Yangi hujjatlar

Tag Archives: молия

Қайта молиялаш ставкаси 14% гача ошди. Кредит тўлаётганлар эски қийматда тўлайдими ёки оширилган ставкада?

Марказий банк Бошқаруви жорий йилнинг 28 июнь кунидан қайта молиялаш ставкасини йиллик 14 фоизгача кўтариш тўғрисида қарор қабул қилди. Мазкур қарорнинг қабул қилиниши жорий йилнинг ўтган даврида инфляция суръатларининг тезлашиши ҳамда инфляцион хатарларнинг ортишини чеклаш бўйича чораларни кучайтириш заруриятининг юзага келганлиги билан изоҳланди. Бунгача қайта молиялаш ставкаси 2015 йил 1 январдан буён 9% қийматда эди. Шу ўринда кўпчиликда савол туғилмоқда, қайта молиялаш ставкаси билан белгиланган кредитлардан бирини олган ва бугунгача йиллик 9% қийматда кредит тўловларини амалга ошириб келаётганлар энди нима ... Батафсил »

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳисобида ортиқча 37 енгил автомобиль мавжудлиги аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Молия вазирлигининг ҳамкорликда 2014 йилнинг биринчи ярмида республика ва маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган 143 ташкилотда текширув ўтказди. Текширув натижалари ҳақидаги маълумот ЎзА сайтида эълон қилинган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида ҳам молиявий текширувлар ўтказилган. Натижада Қўмита ва унинг 21 бўлинмасида бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлардан мақсадли фойдаланиш текширилганда, белгиланган чекланган сондан ташқари 37 енгил автомобиль мавжудлиги ва уларни сақлаш учун 106,4 миллион сўм ортиқча маблағ сарфлангани аниқланди. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизимидаги ... Батафсил »

Тошкент давлат педагогика университетида баҳоси сунъий оширилган талабаларга 105 миллион сўм ортиқча стипендия берилган

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Молия вазирлигининг ҳамкорликда 2014 йилнинг биринчи ярмида республика ва маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган 143 ташкилотда текширув ўтказди. Текширув натижалари ҳақидаги маълумот ЎзА сайтида эълон қилинган. Хусусан, хабарда педагогика йўналишидаги еттита олий ўқув юрти текширилганлиги қайд этилган. Маълум қилинишича, талабалар ўзлаштиришининг якуний кўрсаткичлари сунъий равишда оширилгани натижасида бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан Тошкент давлат педагогика университетида 105,6 миллион сўм, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида 43,2 миллион сўм, Тошкент вилоят давлат педагогика институтида 20,2 миллион сўм, Нукус ... Батафсил »

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ўқитувчиларга 7,2 миллион сўм асоссиз иш ҳақи тўлангани маълум бўлди

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Молия вазирлигининг ҳамкорликда 2014 йилнинг биринчи ярмида республика ва маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган 143 ташкилотда текширув ўтказди. Текширув натижалари ҳақидаги маълумот ЎзА сайтида эълон қилинган. Хусусан, педагогика йўналишидаги еттита олий ўқув юрти текширилганда белгиланган ўқув юкламасини бажармаган педагог ходимларга бюджет маблағлари ҳисобидан иш ҳақи асоссиз берилган ҳолатлар аниқланди. Масалан, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида педагогларга бажарилмаган 563 соат ўқув юкламаси учун 7,2 миллион сўм, Навоий давлат педагогика институтида 9,7 миллион сўм, Тошкент вилоят давлат педагогика институтида ... Батафсил »

Навоий вилоятида қалбаки дипломли 72 нафар ўқитувчиларга 1 ярим миллиарддан ошиқ иш ҳақи тўланганлиги аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Молия вазирлиги ҳамкорликда 2014 йилнинг биринчи ярмида республика ва маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган 143 ташкилотда текширув ўтказди. Текширув натижалари ҳақидаги маълумот ЎзА сайтида эълон қилинган. Хусусан, Навоий вилояти маҳаллий бюджетининг 2013 йилги ижроси ўрганиб чиқилган. Ўрганиш жараёнида вилоят таълим муассасаларида меҳнат қилаётган педагогларнинг маълумотини тасдиқлайдиган ҳужжатлар ҳақиқийлиги ҳам текширилган. Текшириш чоғида 57 таълим муассасасида ишлаётган 72 нафар педагогнинг дипломи қалбаки экани ва уларга бюджетдан 1693,3 миллион сўм тўлангани аниқланди. Вилоят халқ таълими бошқармаси ва “Ўқув таълим ... Батафсил »

2014 йил давомида бюджет муассасаларида 12,6 млрд. сўм камомад ва ўзлаштириш аниқланди

Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2014 йилнинг 1-чорагида тасдиқланган иш режа, ҳуқуқ тартибот органларининг топшириқларига асосан жами 3174 та бюджет муассасаларида тафтиш ва текшириш ўтказилган ва унинг 2828 тасида 12 593,3 млн.сўм миқдорида камомад, ўзлаштириш ва ноқонуний харажатлар аниқланган. Бу ҳақида, Молия вазирлигининг расмий сайти хабар бермоқда. “Аниқланган камомад, ўзлаштириш ва ноқонуний харажатлардан 7211,7 млн.сўми ёки 57,3 фоизи ундирилиб, 10 439,3 млн.сўмлик молиявий хатоликлар билан 811 та текшириш материаллари айбдор шахсларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда ... Батафсил »

Юқорига