Yangi hujjatlar

Корея Республикаси Президенти Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Корея Республикаси Президенти Пак Кин Хэ 16 июнь куни илк давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда.

korea-uzb

Photo: http://president.go.kr/

Икки мамлакат давлат байроқлари билан безатилган Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов кутиб олди.

korea-uzb2

Photo: http://president.go.kr/

Қисқа суҳбатдан сўнг Корея Республикаси делегацияси Кўксарой қароргоҳига йўл олди.

korea-uzb3

Photo: http://president.go.kr/

Олий даражадаги учрашув ва музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда уни янада кенгайтиришнинг узоқ истиқболга мўлжалланган устувор йўналишлари, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинади.

korea-uzb4

Photo: http://president.go.kr/

Корея Республикаси Президенти Пак Кин Хэнинг Ўзбекистонга давлат ташрифининг асосий тадбирлари 17 июнга мўлжалланган.

Ташриф якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси раҳбарлари томонидан Стратегик шерикликни янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма декларация қабул қилиниши, турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш учун мустаҳкам асос бўладиган қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (0)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига