Ушбу мақола “Тилга эътибор – элга эътибор” лойиҳаси доирасида чоп этилган. Лойиҳа ҳақида батафсил қуйидаги манзилда ўқинг. Ўзбек тили дунёнинг энг ривожланган тилларидан бири эканлиги аллақачон исботланган. У мумтоз адабий анъанага, кенг тармоқли лексикага ва бой ифода воситаларига эга. Маълумки, ўтмишда ўзбек тилининг мақоми турлича бўлган. Иш юритишда Ҳусайн Бойқаро даврида (ХV асрнинг иккинчи ярми – ХVI асрнинг боши) камроқ, амирликлар даврида кўпроқ қўлланган. Собиқ иттифоқ даврида, аниқроғи, 1918 йилда гўё тиллар тенглиги таъминланган – Туркистон АССРнинг давлат тили ... Батафсил »
Муаллиф архиви: Хушнудбек Худайбердиев
Р.Мирзаев. Тил – миллат кўзгуси: давлат тили билан боғлиқ айрим тушунчалар
Ушбу мақола “Тилга эътибор – элга эътибор” лойиҳаси доирасида чоп этилган. Лойиҳа ҳақида батафсил қуйидаги манзилда ўқинг. Нарса ва ҳодисанинг моҳиятини тўғри тушунишда унинг турдош тушунчалар билан муносабати, умумий ва хусусий томонларини аниқлаш муҳим аҳамият касб этади. Бу фикр бевосита давлат тили тушунчасига ҳам тааллуқлидир. Давлат тили ва унинг ҳуқуқий мақомини ўрганиш, энг аввало, она тили, расмий тил, миллатлараро мулоқот тили, тил вазияти, нутқ вазияти, тил сиёсати, тил қурилиши каби тушунчаларга аниқлик киритишни тақозо этади. Чунки улар (давлат тили ... Батафсил »
“Давлат тили тўғрисида”ги Қонуннинг 1989 йилдаги эски таҳрири матни
Ушбу мақола “Тилга эътибор – элга эътибор” лойиҳаси доирасида чоп этилган. Лойиҳа ҳақида батафсил қуйидаги манзилда ўқинг. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ 21.10.1989 й. N 3561-XI ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ ТИЛИ ТЎҒРИСИДА* (эски таҳрирда) Мазкур Қонуннинг янги таҳрири ЎзР 21.12.1995 й. 167-I-сон Қонуни билан тасдиқланган Тил миллатнинг улкан бойлиги ва бебаҳо мулкидир. Социализмни, миллатлараро муносабатларни такомиллаштириш, халқларнинг миллий ва байналмилал ўзлигини англашнинг ўсиши миллий тилларни ҳар томонлама ривожлантиришни тақозо этади. Ушбу Қонун ўзбек тилининг Ўзбекистон Республикасининг бутун худудида (майдонида) давлат тили сифатида ... Батафсил »
23-24 октябрь кунлари Президент Ислом Каримов расмий ташриф билан Туркманистонда бўлди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 23-24 октябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди. Бу ҳақида ЎзА хабар берди. 23 октябрь куни Ашхобод шаҳрининг халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига Ўзбекистон ва Туркманистон давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди. Давлатимиз раҳбарини Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов кутиб олди. Расмий кутиб олиш маросимидан сўнг Ўзбекистон делегацияси ўзи учун ажратилган «Сердар» ҳукумат қароргоҳига йўл олди. Ташрифнинг асосий воқеалари 24 октябрь ... Батафсил »
Президент фармони билан бир гуруҳ Ички ишлар идоралари ходимлари тақдирланди
2014 йил 23 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди. Фармон матни ЎзАда эълон қилинди. Фармонга кўра, мамлакатимизда жамоат хавфсизлиги, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, хизмат бурчини бажариш ва миллий манфаатларимизни ҳимоя қилишда мардлик ва жасорат кўрсатгани ҳамда ёш авлодни она Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга қўшган муносиб ҳиссаси учун Ички ишлар идоралари ходимлари турли даражадаги давлат мукофотлари билан тақдирланишди. ... Батафсил »
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раиси Хитойга ташриф буюрди
