришган талабаларга берилишидан хабарингиз бор. Аммо ҳамма ҳам “имтиёзли” дипломни олишнинг аниқ қонун-қоидасидан хабардор бўлмаса керак. “Имтиёзли” диплом берилиши ҳақида кўпчиликда турли фикрлар мавжуд. Кимдир барча баҳолар “5” (аъло) бўлиши керак деб таъкидласа, кимдир талабанинг умумий ўртача ўзлаштириши 86%дан юқори бўлиши керак деб ўйлайди. Аслида ҳам шунақами? Келинг, юқоридаги масала бўйича таълим тизимига оид норматив-ҳуқуқий ... Батафсил »

“Ҳаёт учун!” хайрия футбол шоуси фотошарҳи (3-қисм)

1-қисм 2-қисм Финал баҳсида “Келажак овози” ва “Ҳижолат” жамоалари тўп суришди Ўйин аввалида Гулнора Каримова, ҳакамлар, жамоа сардорлари ва бошловчи суратга тушишди Ўйин шиддатли бўлди. Валижон Шамсиев бўлсангиз ўзингизга дейишди “Келажакчилар” Улуғбек Қодиров ҳимояда зўр турди лекин. Кутмагандим рости… Ҳаммани кўзи тўпда… Игнатий Нестеров бундайин яккама-якка баҳсларда устунлик қилиши табиий Улуғбек Қодиров ҳужумда ҳам яхши қатнашди Шукрулло Исроилов майдонга тушиши билан Гиннес рекордлар китобига телефон қилдик, ахир бунақа оғир футболчи рекорд бўлса керагов Нестеровга ҳам осон бўлмади ўша куни Айтдиму, ... Батафсил »

Жиноят кодексига никоҳ билан боғлиқ янги модда қўшилди

2013 йил 30 апрель куни Президент Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзолади. Мазкур қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 20 мартда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2013 йил 28 мартда маъқулланган. Ушбу Қонунга асосан Ўзбекистон Республикасининг қатор норматив–ҳуқуқий ҳужжатларига, хусусан, 8 та Кодекс, 36 та Қонун, 1 та Низом ҳамда 1 та Олий Мажлис Қарорига ўзгартириш киритилди. Жумладан, Жиноят кодекси махсус қисмига янги модда қўшилди. Яъни никоҳ ... Батафсил »

Энди хўжалик судларига интернет орқали ҳам ариза топшириш мумкин

2013 йил 30 апрель куни Президент Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинии мзолади. Мазкур қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 20 мартда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2013 йил 28 мартда маъқулланган. Ушбу Қонунга асосан Ўзбекистон Республикасининг қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, хусусан, 8 та Кодекс, 36 та Қонун, 1 та Низом ҳамда 1 та Олий Мажлис Қарорига ўзгартириш киритилди. Жумладан, Хўжалик процессуал кодексига киритилган ўзгартириш бўйича, энди хўжалик судига ахборот ... Батафсил »

Барча таълим муассасаларида яшин қайтаргичлар ўрнатилиши лозим

Куни кеча Интернет нашрларида Қибрай тумани мактаб ўқувчисини яшин урганлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бу ҳақида Kun.uz интернет нашри 12uz.com нашрига асосланиб хабар берган. Ушбу мақолани ўқий туриб, яқиндагина, аниқроғи 2013 йил 1 апрель куни чиқарилган Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи кўз олдимга келди. Мазкур буйруқ “Таълим муассасаларининг ўқув ва ўқув-ишлаб чиқариш устахоналари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида” бўлиб, унга кўра ўқувчи-талабаларнинг таълим муассасаларида меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилаб берган. Аслида бу ҳақида ... Батафсил »

“Ҳаёт учун!” хайрия футбол шоуси фотошарҳи (2-қисм)

1-қисм3-қисм Иккинчи ўйинда майдонда эстрада юлдузларидан ташкил топган “Хонандалар” жамоаси ва актёрларнинг “Ҳижолат” жамоаси тўп суришди Иккала жамоа майдонга тушиб келмоқда. Шукрулло Исроиловнинг ҳар қадамидан стадион ларзага келди Абдуҳошим Исмоилов ўтган йили шифокор эди, мазкур йилда мураббий сифатида фаолият олиб борди Валижон Шамсиев танишини кўриб қолди шекилли Иккала жамоа сардорлари – Озодбек Назарбеков ва Жаҳонгир Позилжоновлар ким биринчи тўпни ўйинга киритишни ҳал қилишмоқда Тўйхонада кўришган бошқа, стадионда кўришган бошқа ))) Ўйин жудааа шиддатли бўлди дея олмаймиз-у, лекин қизиқарли бўлгани аниқ ... Батафсил »

“Бехато ёзамиз” ижтимоий акцияси

Бугунги кунда UzNETда турмушимизнинг у ёки бу жабҳасида йўл қўйилаётган имловий хатолар ҳақида кўплаб мунозаралар бўлмоқда, турли фикрлар билдирилмоқда. Ушбу масалага интернет фойдаланувчиларининг қизиқишини ҳисобга олган ҳолда мазкур ижобий саъй-ҳаракатлар майдонини кенгайтириш, “қуруқ гап”лардан аниқ амалий ишларга ўтиш мақсадида ижтимоий акция ўтказишга қарор қилдик. Ушбу ижтимоий акциядан асосий мақсад ўзбек тилига бўлган ҳурмат ва эътиборни кучайтириш, корхоналар, ташкилотлар, муассасаларда ва бошқа жамоат жойларида турли техник ёки бошқа сабаблар туфайли йўл қўйилган имло хатоларини тўғрилаш, бу борада фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини янада ... Батафсил »

“Xolat”лар “Holat”га алмаштириб чиқилмоқда

Яқиндагина “Трaстбанк” билан боғлиқ воқеа ҳақида блогимга ёзган эдим. Унда банк томонидан тошлавҳадаги имловий хатолар тўғирлангани ҳақида баён қилинганди. Ушбу хабар жамоатчилик орасида кенг муҳокамага сабаб бўлди. Бу албатта қувонарли. Мен учун эмас, ўзбек ёзуви имлосига эътибор кучаётгани учун. Турли ОАВлар ўз сайтларида бу ҳақида маълумот беришди. Хусусан, Kun.uz, 12News.uz ва Darakchi.uz сайтларини мисол қилиб келтириш мумкин. Ҳозир гап бошқа ёқда. Имловий хатоларни тўғирлаш борасида яхшигина муҳокама кетаётгани бошқа мутасаддиларга ҳам таъсир қилган кўринади. Тошкент шаҳри бўйлаб, мустақиллик йилларида қайта ... Батафсил »

Юқорига