Yangi hujjatlar

Рукн архиви: Saralangan

Feed Subscription

Фоҳишахона сақлаш ёки қўшмачилик қилиш жиноятига янги оғирлаштирувчи банд киритилди

2015 йил 9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 4 та кодекс ҳамда 6 та қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонунга имзо чекканлиги ҳақида хабар берган эдим. Қонунга кўра, Жиноят кодексига ҳам ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, Жиноят кодексининг 131-моддаси (фоҳишахона сақлаш ёки қўшмачилик қилиш) янги оғирлаштирувчи банд билан тўлдирилди. Эндиликда, мазкур жиноят бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, оғирлаштирувчи ҳолат деб топилади ҳамда олти ойгача қамоқ ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш ... Батафсил »

2016 йил 1 январдан бошлаб фуқаролик судларига интернет орқали ариза бериш мумкин бўлади

2015 йил 9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 4 та кодекс ҳамда 6 та қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонунга имзо чекканлиги ҳақида хабар берган эдим. Қонунга кўра, Фуқаролик процессуал кодексига ҳам ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Ушбу ўзгартиришларнинг аҳамиятли томони, 2016 йил 1 январь кунидан бошлаб фуқаролик судларига интернет орқали ҳам аризалар топшириш мумкин бўлади. Хусусан, Фуқаролик процессуал кодексининг 1-моддаси қуйидаги мазмундаги 4-қисм билан тўлдирилди: Бундан ташқари, эндиликда судга чақирув қоғозлари, суднинг чиқарган ажрим, ҳал қилув қарорлари ... Батафсил »

Ўзбекистонда 4 та кодекс ҳамда 6 та қонунга ўзгартишлар киритилди

2015 йил 9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига имзо чекди. Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинди. Мазкур Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2015 йил 7 майда қабул қилинган ва Сенат томонидан 2015 йил 15 майда маъқулланган. Қонунга кўра, қуйидаги 4 та кодекс ҳамда 6 та қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди: ... Батафсил »

БМТ Бош котиби 11-12 июнь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Пан Ги Мун 2015 йилнинг 11-12 июнь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов билан учрашув ва музокаралар чоғида мамлакатимиз ва БМТ тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги аҳволи ва истиқболлари, минтақавий ҳамда халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама этилиши режалаштирилган. Эслатиб ўтаман, БМТ Бош котиби 2010 йилнинг 4-5 апрель кунлари ҳам мамлакатимизга ташриф буюрган ҳамда Нукус шаҳрида Оролбўйидаги экологик вазиятни яхшилаш борасида амалга оширилган ишларга бағишланган тақдимот ... Батафсил »

Ислом Каримовнинг Жанубий Кореяга қилган ташрифига оид фотожамланма

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 27-29 май кунлари Корея Республикасига қилган давлат ташрифига оид фотосуратлар. Суратлар: http://president.go.kr Батафсил »

Ислом Каримовнинг Жанубий Кореяга ташрифи чоғида жами 7,7 млрд. долларлик 60 та ҳужжат имзоланди

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Корея Республикаси Президенти Пак Кин Хэнинг таклифига биноан 27-29 май кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Таомилга биноан Ўзбекистон Президенти шарафига Сеул аэропортида икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди. Расмий кутиб олиш маросимидан сўнг Ўзбекистон делегацияси ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди. Корея Республикаси раҳбарининг “Чонг Ва Дэ” (“Мовий сарой”) қароргоҳида олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Фахрий қоровул саф ... Батафсил »

Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент филиали учун қабул квоталари тасдиқланди

2015 йил 28 май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2015/2016 ўқув йили учун И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига қабул қилиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, 2015/2016 ўқув йили учун Университетнинг Тошкент шаҳридаги филиалига 150 киши қабул қилиш режалаштирилган. Ўтган йилги қабул квотаси билан солиштирадиган бўлсак, жорий йилда филиал 15 нафар кўпроқ талаба қабул қилади. Филиалда “Трубопровод транспорти тизимидаги объектларни қуриш ва таъмирлаш” номли янги йўналиш очилди. Шундай қилиб, жорий йилдан бошлаб филиалда қуйидаги ... Батафсил »

Бош Вазир қарорига биноан «Маънавий ҳаёт» журнали таҳририяти ташкил қилинади

2015 йил 29 май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Маънавий ҳаёт» журнали таҳририятини ташкил қилиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази муассислигида юридик шахс мақомига эга бўлган «Маънавий ҳаёт» журналининг таҳририяти ташкил этилади. «Маънавий ҳаёт» журнали таҳририятининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди: Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази билан келишилган мавзулар режасига асосан журнал учун материаллар тўплаш, улар асосида илмий мақола ва тахлилий материаллар тайёрлаш, журнални ҳар чоракда бир марта нашр этиш ва тарқатиш; ... Батафсил »

Қонунга хилоф равишда муомалада бўлган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг миқдорлари тасдиқланди

2015 йил 26 май куни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Давлат комиссияси раиси Ш. Мирзиёев “Қонунга хилоф равишда муомалада бўлган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорга кўра, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш чораларини янада кучайтириш мақсадида қонунга хилоф равишда муомалада бўлган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқланди. Шунингдек, Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясининг 2010 йил 6 апрелдаги ... Батафсил »

Блогерлар чемпионати ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди (фото)

Жорий йилнинг 28 май куни “Пойтахт” бизнес марказидаги “Олтин зал” ресторанида «Блогерлар чемпионати»нинг якуни бўйича ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Чемпионат Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан ташкил этилган бўлиб, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, «UzInfoCom» ДУК, Championat.asia нашри, ОАВ вакиллари ҳамда чемпионатда фаол иштирок этган блогерлар иштирок этди.   Блогерлар чемпионатининг якуний натижалари билан танишинг: 1-ўрин – Саломов Мақсудхон Соҳибхон ўғли (4 миллион ... Батафсил »

Юқорига