Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Хушнудбек Худайбердиев

Марказий сайлов комиссияси тўғрисидаги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

2014 йил 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекканлиги ҳақида хабар берган эдим. Ушбу Қонун асосида 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида»ги Қонунга қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиш учун талаб қилинадиган шартлар баён қилинди. Унга кўра, эндиликда йигирма беш ёшга тўлган, қоида тариқасида, олий маълумотга, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ва давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига ... Батафсил »

Блогерлар ҳақидаги қонун нима учун керак?

Бироз аввал Ўзбекистонда қонунчиликка блогерлар тўғрисидаги норма киритилгани ҳақида хабар бергандим. Мазкур Қонун лойиҳаси Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида маъқуллангандан кейин, кенг жамоатчилик томонидан турли хил фикрлар билдирилганининг гувоҳи бўлдик. Хусусан, Gazeta.uz нашри Олий Мажлис Сенаторининг “Ахборот” дастурига берган интервьюсига асосланиб, “Обязанности блогеров закрепят законодательно” номли хабар берган эди. Ушбу хабар асосида билдирилган мулоҳазаларда кўпчилик “Ана энди блогерларни назорат қилиш бошланар экан”, “Блогерларнинг “қора рўйхати” тузилар экан”, “Энди ҳеч нарса ёзмаган маъқул” деган фикрларни билдиришди. Мазкур фикр муаллифларини ... Батафсил »

Жиноят кодексининг ўзбекча матнидаги хато тўғриланди

2014 йил 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекканлиги ҳақида хабар берган эдим. Мазкур ҳужжат асосида, 9 та Кодекс, 19 та Қонун ва 1 та Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳам қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, ЖКнинг “Давлат проба тамғаларини тайёрлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш” деб номланган 228-1-моддасига (прим бир) ўзгартиш киритилди. Яъни 228-1-модда биринчи қисми санкциясининг ўзбекча матнидаги ... Батафсил »

Жазо тайинлаш вақтида дастлабки қамоқнинг бир куни салкам 54 минг сўмга тенглиги белгиланди

2014 йил 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекканлиги ҳақида хабар берган эдим. Мазкур ҳужжат асосида, 9 та Кодекс, 19 та Қонун ва 1 та Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳам қатор янгиликлар киритилди. Жумладан, ЖКнинг “Дастлабки қамоқ вақтини ҳисобга олиш қоидалари” деб номланган 62-моддасига ўзгартиш киритилди. Дастлабки қамоқ, бу – токи суд ҳукми чиққунга қадар дастлабки тергов ҳамда суд муҳокамаси ... Батафсил »

Қонунчилигимизга уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси киритилди

2014 йил 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекканлиги ҳақида хабар берган эдим. Мазкур ҳужжат асосида, 9 та Кодекс, 19 та Қонун ва 1 та Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси киритилди. Жумладан, ЖПКнинг “Эҳтиёт чораларининг турлари” деб номланган 237-моддасига “уй қамоғи” ҳам қўшилиб, эҳтиёт чораларининг жами сони 7 тадан 8 тага кўпайтирилди. УЙ ҚАМОҒИ ҚАЧОН ҚЎЛЛАНИЛАДИ? ... Батафсил »

Ўзбекистонда блогерлар ҳақидаги қонун кучга кирди (шарҳ)

2014 йил 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекканлиги ҳақида хабар берган эдим. Мазкур ҳужжат асосида, 9 та Кодекс, 19 та Қонун ва 1 та Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрда қабул қилинган «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонунига блогерлар билан боғлиқ қўшимчалар киритилди. Қонуннинг “Асосий тушунчалар” деб номланган 3-моддасига “блогер” атамасига изоҳ берувчи норма қўшилди. Унга кўра, блогер Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ... Батафсил »

9 та Кодекс ва 19 та Қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

2014 йил 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекди. Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинди. Мазкур Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 23 августда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2014 йил 28 августда маъқулланган эди. Ушбу Қонун асосида 9 та Кодекс, 19 та Қонун ва 1 та Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга ... Батафсил »

Янги ўқув йили учун мактаб дарсликларининг ижара нархлари эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги 2014/2015 ўқув йилида умумтаълим мактабларини дарсликлар билан таъминлаш ижара тизимига киритилган дарсликлар ижара тўпламига белгиланган ягона ижара тўлов миқдорларини эълон қилди. Вазирлик сайтида таълим ўзбек, қорақалпоқ, рус, туркман, тожик, қирғиз, қозоқ тилларида олиб бориладиган мактаблар учун чоп этилган дарсликларнинг ижара нархлари ҳақида маълумот берилган. Унга кўра, таълим ўзбек тилида олиб бориладиган мактабларнинг 2-синфлари учун 9 та дарсликдан иборат тўпламнинг (Она тили, Ўқиш китоби, Рус тили, Математика, Атрофимиздаги олам, Одобнома, Тасвирий санъат, Мусиқа, Жисмоний тарбия) ижара ... Батафсил »

2017/2018 ўқув йилига бориб ОТМ ўқитувчилари сони қисқартирилади

2014 йил 27 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг “Олий таълим муассасаларида таълим соҳалари блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 164-сонли «Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ қабул қилинган. Буйруққа кўра, Олий таълим муассасаларида таълим соҳалари блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри ... Батафсил »

Нурланиш дозаси юқори ҳудудлардаги корхона ходимларига текин сут бериш лозимлиги белгиланди

2014 йил 29 август куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли бўлган ҳудудларда яшовчи фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга кўра, Нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли бўлган ҳудудларда яшовчи фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низом бўйича нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли бўлган ҳудудларга «Радиациявий хавфсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ белгиланган санитария-муҳофаза зоналарига туташ ҳудудлар киради. ... Батафсил »

Юқорига