-
АҲАМИЯТСИЗ БИТИМ
АҲАМИЯТСИЗ БИТИМ – қ.: Ўз-ўзидан ҳақиқий саналмайдиган битимлар.
Continue reading »
-
АҚЛИ НОРАСОЛИК
АҚЛИ НОРАСОЛИК – ижтимоий хавфли қилмишни содир қилиш вақтида шахснинг руҳий касаллиги туфайли ўз ҳаракатлари юзасидан ўзига ҳисоб бера олмайдиган…
Continue reading »
-
АҚЛИ РАСОЛИК
АҚЛИ РАСОЛИК – одамнинг руҳий жиҳатдан соғлом ҳолати; жиноят ҳуқуқида шахснинг содир қилган ижтимоий хавфли қилмишини жиноят деб ҳисоблаш ва…
Continue reading »
-
АҲОЛИ ПУНКТИ ЕРЛАРИ
АҲОЛИ ПУНКТИ ЕРЛАРИ – тасдиқланган шаҳарсозлик ва ер тузиш ҳужжатлари асосида чегаралари белгиланган аҳоли яшайдиган, саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва…
Continue reading »
-
АБАНДОН
АБАНДОН – суғурта қилдирувчининг суғурталанган кема ёки юкка бўлган ҳуқуқларидан суғурта пулини тўлиқ қоплаш эвазига воз кечиши. Бунда суғурта қилдирувчи…
Continue reading »
-
АБОЛИЦИЯ
АБОЛИЦИЯ (инглизча abolition – бекор қилиш). - 1. Дастлабки қабул қилинган қарорни, тузилган шартномани, юридик аҳамиятга молик ҳужжатнинг амал қилишини…
Continue reading »
-
АБОНЕМЕНТ
АБОНЕМЕНТ (французча – abonnement – фойдаланиш) – нимадандир муайян муддатда фойдаланиш ҳуқуқини англатади. 1. Жисмоний тарбия ва спорт муассасалари хизматларига…
Continue reading »
-
АБОНЕНТ
АБОНЕНТ (французча abonnement – обуна бўлмоқ). - 1. Энергия таъминоти шартномасида туташтирилган тармоқ орқали энергия қабул қилувчи истеъмолчи. Энергия таъминоти…
Continue reading »
-
АБОРТ
АБОРТ (лотинча abortus–бола ташлаш) – сунъий равишда ҳомилани тўхтатиш. Ҳомила тушириш қонуний (ҳуқуқий) ва жиноий турларга бўлинади. Ҳомила туширишда тиббий…
Continue reading »
-
АБРОГАЦИЯ
АБРОГАЦИЯ (инглизча – abrogation) – эскирган, зарурати бўлмаган қонунни бекор қилиш. А. асосан икки хил сабабларга кўра юз беради: 1.…
Continue reading »
-
АБСЕНТЕИЗМ
АБСЕНТЕИЗМ (лотинча absens – йўқлар, келмаганлар) – конс.вий ҳуқуқ фанида сайловчиларнинг сайлов ёки референдумда овоз беришда ихтиёрий иштирок этмасликларини англатувчи…
Continue reading »
-
АБСОЛЮТ
АБСОЛЮТ – “мутлақ” маъносини англатиб, ҳуқуқшуносликда асосан маромига етган, мукаммал даражада шаклланган, ўзга иродага боғлиқ бўлмаган каби сифатларни англатувчи хослик…
Continue reading »
-
АБСОЛЮТ МОНАРХИЯ
АБСОЛЮТ МОНАРХИЯ – давлат бошқарув шаклларидан бири. У барча давлат ҳокимияти (қонун чиқарувчи, ижро этувчи, суд ҳокимияти)ни, шунингдек, диний ҳокимиятни…
Continue reading »
-
АДАБИЙ МЕРОС
АДАБИЙ МЕРОС – муаллифлик ҳуқуқларига нисбатан мутлоқ ҳуқуқнинг мерос бўлиб ўтиши. Муаллифлик объектларининг адабий меросга айланишининг бошланиши муаллиф вафоти б-н…
