Хабарингиз бор, бугунги кунда 2016/2017 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари кетмоқда. Жорий йилда бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги бўлимларга умумий қабул квотаси 57 907, шу жумладан, давлат грантлари бўйича 19 120 ва тўлов-контракт асосида 38 787 нафар миқдорида белгиланган. Давлат тест маркази сайтида абитуриентлар учун махсус саҳифа ишга тушди. Мазкур саҳифада ОТМларга ҳужжат топшираётган абитуриентларнинг сони реал вақтда нечта бўлганлигини кузатиш мумкин. Шунингдек, ушбу саҳифада республикадаги барча ОТМларнинг йўналишлари бўйича қабул квоталари ҳам кўрсатилган. Ушбу хабар киритилаётган ... Батафсил »
Рукн архиви: Таълим
Feed SubscriptionДавлат тест маркази сайтида абитуриентлар учун энг керакли маълумотлар эълон қилинди
Давлат тест марказининг сайтида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2016 йил 20 июндаги 2-сон баёни ва унинг иловалари эълон қилинди. Мазкур иловаларда жорий йилда олий таълим муассасаларига ҳужжат топшираётган абитуриентлар учун қимматли маълумотлар ўрин эгаллаган. Улар билан бирма-бир таништириб ўтамиз: Таълим йўналишлари рўйхати ва тест бўйича уларга мувофиқ келувчи фанлар мажмуаси Кўпчилик абитуриентларни қизиқтирадиган асосий саволлардан бири, бу ўзи танлаган ва ҳужжат топширмоқчи бўлган таълим йўналишида қайси фанлардан имтиҳон бўлади ҳамда қайси бирига неча балл ... Батафсил »
Кейинги йилдан ОТМларга ҳужжатлар 15 июндан 15 июлгача қабул қилинади
2016 йил 16 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига кириш тест синовларига тайёргарлик жараёни оптималлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, 2017 йилдан бошлаб, олий таълим муассасаларига ҳужжатлар қабул қилиш 15 июндан 15 июлгача бўлиб ўтиши белгиланди. Давлат консерваториясида эса қабул комиссияси 15 июндан 10 июлгача ҳужжатларни қабул қилади. Шунингдек, киритилган ўзгартиришларга кўра, Олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун тест синовлари 5 июлгача ўтказилади. Бунгача тест синовлари 10 ... Батафсил »
Бугун олий таълим муассасаларида қабул комиссиялари иш бошлади
2016 йил 20 июнь куни республикамизнинг барча олий таълим муассасаларида 2016/2017 ўқув йили учун қабул комиссиялари иш бошлади. Абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалари олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан 20 июндан 20 июлгача (шу куни ҳам), Ўзбекистон давлат консерваторияси учун 20 июндан 15 июлгача қабул қилиниши белгилаб қўйилган. ZiyoNet таълим порталининг абитуриентлар саҳифасидаги маълумотга кўра, жорий йилда республикамиздаги 76 та ОТМларга талабалар қабул қилинади. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, 2016 йил 25 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “2016/2017 ўқув йилида Ўзбекистон ... Батафсил »
2016 йилда қайси ОТМ нечта талаба қабул қилади? (бакалавр)
2016 йил 25 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “2016/2017 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Президент қарорида таъкидланишича, иқтисодиёт тармоқлари ва секторларининг олий маълумотли мутахассислар билан амалда таъминланганлигини экспертизадан ўтказиб баҳолаш натижаларига кўра бакалавриат тайёрлашнинг 18 та янги мутахассислиги жорий этилишини назарда тутувчи олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари рўйхатига тегишли ўзгартиришлар киритилди. Жорий йилдаги олий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш квотасига кўра, бакалавр таълим йўналишига 57 907 нафар талаба қабул қилинади. Шуларнинг ... Батафсил »
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ташкил этилди
2016 йил 13 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди. Ҳужжатнинг расмий матни ЎзАда эълон қилинган. Фармонда таъкидланишича, ҳозирги тез ўзгараётган глобаллашув даврида ўзбек тили ва адабиётининг ўзига хос бетакрор хусусиятлари, тарихий тараққиёти, унинг бугунги ҳолати ва истиқболи билан боғлиқ масалаларни чуқур ўрганиш, бу борада олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари самарадорлигини кучайтириш, таълим-тарбия тизимининг барча бўғинларида ўзбек тили ва адабиёти фанини ўқитишнинг ҳамда ушбу ... Батафсил »
Ўзбекистонда стипендиялар миқдори қанча?
Куни кеча “Президент ва бошқа номли давлат стипендияларини олиш тартиби қандай?” номли мақола чоп этган эдим. Ушбу мақола эълон қилингач, кўпчилик талабалар Президент ёки бошқа номли давлат стипендияларининг миқдори қанчалиги ҳақида савол беришади. Шу сабабли, бугунги мақола орқали олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг стипендиялари миқдори ҳақида маълумот бермоқчиман. Энг аввало Президент ҳамда номли давлат стипендияларидан бошлаймиз. Маълумот ўрнида айтишим мумкинки, Ўзбекистонда 5 та номли давлат стипендиялари мавжуд. Уларни олиш тартиби билан қуйидаги манзилдан танишишингиз мумкин. Мазкур стипендиялар миқдори одатий ... Батафсил »
Президент ва бошқа номли давлат стипендияларини олиш тартиби қандай?
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ДАВЛАТ СТИПЕНДИЯЛАРИ ҲАҚИДА Президент стипендиялари кимларга берилади? Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган давлат олий таълим муассасалари (бакалавриат ва магистратура бўйича алоҳида) талабаларига. Қайси йўналишлар бўйича берилади? Президент стипендияси квотаси (ўн битта) қуйидаги таълим йўналишларидан ҳар бири бўйича биттадан стипендия ҳисобидан бакалавриат ва магистратура учун алоҳида-алоҳида тақсимланади: қишлоқ ва сув хўжалиги; техника ва информатика; соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот; ижтимоий-гуманитар ва ижтимоий фанлар; табиий фанлар; бизнес ва бошқарув; педагогика; маданият, санъат ва спорт; хорижий тиллар; ҳуқуқ ва халқаро муносабатлар; ... Батафсил »
РАСМИЙ ХАБАР: Бюджетда ўқийдиган талабалар “3” баҳо олса контрактга ўтказилиши ҳақидаги хабарлар асоссиз
Бугун, 13 ноябрь куни, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ахборот хизмати куни кеча депутатлар томонидан қабул қилинган давлат бюджети сиёсатининг асосий йўналишларига изоҳ берди. РАСМИЙ ХАБАР: ҲЕЧ НАРСА ЎЗГАРМАЙДИ Матбуот хизмати хабарида энг эътиборга молик жиҳати, 2 кундан буён интернет тармоқларида шов-шувга сабаб бўлган хабар ҳақида ҳам изоҳ мавжуд. Ёдингизда бўлса, электрон ОАВларда 2016/2017 ўқув йилидан бошлаб ўқув йили натижаларига кўра умумий рейтинг баҳолари қониқарли (55дан 70 фоизгача) кўрсатгичига эга бўлган давлат гранти асосида таълим олаётган талабалар кейинги ўқув ... Батафсил »
ОТМ профессор-ўқитувчиларининг ишлар ҳажмини ҳисоблашнинг янги вақт меъёрлари тасдиқланди
2015 йил 9 сентябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг “Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар юкламасини аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи имзоланди. Унга кўра, Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар юкламасини аниқлаш қоидалари ва вақт меъёрлари тасдиқланди. Ушбу ҳужжатнинг амал қилиши олий ҳарбий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини юритаётган халқаро ва хорижий олий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди. Профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатини ... Батафсил »