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов 2014 йил 14 октябрь куни Пекин шаҳрида Хитой коммунистик партияси Марказий қўмитасининг сиёсий-юридик комиссияси котиби ва Сиёсий бюро аъзоси Мэн Цзяньчжу билан музокаралар олиб борди. Бу ҳақида, Синьхуа агентлигига асосланиб Газета.уз хабар бермоқда. Нашрнинг қайд этишича, учрашувда Рустам Иноятов терроризмга қарши кураш ҳамда хавфсизликни таъминлаш борасидаги ўзаро алоқаларни муттасил ривожлантириш масаласида Хитой билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга умид билдириб ўтган. Мэн Цзяньчжу ўз навбатида Хитой-Ўзбекистон алоқаларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ҳамда хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ҳамкорлик ... Батафсил »
Xushnudbek.uz сайти 1 ёшга тўлди
Роппа-роса 1 йил олдин, аниқроғи 2013 йил 14 октябрь – Қурбон ҳайити кунида яхши ниятлар билан Xushnudbek.uz сайтини ишга туширган эдик. Мана ҳаш-паш дегунгача, орадан 1 йил вақт ўтиб қўйибди, қаранг. Ўтган давр мобайнида сайт орқали қатор янгиликлар, хабарлар, таҳлилий-танқидий мақолалар бериб боришга ҳаракат қилдим. Албатта қилинмаган ишлар ҳам анча-мунча. Баъзан дангасалигим туфайли, баъзан эса асосий иш жойимдан вақт орттира олмаганимдан кўп лойиҳалар фақат ҳаёлдаю, мияда қолиб кетди. Бугун ўзининг бир ёшлигини нишонлаб турган Xushnudbek.uz сайти гапирар эканман, энг аввало ... Батафсил »
Президент академияси ҳузуридаги Олий бизнес мактаби Вазирлар Маҳкамаси ҳузурига ўтказилди
2014 йил 8 октябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Олий бизнес мактаби фаолиятини ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга биноан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактаби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактабига қайта ўзгартирилди. Шунингдек, қарорда Олий бизнес мактаби бизнесни бошқариш ва корпоратив бошқарув соҳасида хўжалик бошқаруви органлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун юқори малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича мустақил олий таълим муассасаси эканлиги қайд этилди. Олий бизнес ... Батафсил »
Ислом Каримов Белоруссия Президенти Александр Лукашенко билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Минск шаҳрига келгани ҳақида хабар берилган эди. 10 октябрь куни Белоруссия Республикаси Президенти Александр Лукашенко ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ўртасида учрашув бўлиб ўтди дея хабар бермоқда МДҲ Ижроия қўмитасининг расмий сайти. Хабарда таъкидланишича, учрашувда Белоруссия Президенти А.Лукашенко давлатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатларни янада юқори даражага кўтариш таклифи билан чиққан. Белоруссия раҳбарининг фикрича, Белоруссия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар потенциали ҳозирги мавжуд ҳолатга қараганда ... Батафсил »
Давлат ҳокимияти органларининг 310 та ноқонуний қарорлари бекор қилинди
“Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар бўйича ўтказиладиган матбуот анжуманларининг ягона режаси” ижроси бўйича Адлия вазирлиги томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди. Бу ҳақида, Адлия Вазирлигининг расмий сайти хабар бермоқда. Унда маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қонун ижодкорлиги соҳасида амалга ошираётган ишлари юзасидан журналистларга батафсил маълумот берилди. Хабарда таъкидланишича, ҳозирда адлия органлари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 20 турдан ортиқ ҳужжатлари норматив-ҳуқуқий ҳужжат сифатида ҳуқуқий экспертизадан ўтказиб келинмоқда. Бироқ тадбирда қайд этилганидек, ҳали айрим ... Батафсил »