Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги расмий нашри босилиб чиқарилди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг матбуот хизмати хабар бермоқда. Нашр қаттиқ муқовада ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрланган. Шунингдек, Конституциянинг электрон вариантини Lex.uz – Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан олишингиз мумкин. Қуйидаги ҳавола орқали эса, бугунги кунгача Конституциямизга киритилган барча ўзгартиришлар билан танишиш имконига эгасиз. Эслатиб ўтаман, 2014 йил 16 апрель куни “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва ... Батафсил »
Рукн архиви: Yangiliklar
Feed Subscription23-24 октябрь кунлари Президент Ислом Каримов расмий ташриф билан Туркманистонда бўлди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 23-24 октябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди. Бу ҳақида ЎзА хабар берди. 23 октябрь куни Ашхобод шаҳрининг халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига Ўзбекистон ва Туркманистон давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди. Давлатимиз раҳбарини Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов кутиб олди. Расмий кутиб олиш маросимидан сўнг Ўзбекистон делегацияси ўзи учун ажратилган «Сердар» ҳукумат қароргоҳига йўл олди. Ташрифнинг асосий воқеалари 24 октябрь ... Батафсил »
Президент фармони билан бир гуруҳ Ички ишлар идоралари ходимлари тақдирланди
2014 йил 23 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди. Фармон матни ЎзАда эълон қилинди. Фармонга кўра, мамлакатимизда жамоат хавфсизлиги, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, хизмат бурчини бажариш ва миллий манфаатларимизни ҳимоя қилишда мардлик ва жасорат кўрсатгани ҳамда ёш авлодни она Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга қўшган муносиб ҳиссаси учун Ички ишлар идоралари ходимлари турли даражадаги давлат мукофотлари билан тақдирланишди. ... Батафсил »
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раиси Хитойга ташриф буюрди
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов 2014 йил 14 октябрь куни Пекин шаҳрида Хитой коммунистик партияси Марказий қўмитасининг сиёсий-юридик комиссияси котиби ва Сиёсий бюро аъзоси Мэн Цзяньчжу билан музокаралар олиб борди. Бу ҳақида, Синьхуа агентлигига асосланиб Газета.уз хабар бермоқда. Нашрнинг қайд этишича, учрашувда Рустам Иноятов терроризмга қарши кураш ҳамда хавфсизликни таъминлаш борасидаги ўзаро алоқаларни муттасил ривожлантириш масаласида Хитой билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга умид билдириб ўтган. Мэн Цзяньчжу ўз навбатида Хитой-Ўзбекистон алоқаларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ҳамда хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ҳамкорлик ... Батафсил »
Президент академияси ҳузуридаги Олий бизнес мактаби Вазирлар Маҳкамаси ҳузурига ўтказилди
2014 йил 8 октябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Олий бизнес мактаби фаолиятини ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга биноан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактаби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактабига қайта ўзгартирилди. Шунингдек, қарорда Олий бизнес мактаби бизнесни бошқариш ва корпоратив бошқарув соҳасида хўжалик бошқаруви органлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун юқори малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича мустақил олий таълим муассасаси эканлиги қайд этилди. Олий бизнес ... Батафсил »
Ислом Каримов Белоруссия Президенти Александр Лукашенко билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Минск шаҳрига келгани ҳақида хабар берилган эди. 10 октябрь куни Белоруссия Республикаси Президенти Александр Лукашенко ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ўртасида учрашув бўлиб ўтди дея хабар бермоқда МДҲ Ижроия қўмитасининг расмий сайти. Хабарда таъкидланишича, учрашувда Белоруссия Президенти А.Лукашенко давлатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатларни янада юқори даражага кўтариш таклифи билан чиққан. Белоруссия раҳбарининг фикрича, Белоруссия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар потенциали ҳозирги мавжуд ҳолатга қараганда ... Батафсил »
Давлат ҳокимияти органларининг 310 та ноқонуний қарорлари бекор қилинди
“Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар бўйича ўтказиладиган матбуот анжуманларининг ягона режаси” ижроси бўйича Адлия вазирлиги томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди. Бу ҳақида, Адлия Вазирлигининг расмий сайти хабар бермоқда. Унда маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қонун ижодкорлиги соҳасида амалга ошираётган ишлари юзасидан журналистларга батафсил маълумот берилди. Хабарда таъкидланишича, ҳозирда адлия органлари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 20 турдан ортиқ ҳужжатлари норматив-ҳуқуқий ҳужжат сифатида ҳуқуқий экспертизадан ўтказиб келинмоқда. Бироқ тадбирда қайд этилганидек, ҳали айрим ... Батафсил »
Ўзбекистон Президенти Минск шаҳрига келди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 9 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Минск шаҳрига келди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. МДҲ саммитининг асосий воқеалари 10 октябрь куни бўлади. Президентимиз Ислом Каримов анъанага мувофиқ давлат раҳбарларининг тор доирада ва кенгайтирилган таркибда ўтказиладиган учрашувларида иштирок этади. Саммит кун тартибидан Ҳамдўстлик давлатлари ўртасидаги кўпқиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокамаси ўрин олган. Мажлис якунида МДҲ доирасида турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга йўналтирилган ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилмоқда. Батафсил »
Барча сиёсий партияларнинг сайловда иштирок этишига рухсат берилди
2014 йилги сайловни ёритиш бўйича республика матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов журналистларга сайлов округларини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларини шакллантириш, сиёсий партияларнинг бўлажак парламент сайловларида иштирок этишига рухсат бериш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида ахборот берди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Тадбирда айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайловни ўтказиш учун бир юз ўттиз беш сайлов округи ташкил этилгани, уларнинг номланиши, ... Батафсил »
Қурбон ҳайити муносабати билан 4 октябрь дам олиш куни деб эълон қилинди
2014 йил 26 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорнинг расмий матни ЎзА сайтида эълон қилинди. Қарорда таъкидланишича, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2014 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 4 октябрь, шанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, 2014 йил 4 октябрь куни дам олиш куни деб белгиланди ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонланади. Шунингдек, Республика “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари ва бошқа барча мутасадди идора, жамоат ташкилотлари Қурбон ҳайитининг жойларда тартибли ва ... Батафсил »