Yangi hujjatlar

Tag Archives: сиёсий партия

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод сифатида рўйхатга олиндим

Ассалому алайкум, ҳурматли дўстлар! Бугун Сиз азиз муштарийларга бир хабарни мамнуният билан етказишга қарор қилдим. 2014 йил 15 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақида elections.uz сайтида хабар берилган. Ушбу мажлисда Марказий сайлов комиссияси сиёсий партиялар томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган номзодларни рўйхатга олди. Эътиборли томони, мен ҳам Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига 119-Чироқчи сайлов округидан номзод сифатида рўйхатдан ўтдим. Менинг номзодим “Адолат” социал-демократик партияси томонидан кўрсатилган. Қачонлардир менга кимдир 25 ёшингда ... Батафсил »

O‘zLiDeP ташаббуси билан Зангиота туманида 200 нафар аёл бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

2014 йил21 май куни Тошкент вилояти Зангиота туманида O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими томонидан “Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада кучайтириш, тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини шакллантириш” мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда таъкидландики, O‘zLiDeP ташаббуси билан хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада кучайтириш, тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини шакллантириш қаратилган “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага”, “Соғлом оила-мустаҳкам оила” партиявий лойиҳалари доирасида ўқув-семинарлар ўтказиб келинмоқда. Ўтган йили “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага” лойиҳасида Тошкент вилоят миқёсида 1500 нафар хотин-қиз ... Батафсил »

O`zLiDeP сайловолди тадбирларида фаолликни оширмоқда

O`zLiDeP мамлакатимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлида олиб борилаётган тизимли ислоҳотларда ўзининг дастурий мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, масъулиятни ўз зиммасига олган ҳолда фаол иштирок этиб келмоқда. Бу жараёнларда электорат ва сайловчилар билан яқиндан ҳамкорлик ўрната оладиган, улар билан бевосита фаолият олиб борадиган партия бошланғич ташкилотларига асосий эътибор қаратилаётгани бежиз эмас албатта. Тажрибадан шу нарса маълумки, партия ғоя ва мақсадларини изчил тарғиб этишда ҳеч бир бўғин БПТдек таъсир кучига эга эмас. Бинобарин, таянч тузилмалар ишини янада кучайтириш, ҳар бир аъзо ва ... Батафсил »

O‘zLiDeP республикамиз хотин-қизларини фаолликка чақирди

Хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, жамиятдаги роли ва мавқеини кучайтириш O‘zLiDeP Дастуридаги устувор вазифалардан ҳисобланади ҳамда бу мақсадда партиянинг “Аёллар қаноти” фаолият олиб бормоқда. Бу ҳақида, O‘zLiDeP`нинг матбуот хизмати хабар бермоқда. Партия “Аёллар қаноти” Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси, Савдо-саноат палатаси ва қатор етакчи тижорат банклари билан ҳамкорликда “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага”, “Тадбиркорлик тамойиллари ва ишбилармонилик имкониятлари”, “Соғлом оила-мустаҳкам оила” партиявий лойиҳалар амалга ошириб келмоқда. Лойиҳалардан кўзланган асосий мақсад, оилавий тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликка ... Батафсил »

Россияда шартнома матнларини майда шрифтларда ёзишни тақиқлашмоқчи

“Адолатли Россия” сиёсий партияси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга ўзгариш киритишни таклиф қилишмоқда. Уларнинг таклифига кўра, шартномаларда майда ва ўқиш қийин бўлган шрифтлар ёзилишини тақиқлаш керак. Бу ҳақида Риа Новости ахборот агентлиги хабар бермоқда. Партия вакилларининг таъкидлашича, биринчи навбатда ушбу Қонун нормаси банклар томонидан таклиф қилинадиган шартномаларга қўлланилиши лозим. Сабаби айнан банк шартномаларида майда, ўқиш қийин бўлган шрифтлар кўп ишлатилади. Бундай ёзувлар айниқса, шартноманинг энг муҳим қисмларига, тушунтиришлар, изоҳларга таалуқли бўлиб, мижоз учун бундай шрифтларни ўқиш қийинлик туғдиради, кўзини ... Батафсил »

Депутатлар “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар иккинчи ўқишда бир қатор қонун лойиҳаларини, жумладан, “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастурини рўёбга чиқариш доирасида ишлаб чиқилган “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги ва “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати хабар бермоқда. Мажлис чоғида таъкидландики, ўтган давр мобайнида мамлакатимизда васийлик ва ҳомийликка муҳтож шахсларнинг, ... Батафсил »

ХДПнинг Бухоро вилоятида 27 мингдан ортиқ аъзоси бор

Халқ Демократик Партиясининг Бухоро вилоятида 27.143 нафар аъзоси бўлиб, улар 728 та бошланғич ташкилотга бирлашган. Халқ депутатлари вилоят Кенгашида 19 нафар, туман ва шаҳар Кенгашларида 104 нафар Халқ Демократик Партиясидан сайланган депутат фаолият юритиб келади. Шунингдек, маълумот ўрнида айтиб ўтиш мумкинки, 2009 йил декабрь ойида юртимизда бўлиб ўтган энг сўнгги парламент сайловларида Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Халқ Демократик Партияси 29 ўринга эга бўлган. Манба: “Ўзбекистон овози” Батафсил »

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Бюджет кодекси лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди

16-17 октябрь кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатасида сиёсий партия фракциялари ҳамда Экоҳаракат депутатлари гуруҳи томонидан Бюджет кодекси лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Бу ҳақида, Қонунчилик палатаси расмий сайти хабар берган. Хусусан, 16 октябрь куни Халқ демократик партияси ҳамда “Адолат” социал-демократик партияси фракциялари томонидан мазкур қонун лойиҳаси атрофлича муҳокама қилинган бўлса, 17 октябрь куни эса Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва “Миллий тикланиш” демократик партиясининг фракциялари, шунингдек, Экоҳаракат депутатлари гуруҳи томонидан кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси лойиҳаси ... Батафсил »

Юқорига