Yangi hujjatlar

O‘zLiDeP ташаббуси билан Зангиота туманида 200 нафар аёл бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

2014 йил21 май куни Тошкент вилояти Зангиота туманида O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими томонидан “Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада кучайтириш, тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини шакллантириш” мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди.

Photo: O‘zLiDeP матбуот хизмати

Photo: O‘zLiDeP матбуот хизмати

Тадбирда таъкидландики, O‘zLiDeP ташаббуси билан хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада кучайтириш, тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини шакллантириш қаратилган “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага”, “Соғлом оила-мустаҳкам оила” партиявий лойиҳалари доирасида ўқув-семинарлар ўтказиб келинмоқда.

Ўтган йили “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага” лойиҳасида Тошкент вилоят миқёсида 1500 нафар хотин-қиз иштирок этиб, 10 нафарига 500 миллион сўмдан ортиқ кредит олиб беришга эришилди, натижада 150 та янги иш ўринлари яратилди.

Тадбирда таъкидлаганидек, оилавий тадбиркорлик ўзининг ижтимоий-иқтисодий хусусиятига кўра ишбилармонликнинг янги шакли сифатида шаклланиб ўлгирган фаолият тури ҳимсобланади. Мамлакатимизда тадбиркорликнинг айнан шу соҳасини ривожланиши учун барча ташкилий, ҳуқуқий асослар яратиб берилган. Жумладан, “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Таълим муассасалари битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қонун ва фармонлар тадбиркорларнинг самарали фаолият олиб боришда муҳим ҳужжат бўлиб хизмат қиляпти.

Photo: O‘zLiDeP матбуот хизмати

Photo: O‘zLiDeP матбуот хизмати

Шунингдек, тадбирда партия томонидан ўтказиб келинаётган “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Унда оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, соғлом миллат генафондини асрашга кўмаклашиш, репродуктив саломатлик, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббий маданият ва саводхонликни ошириш ҳамда чекка ҳудудларда яшаётган ёш қизларни спорт билан шуғулланишга кенгроқ жалб этиш масалалари кўриб чиқилди.

Тадбирдан сўнг малакали тиббиёт мутахассислари томонидан Зангиота туманида истиқомат қилаётган 200 нафарга яқин аёллар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (0)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига