Yangi hujjatlar

Рукн архиви: Ё-ҳарфи

Feed Subscription

ЁЛЛАНИШ

ЁЛЛАНИШ – тўқнашувчи (урушувчи) мамлакат фуқароси ёки ҳарбий хизматчиси бўлмаган ёхуд тўқнашувчи тараф томонидан назорат қилинаётган ҳудудда доимий яшамайдиган ёки қуролли кучлар таркибида расмий мажбуриятларни бажариш учун ҳеч бир давлат томонидан ваколат берилмаган шахснинг чет давлат ҳудудида ёки тарафида қуролли тўқнашувда ёки ҳарбий ҳаракатларда қатнашиши. БМТ Бош Ассамблеяси Котибияти, Хавфсизлик Кенгаши қиёфасидаги жаҳон ҳамжамияти бир неча бор ёлланиш амалиётини қоралаб, айбдор шахсларни жавобгарликка тортишни талаб қилган. 1961 й. 24 ноя.даги БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясида БМТ назорати остида бўлмайдиган барча чет ... Батафсил »

ЁЛҒОН ХАБАР БЕРИШ

ЁЛҒОН ХАБАР БЕРИШ – ёзма ёки оғзаки равишда бевосита айбдор ёки бошқа шахс томонидан содир этилган, тамом бўлган жиноят ҳақидаги ёки жиноятга тайёргарлик кўрилаётганлигини ёхуд тажовуз ҳақидаги ҳақиқатга тўғри келмайдиган хабар бериш. Ёлғон хабар берган шахс ўзи маълум қилган маълумотларнинг ҳақиқатга тўғри келмаслигини яхши билиши лозим. Айбдор хабар қилинган ахборотни баҳолашда ҳақиқатдан ҳам адашган бўлса, уни жавобгарликка тортиб бўлмайди. Ё.х.б. одил судловни тўғри юритишга путур етказиши, тергов органлари ёки суд фаолиятини нотўғри йўлга солиб, ишнинг чигаллаштириб юборилишига сабаб бўлиши мумкин. ... Батафсил »

ЁЛҒОН ГУВОҲЛИК БЕРИШ

ЁЛҒОН ГУВОҲЛИК БЕРИШ – судда ёхуд суриштирув ёки дастлабки тергов даврида гувоҳнинг ёки жабрланувчининг била туриб ёлғон кўрсатув беришида ифодаланади. Ё.г.б. сабаблари, мақсади аниқланмоғи ва жиноят тарзида ЖК 238-м. билан таъқиб қилиниши лозим. (муал. – С.Рахмонова) Батафсил »

ЁЙСИМОН НАҚШ

ЁЙСИМОН НАҚШ – ёйсимон нақшларда, папилляр чизиқлар бир томондан бошланиб марказ қисмида ёй (арча) шаклини ҳосил қилиб бошқа ён томонга давом этиб якунланади. Бу нақшларда дельта учрамайди. Ёйсимон нақш бошқа нақшларга нисбатан анча содда бўлиб, ўрта ҳисобда нақшларнинг 5% ташкил этади. Батафсил »

ЁЗУВЛАРНИ ЎЧИРИШ

ЁЗУВЛАРНИ ЎЧИРИШ – ёзувнинг айрим қисмларини бирор предмет (ўчирғич, ўткир кесувчи асбоб) б-н йўқотиб–ўчириб, ўрнига бошқа жиноий мақсадга мувофиқ ёзув киритиш. Бу турдаги қалбакилаштиришни аниқлаш ҳужжатни турли ёруғлик шароитида кўздан кечириш б-н ва оптик асбоблар ёрдамида текширилади. Қалбакилаштириш фактини аниқлаш б-н бир қаторда, қўшимча киритилган ёзувлар ким томонидан бажарилганлиги хатшунослик текшируви ёрдамида аниқланади. (муал. – Р.Алимова) Батафсил »

