Yangi hujjatlar

Рукн архиви: Сиёсат

Feed Subscription

Ислом Каримов Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний билан учрашди (фото)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 11 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Тожикистон пойтахтига келди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. ШҲТ олий органининг бу йилги мажлиси Тожикистоннинг ушбу ташкилотга раислиги доирасида ўтказилмоқда. Ислом Каримов саммитга ШҲТда кузатувчи мақомидаги мамлакат раҳбари сифатида ташриф буюрган Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний билан учрашди. Томонлар турли соҳалардаги ўзаро муносабатларнинг бугунги ҳолатини муҳокама қилди, бу алоқаларни, хусусан, савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашдилар. Транспорт-коммуникация ... Батафсил »

Ислом Каримов Душанбе шаҳрида Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан учрашди (фото)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 11 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Тожикистон пойтахтига келди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. ШҲТ олий органининг бу йилги мажлиси Тожикистоннинг ушбу ташкилотга раислиги доирасида ўтказилмоқда. Шу куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан учрашди. Икки давлат раҳбарлари ўзаро ва минтақавий масалалар юзасидан, жумладан, Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш борасида фикр алмашдилар. Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон “Шубҳасиз, Ўзбекистон билан ўзаро муносабатлар Тожикистон учун ғоят ... Батафсил »

Сайлов соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликлар жорий қилинди

2014 йил 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекканлиги ҳақида хабар берган эдим. Мазкур ҳужжат асосида, 9 та Кодекс, 19 та Қонун ва 1 та Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда сайлов соҳасида йўл қўйилган ҳуқуқбузарликлар учун бир қатор маъмурий жавобгарликлар белгиланди. Жумладан, Кодексга ушбу қоидаларни тартибга солувчи “Сайлов ва референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик” номли янги ... Батафсил »

Ислом Каримов 11-12 сентярь кунлари ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Душанбега ташриф буюради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2014 йил 11-12 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг Душанбе шаҳрида бўладиган навбатдаги мажлисида иштирок этади. Бу ҳақида ЎзА хабар бермоқда. Хабарда таъкидланишича, ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари ташкилот фаолиятини янада такомиллаштириш истиқболларини, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни фаоллаштириш, транспорт-коммуникация соҳасидаги ҳамкорликка оид ҳамда ўзаро манфаатли бошқа масалаларни муҳокама қиладилар. Батафсил »

Марказий сайлов комиссияси тўғрисидаги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

2014 йил 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекканлиги ҳақида хабар берган эдим. Ушбу Қонун асосида 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида»ги Қонунга қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиш учун талаб қилинадиган шартлар баён қилинди. Унга кўра, эндиликда йигирма беш ёшга тўлган, қоида тариқасида, олий маълумотга, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ва давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига ... Батафсил »

Сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ҳисоботини тинглашди

2014 йил 28 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш борасида амалдаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан прокурор назоратининг ҳолати ва уни янада кучайтириш чоралари тўғрисидаги ҳисоботини тингладилар. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг матбуот хизмати хабар бермоқда. Ҳисобот даврида прокуратура органлари томонидан қонун устунлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш, ... Батафсил »

Марказий банк бошқаруви раиси банкнинг 2013 йилдаги фаолияти тўғрисида ҳисобот берди

2014 йил 28 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2013 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини тингладилар. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг матбуот хизмати хабар бермоқда. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисобот йилидаги фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 18 январдаги мажлисидаги маърузасида белгиланган, мамлакат банк тизимининг барқарор ривожланишини ва ишончлилигини таъминлаш ҳамда унинг юқори иқтисодий ўсиш суръатларини, макроиқтисодий мувозанатлиликни, иқтисодиётни модернизация қилиш, ... Батафсил »

Сенаторлар бир қатор қонун лойиҳаларини маъқуллашди

2014 йил 28 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида сенаторлар бир қатор қонун лойиҳаларини маъқуллашди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг матбуот хизмати хабар бермоқда. Хусусан, сенаторлар Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш доирасида ишлаб чиқилган «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини ҳам кўриб чиқдилар. Муҳокама жараёнида сенаторлар қонун биржа фаолияти ва биржалар иши масалаларида ягона ҳуқуқни қўллаш ... Батафсил »

Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида Қўшма декларация имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 19 август куни давлат ташрифи билан Пекинга келди. Сўнгги йилларда Ўзбекистон-Хитой муносабатлари кенг кўлам касб этиб, стратегик шериклик юксак даражага кўтарилди. Мамлакатларимизнинг миллий манфаатларига, Ўзбекистон ва Хитойнинг иқтисодий тараққиётига, жаҳондаги нуфузи юксалишига хизмат қиладиган бу алоқалар, аввало, Ислом Каримов ва Си Цзиньпин ўртасидаги дўстлик, мустаҳкам ишонч негизида, шунингдек, Дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома ҳамда Икки томонлама стратегик ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва ривожлантириш ҳақидаги қўшма декларация руҳида тараққий ... Батафсил »

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Хитойга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 19 август куни давлат ташрифи билан Пекинга жўнаб кетди. Бу ҳақида ЎзА хабар бермоқда. Хитой раҳбарияти билан учрашувлар чоғида ўзаро муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболи муҳокама этилади. Ўзбекистон ва ХХР ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашнинг асосий йўналишлари бўйича атрофлича фикр алмашилади. Шунингдек, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар ҳам кўриб чиқилади дейилади хабарда. Музокаралар якунида Қўшма декларация қабул қилиш, Ўзбекистон ва Хитойнинг турли соҳалардаги ... Батафсил »

Юқорига