Yangi hujjatlar

O‘zLiDeP: сунъий тўсиқлар бартараф этилмоқда

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Наманган вилоят Кенгаши томонидан “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг давлат назорат органлари, солиқ, божхона ва бошқа назорат тузилмалари билан ўзаро муносабатларини такомиллаштириш ҳамда мавжуд сунъий тўсиқларни бартараф этиш масалалари” мавзусида амалий мулоқот ўтказилди.

uzlidep_namangan

Photo: O‘zLiDeP матбуот хизмати

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзолари, халқ депутатлари маҳаллий кенгаш депутатлари, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ ва божхона, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмиталари ҳамда Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармалари вакиллари, партия фаоллари – тадбиркор ва фермерлар иштирок этдилар.

Тадбирда асосий эътибор давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қароридан келиб чиқадиган вазифаларга қаратилди.

2014 йил 1 октябрдан бошлаб, Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона порталида махсус “тадбиркорлик субъектининг кабинети” ишлаши, молия, солиқ, статистика ва бошқа турдаги ҳисоботларни интерактив расмийлаштириш ва тақдим этиш йўлга қўйилиши, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни, коммунал тўловларни, лицензия ва рухсат этиш ҳарактерига эга ҳужжатларни кўриб чиқиш ва уларни олишда тўланадиган йиғимларни ҳамда давлат божларини Интернет-банкинг тизими орқали тўлаш каби митиёзларнинг жорий этилиши тадбиркорлик фаолияти ривожига катта туртки бериши шубҳасиз.

Photo: O‘zLiDeP матбуот хизмати

Photo: O‘zLiDeP матбуот хизмати

Тадбирда таъкидлашича, жорий йилнинг биринчи чорагида вилоят ялпи ҳудудий маҳсулотининг ҳажми 10,5 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 12,5 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 6,4 фоизга, хизматлар кўрсатиш 15,8 фоизга кўпайган. Кичик бизнеснинг вилоят ялпи ҳудудий маҳсулотидаги улуши йилнинг биринчи чорагида 69,2 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги улуши эса 42,6 фоизга етди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликани ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш йўлида олиб борилаёган тизимли чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг биринчи чорагида вилоятдаги кичик корхоналар томонидан 11,5 млн. доллор миқдорида маҳсулотлар экспорт қилинди. Бу ўтган йилнинг шу даврига солиштирилганда 143,6 фоизни ташкил этади. Вилоят экспортида кичик бизнеснинг улуши 38,5 фоиздан 40,1 фоизга кўпайди.

– Дарҳақиқат, тадбиркорликни йўлга қўйиш ва уни ривожлантиришда мулкнинг аҳамияти жуда катта, – деди хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Зафаржон Икромов. – Вилоятда 2013 йилда 1379 та объект ижарага берилиб, 3087 та иш ўринлари яратилган бўлса, 2014 йилнинг ўтган даврида 819 та объект ижарага берилди ва шу ҳисобидан 1874 та янги иш ўринлари яратилди. Аҳамиятли томони шундаки, ижара субъектларининг 596 нафарини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ташкил этади. Айни пайтда яна вилоятда 163 та объектнинг бўш турган майдонлари аниқланиб, уларни ҳам ижарага бериш ишлари давом эттирилмоқда.

Мулоқот давомида тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, солиқ ва божхона тўловларидаги, банклардан кредит олишдаги имтиёзлар ҳақидаги саволларга тегишли идороларнинг вакиллари жавоб бердилар.

Таъкидлаш лозимки, O‘zLiDeP томонидан амалий мулоқотларнинг айнан мана шу тарзда ўказиб келиниши кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг солиқ, божхона ва бошқа назорат тузилмалари билан ўртасидаги амалий муносабатларини тартибга солишига, янада такомиллаштиришига, бу борадаги айрим камчилик ва муаммоларни, иш фаолиятида учрайдиган сунъий тўсиқларни бартараф этишига хизмат қилмоқда.

Матн: O’zLiDeP матбуот хизмати

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (0)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига