Yangi hujjatlar

Миллий телерадиокомпанияга янги раис тайинланди

Ҳукумат қарорига биноан, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Мирзохидов Хуршид Мирсобирович Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига раис этиб тайинланди.

Бунгача МТРК раиси сифатида Ходжаев Алишер Жўрақулович фаолият юритиб келаётган эди.

Хуршид Мирсобирович 1971 йили Тошкент шаҳрида туғилган.

Миллати – ўзбек.

Маълумоти олий. 1995 йилда Тошкент электротехника алоқа институни тамомлаган. Мутахассислиги радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение муҳандиси.

2004 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлад ва жамият қурилиши академиясининг олий бизнес мактабини бизнесни бошқариш магистри унвони билан тамомлаган.

1994-1999 йиллари алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги корхоналарда турли лавозимларда ишлаган (Алоқа вазирлиги, Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги).

1999 йилдан 2001 йилгача Почта ва телекоммуникацияни ривожланишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг молия бўлими бошлиғи ва Жамғарманинг директори.

2001 йилдан 2002 йилгача “Ўзбектелеком” АК Бош директори ўринбосари.

2002-2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Алоқа ва ахборот технологиялари комплекси раҳбари котибиятининг мудири.

2003-2004 йилларда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори ўринбосари лавозимини эгаллаган.

2004 йилнинг сентябрьидан декабрига қадар “Ўзбектелеком” АК Бош директори ўринбосари.

2004 йилдан 2006 йилга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири.

2006 йилдан 2009 йилгача “Ўзпроммашимпекс” давлат акциядорлик компанияси бошқаруви раиси.

2009-2010 йилларда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари.

2010 йил ноябрдан 2012 йил февраль ойига қадар Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари.

2012 йил февралдан октябрь ойига қадар Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори.

2012 йил октябрь ойидан 2015 йил февралга қадар Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раиси.

2015 йил феврал ойидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ахборот технолигиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири.

Х.Мирзахидов оилали, икки ўғил ва бир қизнинг отаси.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (34)
  • Йўқ (9)
  • Бироз (1)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига