Yangi hujjatlar

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

2014 йил 25 апрель куни Тошкент шаҳридаги “City Palace” меҳмонхонасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал–демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгашининг 2013 йилдаги фаолияти якунлари ҳамда 2014 йилдаги устувор вазифалари муҳокама қилинди.

Photo: O‘zLiDeP Матбуот хизмати

Photo: O‘zLiDeP Матбуот хизмати

2013 йилда O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияда белгилаб берилган устувор вазифалар ва “Обод турмуш йили” Давлат Дастури ижросини таъминлаш мақсадида 700 га яқин тадбир ўтказилиб, уларда 60 мингдан зиёд партия фаоллари, электорат ҳамда аҳоли кенг қатламлари вакиллари иштирок этди.

Шунингдек, ўтган йили халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи томонидан сайловчилар билан 191 та учрашувлар ўтказилди. Уларда 21964 нафар сайловчи иштирок этиб, депутатларга фуқаролар томонидан келиб тушган 165 та мурожаатдан 141 таси ижобий ҳал этилди. Депутатлик гуруҳи томонидан 94 та депутатлик сўровлари берилган бўлиб, уларнинг 20 таси қонун ва давлат қарорлари ижроси бўйича 74 таси фуқаролар мурожаатларига тегишлидир.

Ҳисобот даврида асосий эътибор партия электоратининг негизи бўлган ишбилармон ва тадбиркорларнинг ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиш, иқтисодий-ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий билимларини ошириш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш каби устувор вазифаларни амалга ошириш масалаларига қаратилди. Ушбу йўналишда ўтказилган 42 та тадбирда 12 минг нафардан ортиқ иштирокчи қатнашди. Тадбиркорлардан келиб тушган 89 дан зиёд мурожаат кўриб чиқилди ва 73 таси ижобий ҳал этилиб, 56 нафар тадбиркорларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Қолган мурожаатлар тегишли идораларга кўриб чиқиш учун юборилди.

uzlidep_toshkent-2

Photo: O‘zLiDeP Матбуот хизмати

Ёшлар ва аёлларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш мақсадида Республика Марказий банки, Савдо-саноат палатаси ва етакчи тижорат банклари билан ҳамкорликда “Диплом билан бизнесга”, “Оилавий тадбиркорликдан мустаҳкам оилага”, “Ишбилармон талаба” каби лойиҳалар доирасида 100 дан зиёд тадбирлар ўтказилди, уларда 15 мингдан ортиқ иштирокчининг бизнес кўникмалари ва ҳуқуқий маданияти оширилди. Мазкур лойиҳаларда энг фаол иштирок этган ғолиблар тижорат банклари томонидан 500 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб, ўз бизнесини бошлашга муваффақ бўлдилар.

Йиғилиш давомида партия туман Кенгашлари томонидан ўтган йилида амалга оширилган ишлари таҳлил қилинар экан, баъзи туманлар Давлат Дастурини тўлиқ амалга оширилмай сусткашликка йўлга қўйилганликлари танқид остига олинди ва бу камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Йиғилишда 2014 йил “Соғлом бола йили” Давлат Дастури доирасидаги устувор вазифаларни самарали амалга ошириш юзасидан тегишли кўрсатмалар белгилаб олинди.

Тадбирда 2014 йилда асосий эътиборни бўлажак сайловларга муносиб тайёргарлик кўриш, кенг аҳоли қатламлари, сайловчилар орасига кириб борган ҳолда уларнинг орзу умидларини рўёбга чиқариш, мавжуд долзарб масалаларни ўрганиш ва уларнинг ечими бўйича аниқ мақсадли ишларни амалга ошириш, энг асосийси сайловчиларнинг ишончини қозониш долзарб вазифа этиб қайд этилди.

Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Матн: O‘zLiDeP Матбуот хизмати

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (1)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига