БЕЛГИЛАРНИНГ ВАРИАНТЛАРИ – хат белгиларининг турли шаклда ифода этилиши. Хат ва имзоларнинг умумий тузилиши, ёзиш услуби ҳар бир шахсда ўзига хос шаклда амалга ошади. Айрим шахслар бир ҳарфни, рақамни ёзишда бир неча шаклни (вариантни) қўллайди, айниқса имзо чекиш икки ёки кўпроқ вариантда амалга оширилади. Муҳим ҳужжатларда мураккаброқ имзо чекса, хусусий хат ёки кичик ахборотли бўлган ҳужжатга имзонинг қисқа вариантини чизади. Натижада белгилар бир неча вариантда вужудга келади. Ёзган ва имзо чеккан шахсни идентификация қилишда унинг хат ва имзо намуналари ҳам ... Батафсил »
Рукн архиви: Б-ҳарфи
Feed SubscriptionБЕКОР ТУРИБ ҚОЛИШ
БЕКОР ТУРИБ ҚОЛИШ – ходимнинг айби б-н ёки ишлаб чиқаришга оид объектив сабаблар энергия таъминотидаги узилиш, хом ашё йўқлиги ва ҳ.к.га кўра ишнинг вақтинча тўхтаб қолиши. Ходимнинг айби б-н Б.т.қ. меҳнат интизомини қўпол тарзда бузилиши деб баҳоланади. Иш берувчининг айби б-н Б.т.қ. агарда ходим бу хақда ўзи бевосита раҳбарига хабар берган бўлса унга ўртача иш ҳақи тўланади. Бекор туриб қолган ходимлар белгиланган тартибда бошқа ишга ўтказилиши ёки жалб этилиши мумкин. (муал. – М.Усмонова) Батафсил »
БЕЗОРИЛИК
БЕЗОРИЛИК – жамият аҳлоқ қоидаларини бузиш, менсимаслик, тақиқланган жойларда алкоголь ичимликлар ичиш, фуқароларга ҳақоратомуз муомала ва шилқимлик қилиш, уят сўзлар б-н сўкиниш, жамоат жойларида яланғоч ҳолда юриш, ҳайвонлар б-н шафқатсиз муносабатда бўлиш, ўсимликларга зарар етказиш ва ҳ.к. ифодаланади. Хулқ–атвор қоидаларига ҳурматсизлик билдириш, уриш–дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш ёхуд ўзганинг мулкига жиддий зарар етказиш ёки уни нобуд қилиш б-н боғлиқ хатти-ҳаракатлар. Қонунга кўра, айбланувчи ўз ҳаракатлари б-н жамоат тартибини бузганлигини англаган бўлиши керак. (ЖК 277-м.). (муал. – Ш.Абдуқодиров) Батафсил »
БЕДАPАК ЙЎҚОЛГАН ДЕБ ТОПИШ
БЕДАPАК ЙЎҚОЛГАН ДЕБ ТОПИШ – бедаpак йўқолган деб топилган ёки ўлган деб эълон қилинган фуқаpо қайтиб келган ёки унинг турар жойи аниқланган тақдиpда, суд янги ҳал қилув қаpоpи б-н ўзининг илгаpиги ҳал қилув қаpоpини бекоp қилади. Янги ҳал қилув қаpоpи тегишинча мулкка нисбатан бошқарувчини ёки фуқаpолик ҳолати актлаpини қайд этиш дафтаpидаги фуқаpонинг вафотига доир ёзувни ҳақиқий эмас деб ҳисоблаш учун асос бўлади. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »
БЕВОСИТАЛИК ТАМОЙИЛИ
БЕВОСИТАЛИК ТАМОЙИЛИ – фуқаролик, хўжалик ва жиноят процессида фақат суд ишларини юритишга оид махсус тамойилларидан бири. Б.т. биринчи инстанция суди иши кўраётганида ишга оид далилларни бевосита текшириши: ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, гувоҳларнинг кўрсатувларини, экспертлар ва мутахассисларнинг хулосаларини эшитиши, ёзма далиллар б-н танишиши, ашёвий далилларни кўздан кечириши шарт. Б.т. ишни кўришда суд таркибининг ўзгармаслигини таъминланишида ҳам муҳим аҳамият касб этади. (муал. – М.Мамасиддиқов) Батафсил »
БЕВОСИТА ДЕМОКРАТИЯ
БЕВОСИТА ДЕМОКРАТИЯ – халқнинг ўз ҳокимиятини бевосита амалга ошириш шакллари ва воситалари (и-тлари) мажмуини қамраб олувчи тушунча. Бевосита демократия негизини ЎзРнинг Конс. ташкил этади. Конс.нинг 7-м.га мувофиқ, ЎзРда халқ давлат ҳокимиятининг бирдан–бир манбаидир. Давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва Конс. ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган идоралар томонидангина амалга оширилади. Жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига тақдим этилади, умумий овозга (референдумга) қўйилади. Референдум ва сайловдан ташқари, Б.д. и-тларига муҳим давлат қарорлари ва қонунлар муқокамаси, петициялар, ... Батафсил »
БАХТСИЗ ҲОДИСА ҲАҚИДА ДАЛОЛАТНОМА
БАХТСИЗ ҲОДИСА ҲАҚИДА ДАЛОЛАТНОМА – ходим ўз хизмат вазифаларини бажараётгани чоғида юз берган ҳодиса оқибатида меҳнат қобилиятини бир кундан кўпроқ муддатга йўқотса (жароҳат олиши майибланиши, контузия бўлиши ва б.) ёки бундай бахтсиз ҳодисадан вафот этганда тузилиши лозим бўлган расмий ҳужжат. Иш берувчи ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ўз вақтида текшириши шарт. Жабрланувчининг (унинг қонуний вакиллари, меросхўрлари) талабига биноан текширув ўтказилган кундан эътиборан узоғи б-н уч кун ичида иш берувчи шу Б.ҳ.ҳ.д. тузиши лозим (МК 222-м.). Б.ҳ.ҳ.д. тузиш тартиблари, муддатлари ва далолатномада ... Батафсил »
БАХТСИЗ ҲОДИСА
БАХТСИЗ ҲОДИСА – судга мурожаат қилиб, ҳал қилиш имконияти бўлмаса ва бу тегишли ҳужжат б-н тасдиқланса, суд Б.ҳ. фактини белгилашга ҳақли. Суд Б.ҳ. фактини белгилаш ҳақида аризани қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлганида қабул қилиши лозим: Б.ҳ. ҳужжат б-н расмийлаштирилмаган ва ҳозирги вақтда бундай ҳужжатни тузиш имконияти бўлмаса; Б.ҳ. ҳақида ҳужжат тузилган, лекин аризачи томонидан у йўқотилган ва уни маъмурий тартибда тиклаш мумкин бўлмаса; уни тузишда хатоликка ёки уни исботловчи кучидан маҳрум қилувчи ноаниқликка йўл қўйилган бўлса ва буни тегишли орган ... Батафсил »
БАҲО
БАҲО – фуқаролик ҳуқуқи бўйича шартномаларни бажарганлик учун тарафларнинг келишуви б-н белгиланган ҳақ. Қонунда назарда тутилган ҳолларда тегишли ваколатга эга бўлган давлат органлари белгилайдиган ёки тартибга соладиган Б. (тарифлар, нархлар, ставкалар ва ҳ.к.) қўлланилади. Шартнома тузилганидан кейин Б.ни ўзгартиришга қонун ҳужжатлари ёки шартномада назарда тутилган ҳолларда ва шартларда йўл қўйилади. Ҳақ тўлашни назарда тутадиган шартномада Б. назарда тутилмаган ва шартнома шартлари бўйича белгиланиши мумкин бўлмаган ҳолларда шартномани бажарганлик учун ўхшаш вазиятларда одатда шундай товарлар, ишлар ёки хизматлар учун олинадиган Б. ... Батафсил »
БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ
БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ – шахс ва жамият ҳаётини ташкил этишнинг янги модели. Сайёрамизда юзага келган вазият экологик муаммоларни кишилик жамиятининг барча жиҳатлари б-н комплекс равишда ҳал этишнинг янги йўлларини излаб топишга ундамоқда. Б.р.нинг замонавий концепцияси атроф–муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан самарали фойдаланишни ижтимоий ва иқтисодий муаммолар б-н биргаликда ҳал этишга чақиради. Маҳаллий, миллий, минтақавий ва глобал миқёсдаги бошқарув–хўжалик фаолиятини такомиллаштиришни назарда тутади. Унда ҳар бир раҳбар, уюшма ва барча кишидан ердаги ҳаётни сақлаб қолишдаги ролини кўрсатиб беради. Евроосиё қитъасида мустақил ... Батафсил »