ЕР КОДЕКСИ – ЎзР Олий Мажлисининг 1998 й. 30 апр.даги 1–чақириқ IX сессиясида қабул қилинган қонунлар мажмуаси. Унинг асосий вазифалари – ҳозирги ва келажак авлодларнинг манфаатларини кўзлаб ердан илмий асосланган тарзда, оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни, тупроқ унумдорлигини тиклаш ва оширишни, табиий муҳитни асраш ва яхшилашни, хўжалик юритишнинг барча шаклларини тенг ҳуқуқлилик асосида ривожлантириш учун шароит яратишни, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида ер муносабатларини тартибга солишдан, шунингдек, бу соҳада қонунийликни мустаҳкамлашдан иборат ... Батафсил »
Кундалик архивлар: 03.11.2015
ЕР КАДАСТРИ ХАРИТАЛАРИ ВА ПЛАНЛАРИ
ЕР КАДАСТРИ ХАРИТАЛАРИ ВА ПЛАНЛАРИ – ер кадастри тўғрисидаги ахборот ва маълумотларни ифода қилишнинг қоғоз ва пластиклар ёки электрон воситалар (рақамли хариталар) ёрдамида маълум бир масштабларда ифода этилиши. Хариталар республика, вилоятлар ва туманлар бўйича, планлар аҳоли яшаш жойлари ва ер участкалари бўйича тузилади. Улар ер кадастрининг географик ҳужжатлар тоифасига кириб, ер фонди тоифалари ва ер учаткаси кадастрига тегишли тавсифлар олиш мақсадида тузилади ва ўзгартиришлар киритиб борилади. Харита ва планларда ер фонди тоифалари ҳамда ер участкаларининг жойлашган ўрни, майдонлари, чегаралари, баҳолаш ... Батафсил »
ЁПИҚ ХАЛҚАРО ШАРТНОМА
ЁПИҚ ХАЛҚАРО ШАРТНОМА – ўз қоидаларига биноан, қатнашчилар доирасини баьзи мезонлар б-н чегараловчи шартнома. (муал. – Н.Жавлиев) Батафсил »
ЁПИҚ МАЪМУРИЙ–ҲУДУДИЙ ТАШКИЛОТЛАР
ЁПИҚ МАЪМУРИЙ–ҲУДУДИЙ ТАШКИЛОТЛАР – фуқароларнинг махсус шароитда яшашини ўз ичига олувчи, давлат сирини сақлаш ва хавфсиз фаолият кўрсатишнинг алоҳида тартиби, улар учун зарур ҳарбий ва б. объектлар, радиоактив ва б. материалларни қайта ишлаш, оммавий қирғин қуроллари ишлаб чиқарилиши, тайёрланиши, сақланиши ва утилизацияси бўйича ишлаб чиқариш корхонаси жойлашган маҳаллий ўзини–ўзи бошқариш органларига эга бўлган ҳудудий ташкилотлар. (муал. – О.Муҳаммаджонов) Батафсил »
ЁПИҚ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ
ЁПИҚ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ – акциялари фақат ўзининг муассислари орасида ёки олдиндан белгилаб қўйиладиган бошқа шахслар доирасида тақсимланадиган акциядорлар жамияти ёпиқ акциядорлар жамияти ҳисобланади. Бундай жамият ўзи чиқарадиган акцияларга очиқ обуна ўтказишга ёки уларни сотиб олиш учун чекланмаган доирадаги шахсларга бошқача тарзда тавсия этишга ҳақли эмас. Ёпиқ акциядорлар жамияти иштирокчиларининг сони қонун б-н белгилаб қўйилган миқдордан ошмаслиги керак. Бу сон белгиланган миқдордан ошиб кетган ҳолда у бир й. ичида очиқ акциядорлар жамиятига айлантирилиши, ушбу муддат тамом бўлганидан кейин эса, агар акциядорлар ... Батафсил »
ЁНДИРУВЧИ ПИСТОН
