Жорий йилнинг 26 февраль куни “Ёшлар ижод саройи”да “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан 2014 йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби ҳамда 2015 йил истиқболли режаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда, ҳаракатнинг матбуот хизмати хабар бермоқда. Унда Ҳаракат Марказий Кенгаши, ҳамкор ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Анжуман давомида Ҳаракат тизимлари томонидан “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”, “Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида амалга оширилган ишлар ва 2015 йилга мўлжалланган истиқболли режалар ... Батафсил »
Рукн архиви: Yangiliklar
Feed Subscription2014-2015 ўқув йили учун ўтказилган тест синовларининг ўтиш баллари эълон қилинди
ДТМ сайтида олий таълим муассасаларига 2014-2015 ўқув йилида талабаликка қабул қилиш учун ўтказилган тест синовларининг таълим йўналишлари бўйича танлов ва ўтиш баллари тўғрисидаги маълумот эълон қилинди. Унда 57 та олий таълим муассасаси ҳамда уларнинг 11 та филиали, 2 та факультети ва 1 та бўлимида ўтказилган тест синовлари натижалари таълим йўналишлари кесимида давлат гранти ва тўлов-шартнома асосида қабул режаси, абитуриентлар сони, танлов (1 ўринга тўғри келган абитуриентлар сони), йўналишлар бўйича ўтиш бали ва ўртача ўтиш бали келтирилган. Ўртача ўтиш бали муайян ... Батафсил »
“Камолот” уйлари ҳақида қаердан батафсил маълумот олса бўлади?
Анча аввал сайтим орқали “Камолот” уйлари кимларга берилади?” номли мақола ёзган эдим. Ушбу мақола 2014 йил 8 сентябрь куни қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг “Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида ёзилган бўлиб, қарорнинг мазмун-моҳиятини, уй ва кредит олиш тартибини тушунтиришга ҳаракат қилгандим. Мазкур мақола кўпчиликда қизиқиш уйғотди ҳамда мақола чоп этилгандан сўнг бундай уйларга оид жуда кўп саволлар келиб тушди ва ҳозир ҳам келмоқда. Ростини айтсам бундай саволларнинг кўпчилигига жавоб беришим ... Батафсил »
2015 йил 1 апрелдан алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалар жорий этилади
2015 йил 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Алкоголли маҳсулотларга ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, 2015 йил 1 апрелдан бошлаб алкоголли маҳсулотларга ва тамаки маҳсулотларига дизайни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган, ҳимоянинг қўшимча даражаларига эга бўлган янги намунадаги акциз маркалари жорий этилади. Эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган ҳамда улгуржи ва чакана савдо ... Батафсил »
Савдо ва хизмат кўрсатиш объектларига тўлов терминалларини ўрнатишни сўраб тижорат банкларига электрон мурожаат қилиш имконияти яратилди
2015 йил 6 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг “Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қўшма қарори қабул қилинди. Ушбу қўшма қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сон «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ қабул қилинган. Қарор асосида Марказий банки Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил ... Батафсил »
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида элчихоналарни жойлаштириш учун ўзаро бинолар ва ер участкаларини тақдим этиш тўғрисидаги халқаро шартнома тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2015 йил 10 февраль куни “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида элчихоналарни жойлаштириш учун ўзаро бинолар ва ер участкаларини тақдим этиш тўғрисида 2014 йил 19 август куни Пекин шаҳрида имзоланган Битим тасдиқланди. Халқаро шартномани тасдиқлаш ҳақидаги Қарорда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-таомиллари бажарилгани тўғрисида тегишли билдиришнома йўллаши зарурлиги таъкидланди. ... Батафсил »
Музраф Икромов Адлия вазири этиб тайинланди
2015 йил 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди. Фармонга кўра, Икромов Музраф Мубаракходжаевич Адлия вазирининг янги раҳбари сифатида тайинланган. Бунгача Адлия вазири сифатида Ниғматилла Юлдашев фаолият олиб бораётганди. 2015 йил 20 январдаги Президент фармонига кўра, Н.Юлдашев Сенат аъзоси этиб тайинланган ва кейинчалик Сенат раиси сифатида сайланган эди. Адлия вазирлигининг расмий сайтида М.Икромовнинг таржимаи ҳоли келтирилган: Икромов Музраф Муборакходжаевич – 1973 йил 14 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти – ... Батафсил »
Ислом Каримов Вазирлар Маҳкамасининг янги аъзоларини тасдиқлади
2015 йил 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди. Фармоннинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Фармонда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида ваколатларини зиммасидан соқит қилганлиги маълумот учун қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Президенти таклифига кўра Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2015 йил 23 январдаги қарорларига мувофиқ Бош вазир лавозимига Ш.М.Мирзиёев тасдиқланган. Ҳукуматнинг янги таркибида катта ўзгаришлар йўқ. Асосий ... Батафсил »
Чет тиллар ўқитувчиларига ойлик устама белгилаш учун тест синовларини ўтказиш тартибига қандай ўзгаришлар киритилди?
2015 йил 19 январь куни Давлат тест маркази директорининг “Чет тиллар ўқитувчиларининг базавий лавозим маошларига ойлик устама белгилаш учун тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги буйруғи қабул қилинди. Унга кўра, Низомга бир қатор ўзгаришлар киритилди. Қандай ўзгаришлар киритилганлигини бирма-бир кўриб чиқамиз: 1-ўзгариш: Низомнинг 1-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилди: «Тест синовларида иштирок этиш ихтиёрий бўлиб, ўқитувчининг истагига кўра амалга оширилади. Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги малака сертификати бўйича С1 даражасига, ... Батафсил »
Йўловчи божхона декларацияси бланкига Ўзбекистонга учувчисиз учиш аппаратларини олиб кириш тақиқланганлиги ҳақида банд қўшилди
2015 йил 22 январь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг “Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарор «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 26 ноябрдаги 322-сон «Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғида учувчисиз учиш аппаратларидан рухсатсиз фойдаланишнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан киритилган. Қарорга кўра, Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартибига қуйидаги аҳамиятга молик ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди: 1. Декларация бланки А-5 форматида ... Батафсил »