Yangi hujjatlar

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоятида Президент Фармони муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ўтказди

2014 йил 28 май куни Қашқадарё вилоятида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан “Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасида илмий-техникавий ва ишлаб чиқариш кооперациясини ривожлантиришнинг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Photo: O‘zLiDeP Матбуот хизмати

Photo: O‘zLiDeP Матбуот хизмати

Тадбирда асосий эътибор 2014 йил 15 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигининг машинасозлик корхоналарини бошқаришни янада такомиллаштириш ва молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида белгилаб берилган устувор вазифаларга қаратилди.

Таъкидлаш лозимки, Президентимизнинг ушбу қарори мамлакат қишлоқ хўжалигининг машинасозлик корхоналари фаолиятини бошқаришни янада такомиллаштириш, уларнинг самарадорлиги ва рентабеллигини ошириш, соҳада ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, агросаноат комплекси учун замонавий, унумдорлиги юқори, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош техника ва ускуналар ишлаб чиқаришни ташкил этишга мўлжалланган ягона техника сиёсатини амалга ошириш мақсадида қабул қилинган ҳужжат бўлиб, у партия электорати бўлган фермер ва аграр соҳа вакиллари фаолияти самарадорлигини таъминлайди.

Мамлакатимиз деҳқон ва фермерлари ихтиёрида бўлган 5,5 млн. гектар ерга ишлов бериш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳосилдорлиги, сифати ва самарадорлиги ҳар томонлама замонавий, қулай, тежамкор техника ва агрегатларга боғлиқлиги ушбу қарорнинг аҳамиятини очиб беради.

O‘zLiDeP Матбуот хизмати

O‘zLiDeP Матбуот хизмати

Тадбирда таъкидланганидек, энергия ва металл ишлатилишини тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш ҳисобига қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарадиган янги корхоналар ташкил этиш ва фаолият кўрсатаётган корхоналарни модернизация қилиш, холдинг компанияси таркибига кирадиган корхоналар ва республиканинг бошқа корхоналари ўртасида илмий-техникавий ва ишлаб чиқариш кооперациясини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш, қишлоқ хўжалиги техникасига хизмат кўрсатиш соҳасида ягона сервис сиёсатини амалга ошириш мақсадида акциядорлик жамияти шаклидаги агросаноат машинасозлиги холдинг компанияси (“Ўзагросаноатмашхолдинг”)нинг ташкил этилганлиги айни муддао бўлди.

Энди тракторлар, тиркама ва пахта териш машиналари янги ташкил этиладиган “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” ва “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи”да ишлаб чиқарилиб, бу авваламбор, халқимизнинг ҳаёт даражасини оширишга хизмат қилади, мамлакат иқтисодиётини, унинг савиясини, ишлаб чиқараётган ялпи ички маҳсулот ҳажмини янги, юксак поғонага кўтаради.

O‘zLiDeP фаоллари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳамда йирик корхоналар ўртасида кооперацион алоқаларни янада кучайтириш, тадбиркорлик фаолияти ва бизнесни кластер шаклида амалга оширишнинг меъёрий-ҳуқуқий асосларини шакллантиришнинг узоқ муддатли миллий дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, соҳадаги қонун ҳужжатлари ижроси устидан депутатлик, парламент назоратини янада кучайтириш бўйича қатор таклифлар билдирилди.

Давра суҳбати якунида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳамда йирик саноат корхоналари кооперациясини ривожлантиришга доир халқаро тажрибаларни ўрганиш, амалдаги меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш масаласида ҳам қатор амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Матн: O‘zLiDeP Матбуот хизмати

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (1)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига