Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2 февралдаги фармонларига асосан, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимида кадрлар алмашуви рўй берди. Вазир Хуршид Мирзохидов МТРК раиси бўлганлиги ҳақида хабар берган эдим.
Шу муносабат билан, вазирнинг биринчи ўринбосари Шерзод Шерматов Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.