ЁНДИРУВЧИ ПИСТОН – ургич урилиши натижасида ёниб, патрон порох зарядининг ёнишига сабаб бўлувчи, патроннинг орқа қисмида жойлашган, мис қобиққа босиб жойлаштирилган ёнувчи таркибли мослама, патроннинг асосий қисмларидан бири. Ёндирувчи пистоннинг икки тури маълум: сандони ичкарида жойлашган, мас., қоғоз гильзалар учун мўлжалланган жевело пистони ва сандонсиз, яъни тубида ёндирувчи таркиби бўлган металл қалпоқча шаклидаги центрабой пистони. (муал. – А.Норбоев) Батафсил »
ЁНДИРУВЧИ БИРИКМАЛАР
ЁНДИРУВЧИ БИРИКМАЛАР – турли ёндирувчи ўқ–дорилар (бомба, мина, снаряд, ўқ ва ҳ.к.) учун ишлатиладиган ёқилғи м. ёки уларнинг аралашмаси. Ёндирувчи бирикмалар икки турга бўлинади: 1) оксидловчи бирикмалар металл оксидлари б-н нитратлар ёки перхлоратлар, мас., термитлар; 2) таркибида оксидловчилари бўлмаган ва ҳаводаги кислород ҳисобига ёниб кетувчи бирикмалар, мас., қуюқлаштирилган нефть маҳсулотлари, таркибида 90% магний, фосфор ва ҳ.к.и бўлган электрон қотишмаси. (муал. – А.Норбоев) Батафсил »
ЁНДИРИШ МОСЛАМАЛАРИ
ЁНДИРИШ МОСЛАМАЛАРИ – ўточар қуролнинг милида жойлашган патрон гильзаси ичидаги порохни ёндириш учун – қуролнинг учинчи асосий элементи ёндириш мосламаси ёки отиш механизми хизмат қилади. Экспертиза амалиётида қуйидаги ёндириш мосламалари учраб туради: термик, учқунли, механик ва электрик. Термик ёндириш мосламалари – ўточар қурол ихтиро қилингандан буён ишлатилиб келинади ва милнинг орқа кесими томонида жойлашган ёндириш туйнукчасидан иборат. Бу каби ёндириш мосламаси бўлган қуроллар милига аввал порох заряди, кейин пиж, сўнг ўқ солинади. Ўқни отиш учун милдаги порох ёндириш туйнукчаси орқали ... Батафсил »
ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗИШ
ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗИШ – ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг шу қоидалар бажарилиши учун масъул бўлган шахс томонидан бузилиши баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига олиб келишида ифодаланади. Ёнғин хавфсизлиги қоидалари – ёнғинларнинг олдини олишга қаратилган талаблар, меьёрлар ва стандартларга риоя қилиш тартибини белгиловчи муайян қоидаларининг мажмуидир. МЖТК 211-м.га биноан, корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда, жамоат жойларида, омборхона биноларида, ётоқхоналар ва турар жойларда, шунингдек, тегишли объектларни лойиҳалаштириш, қуриш ва қайта қуриш чоғида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш ёки ёнғинга қарши инвентарлар, ускуналар, ёнғинни аниқлаш ... Батафсил »
ЕНГИЛРОҚ ИШГА ЎТКАЗИШ
ЕНГИЛРОҚ ИШГА ЎТКАЗИШ – меҳнат жароҳати олганлиги, ҳомиладорлиги, икки ёшга етмаган боласи борлиги туфайли енгилроқ ишга ўтказиш тиббий даволаш муассасаси тавсиясига кўра, ногиронларни енгилроқ ишга ўтказиш эса – ТМЭК тавсиясига кўра амалга оширилади. Ушбу ҳолларда енгилроқ ишга ўтказилган ва бу давр учун иш ҳақи тўлаш қонун ҳужжатларига асосан амалга оширилади. Турмушда жароҳатланиш ёки касалликка чалиниш юз берганида ҳам бажарадиган вазифасига мос ҳақ тўлаш шарти б-н тиббий хулоса асосида ҳам енгилроқ ишга ўтказилиши мумкин. Енгилроқ ишга ўтказиш тегишли ҳужжатларга кўра иш ... Батафсил »