Халқ Демократик Партиясининг Бухоро вилоятида 27.143 нафар аъзоси бўлиб, улар 728 та бошланғич ташкилотга бирлашган. Халқ депутатлари вилоят Кенгашида 19 нафар, туман ва шаҳар Кенгашларида 104 нафар Халқ Демократик Партиясидан сайланган депутат фаолият юритиб келади.
Шунингдек, маълумот ўрнида айтиб ўтиш мумкинки, 2009 йил декабрь ойида юртимизда бўлиб ўтган энг сўнгги парламент сайловларида Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Халқ Демократик Партияси 29 ўринга эга бўлган.
Манба: “Ўзбекистон овози”