2015 йил 9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 4 та кодекс ҳамда 6 та қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонунга имзо чекканлиги ҳақида хабар берган эдим. Хусусан, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунга ҳокимнинг вилоят, туман, шаҳар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини халқ депутатлари Кенгаши томонидан эшитиш тартибини белгиловчи янги модда қўшилди. Маълумот ўрнида шуни айтишим лозимки, мазкур қўшимча 2014 йил 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилган ўзгариш асосида қўшилди. Ўтган йили Конституциянинг ... Батафсил »
Рукн архиви: Сиёсат
Feed SubscriptionИслом Каримов Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котибини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 8 июнь куни Оқсаройда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ияд Амин Маданийни қабул қилди. Бу ҳақда, ЎзА хабар бермоқда. Давлатимиз раҳбари меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлар экан, Ўзбекистон элликдан ортиқ мамлакат аъзо бўлган ушбу нуфузли халқаро тузилма билан самарали ҳамкорлик қилиб келаётганини таъкидлади. Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий соҳаларда улкан тараққиётга эришаётганини юқори баҳолади. Учрашувда таъкидланганидек, Ислом ҳамкорлик ташкилотига 1996 йилда аъзо бўлган Ўзбекистон унинг серқирра фаолияти ва тадбирларида фаол иштирок этиб келмоқда, жаҳонда ... Батафсил »
БМТ Бош котиби 11-12 июнь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Пан Ги Мун 2015 йилнинг 11-12 июнь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов билан учрашув ва музокаралар чоғида мамлакатимиз ва БМТ тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги аҳволи ва истиқболлари, минтақавий ҳамда халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама этилиши режалаштирилган. Эслатиб ўтаман, БМТ Бош котиби 2010 йилнинг 4-5 апрель кунлари ҳам мамлакатимизга ташриф буюрган ҳамда Нукус шаҳрида Оролбўйидаги экологик вазиятни яхшилаш борасида амалга оширилган ишларга бағишланган тақдимот ... Батафсил »
Ислом Каримовнинг Жанубий Кореяга қилган ташрифига оид фотожамланма
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 27-29 май кунлари Корея Республикасига қилган давлат ташрифига оид фотосуратлар. Суратлар: http://president.go.kr Батафсил »
Ислом Каримовнинг Жанубий Кореяга ташрифи чоғида жами 7,7 млрд. долларлик 60 та ҳужжат имзоланди
Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Корея Республикаси Президенти Пак Кин Хэнинг таклифига биноан 27-29 май кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Таомилга биноан Ўзбекистон Президенти шарафига Сеул аэропортида икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди. Расмий кутиб олиш маросимидан сўнг Ўзбекистон делегацияси ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди. Корея Республикаси раҳбарининг “Чонг Ва Дэ” (“Мовий сарой”) қароргоҳида олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Фахрий қоровул саф ... Батафсил »
Ислом Каримов 27-29 май кунлари Жанубий Кореяга ташриф буюради
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе хонимнинг таклифига биноан 27-29 май кунлари давлат ташрифи билан Жанубий Кореяга ташриф буюради. Бу ҳақида, Корея Республикаси Президенти Матбуот хизмати 22 май куни хабар берди. Корея Республикаси Президенти Матбуот хизматининг хабарида таъкидланишича, мазкур ташриф Президент Ислом Каримовнинг Корея Республикасига саккизинчи ташрифи бўлади. Ўзбекистон Президенти илк марта 1992 йил июнь ойида ушбу давлатга ташриф буюрган эди. Хабарда Президент Ислом Каримовнинг жорий йилги сайловларда ғалаба қозониб, янги президентлик муддатига сайланганидан кейинги ... Батафсил »
Депутат Улуғбек Муҳаммадиев Сайёра Рашидова ўрнига янги Омбудсман сифатида сайланди
2015 йил 15 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг иккинчи ялпи мажлиси очилиши ҳақида хабар берилган эди. Сенатнинг бўлажак ялпи мажлисида 17 та масала, шу жумладан, 7 та қонун кўриб чиқилади. Шулардан бири Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили – Омбудсманни сайлаш масаласи эди. Амалдаги қонунга кўра, Омбудсман беш йил муддатга сайланади. Конституциямизнинг 78-моддасига биноан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатларидан бири Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ва унинг ўринбосарини сайлаш ҳисобланади. ... Батафсил »
Ихтиёр Абдуллаев Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори этиб тайинланди
2015 йил 20 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “И.Абдуллаевни Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори лавозимига тайинлаш тўғрисида”ги №ПФ-4717-сонли фармонга имзо чекди. 21 апрель куни Бош вазир Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг янги Бош прокурори Ихтиёр Абдуллаевни жамоа билан таништирганлиги ҳақида, Газета.уз нашри хабар берган. Абдуллаев Ихтиёр Бахтиёрович аввал Президентнинг давлат маслаҳатчиси лавозимида ишлаётган эди. Бунгача Бош прокурор лавозимида узоқ йиллар давомида Рашид Қодиров фаолият юритиб келган. Конституцияда қайд этилган прокурорлик муддати тугаганлиги муносабати билан, Р.Қодиров Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьяси этиб ... Батафсил »
Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганлиги ҳақида қарор қабул қилинди
2015 йил 6 апрель куни Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда 2015 йил 29 март куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси округ сайлов комиссияларидан келган баённомаларга асосан 2015 йил 29 март куни бўлиб ўтган сайловда сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 798 минг 52 нафардан 18 миллион 942 минг 349 нафар сайловчи овоз беришда иштирок этганини аниқлади. Бу рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 91,08 фоизини ташкил этади. Сайлов натижалари кўрсатганидек, овоз ... Батафсил »
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида элчихоналарни жойлаштириш учун ўзаро бинолар ва ер участкаларини тақдим этиш тўғрисидаги халқаро шартнома тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2015 йил 10 февраль куни “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида элчихоналарни жойлаштириш учун ўзаро бинолар ва ер участкаларини тақдим этиш тўғрисида 2014 йил 19 август куни Пекин шаҳрида имзоланган Битим тасдиқланди. Халқаро шартномани тасдиқлаш ҳақидаги Қарорда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-таомиллари бажарилгани тўғрисида тегишли билдиришнома йўллаши зарурлиги таъкидланди. ... Батафсил »