ЁЗМА ДАЛИЛЛАР

ЁЗМА ДАЛИЛЛАР – жиноят, фуқаролик ва хўжалик низолари бўйича далил сифатида ишлатилувчи ёзма манбалар, шахсий хусусиятдаги ёзишмалар, у ёки бу ҳолатларга тааллуқли маълумотлар кайд этилган ҳужжатлар. Ёзма далиллар иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотлар баён этилган ҳужжатлар хизматга дахлдор ва шахсий ёзишмалардан иборат бўлади. Ёзма далиллар бажарилишига кўра қўлда ёзилган, полиграфия маҳсулоти, компьютерларда бажарилган бўлиши мумкин. Шу б-н бирга ёзма далилларнинг асл нусхаси ёки кўчирмаси ҳам бўлади. Ёзма далил тақдим этувчи шахс далил б-н иш учун аҳамиятли бўлган қандай ... Батафсил »

ЁЗМА БИТИМЛАР

ЁЗМА БИТИМЛАР – битимнинг бир шакли бўлиб, фуқаролар ва юридик шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган ҳаракатлари. Ё.б. оддий ёки нотариал тасдиқланган шаклда тузилади. ФКнинг 105-м.га асосан, битимлар шунингдек, оғзаки шаклда ҳам тузилади. Ёзма шаклда тузилган шартномани бажаришга қаратилган битимлар, агар қонун ҳужжатлари ва шартномага зид бўлмаса, тарафларнинг келишувига мувофиқ ёзма шаклда тузилган битимни, агар ииш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса, тарафлар ёки уларнинг вакиллари имзолаши керак. Агар қонун ҳужжатларига ёки иштирокчилардан бирининг талабларига ... Батафсил »

ЁЗИШМАЛАР СИРИ

ЁЗИШМАЛАР СИРИ – инсоннинг конституциявий ҳуқуқларидан бири бўлиб, почта ва телеграф жўнатмалари, телефон сўзлашувлари ва б. хабарларнинг барча турлари дахлсизлигини ўз ичига олади. Хат–хабарларни очиш, уларнинг мазмуни б-н танишиш ва уни ошкор этишнинг тақиқланишини билдиради. Ёзишмалар сирини чеклашга фақат қонунда назарда тутилган ҳоллардагина жиноятчиликка қарши кураш, жамоат тартибини ва давлат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўл қўйилади. (муал. – О.Муҳаммаджонов) Батафсил »

ЁЗИШМА СИРЛИГИ

ЁЗИШМА СИРЛИГИ – инсоннииг конс.вий ҳуқуқларидан бири. ё. с. почта–телеграф орқали барча жўнатилган (хатлар, телеграммалар, посилкалар, бандероллар), телефонда сўзлашув ва хабарларнинг дахлсизлигини, очиб кўриш ва улар мазмунини ошкор этиш тақиқланишини билдиради. Ўзбекистонда жиноятчиликка қарши кураш, жамоат тартибини ва давлат хавфсизлигини таъминлаш мақсадларида қонунда кўзда тутилган ҳоллардагина Ё.с.ни чеклашга йўл қўйилади. ЎзР Конс. 27-м.га биноан, қонун назарда тутган ҳоллардан ва тартибдан ташқари, ҳеч ким ёзишмалар ва телефонда сўзлашувлар сирини ошкор қилиши мумкин эмас. (муал. – Ш.Абдуқодиров) Батафсил »

ЁДГОРЛИКЛАР

ЁДГОРЛИКЛАР – айрим иморатлар, бинолар ва иншоотлар, уларга тааллуқли рассомлик, ҳайкалтарошлик, амалий безак санъати асарлари ҳамда шу иморатлар, бинолар ва иншоотларнинг тарихан таркиб топган ҳудудлари б-н бирга, мемориал уйлар, квартиралар, қабристонлар, мақбаралар ва айрим қабрлар, монументал санъат асарлари, фан ва техника (шу жумладан, ҳарбий техника) объектлари, халқ оғзаки ижоди, нумизматика, эпиграфика намуналари, антропология, этнография, картография, фотография материаллари, кинофильмлар, овозли–тасвирли ёзувлар ҳамда бошқа жисмлардаги ёзувлар, адабиёт ва санъат асарлари, архив, қўлёзма ва чизма ҳужжатлар, қадимги қўлёзма китоблар, ҳарф териш усулида чиқарилган ... Батафсил »

Юқорига