Continue reading »
-
АДАБИЙ ЎҒРИЛИК
АДАБИЙ ЎҒРИЛИК, плагиат – бировнинг асарини кўчириб, ўзиники қилиб олиш. Бундай ўғрилик муаллиф ижозатисиз илмий, адабий, мусиқий ёки бадиий асарни…
Continue reading »
-
АДАТ
АДАТ (арабча - ада, кўпликда – адат, таомил, одат). Мусулмон халқларида шариат, яъни Қуръоннинг илоҳий–юридик талқини ва диний ақидалар (суннат)…
Continue reading »
-
АДЛИЯ
АДЛИЯ (арабча адл – адолат, тўғрилик, ҳаққонийлик, одил судлов, холислик) – судлов муассасалари ва уларнинг фаолиятини англатадиган тушунча. ЎзР Вазирлар…
Continue reading »
-
АДСОРБЦИОН-ЛЮМИНИСЦЕНТ УСУЛИ
АДСОРБЦИОН-ЛЮМИНИСЦЕНТ УСУЛИ – ҳужжатнинг матнларига киритилган ўзгартиришларни қўшимча сўз, жумла, рақам ёзувлари, матннинг айрим қисмларини ўчириб, бўяб ёки бошқа суюқлик…
Continue reading »
-
АДВОКАТ
АДВОКАТ (лотинча advocatus, advocare – ёрдамга чақириш) – ҳуқукий маслаҳатлар, тушунтиришлар бериш, тергов ва суднинг барча босқичларида, давлат ва маҳаллий…
Continue reading »
-
АДВОКАТ ГОНОРАРИ
АДВОКАТ ГОНОРАРИ (лотинча - honorarium) – хизмат эвазига тўланадиган пул мукофоти. А.г. адвокат томонидан юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган юридик…
Continue reading »
-
АДВОКАТ ИЛТИМОСНОМАСИ
АДВОКАТ ИЛТИМОСНОМАСИ – суриштирув, дастлабки тергов органи, прокурор ёки судга иш юзасидан ҳимояни ёки вакилликни амалга ошириш жарёнида адвокат (ҳимоячи)…
Continue reading »
-
АДВОКАТ ПАРТНЁР (ШЕРИК)
АДВОКАТ ПАРТНЁР (ШЕРИК) – бир ёки бир неча адвокатлик тузилмалари адвокатларининг шартнома б-н муайян ишни ёки доимий равишда турли адвокатлик…
Continue reading »
-
АДВОКАТ ВАКИЛ
АДВОКАТ ВАКИЛ – ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар ва судда, давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотларда ваколат…
Continue reading »
-
АДВОКАТ ЁРДАМЧИСИ
АДВОКАТ ЁРДАМЧИСИ – адвокатлик фаолиятининг ташкилий шаклларидан бири А.ё. сифатида меҳнат қилаётган, ихтисослашган касбий кўникмага эга бўлган ва ўзи бириктирилган…
Continue reading »
-
АДВОКАТЛАР ҲАЙЪАТИ
АДВОКАТЛАР ҲАЙЪАТИ – икки ва ундан ортиқ адвокатлар аъзолигига асосланиб таъсис этилган, Уставга асосан фаолият юритувчи юридик шахс мақомига эга…
Continue reading »
-
АДВОКАТЛАР АССОЦИАЦИЯСИ АЪЗОСИ
АДВОКАТЛАР АССОЦИАЦИЯСИ АЪЗОСИ – ассоциация устави ва “Адвокатлар касб этикаси қоидалари”ни тан олувчи ва унга риоя қилувчи, Ассоциация фаолиятида иштирок…
Continue reading »
-
АДВОКАТЛАР АССОЦИАЦИЯСИ БОШҚАРУВИ
АДВОКАТЛАР АССОЦИАЦИЯСИ БОШҚАРУВИ – адвокатлар Ассоциациясининг ижроия органи. У съездлар оралиғида ассоциацияга умумий раҳбарликни амалга оширади, съездни чақиради ва съездга…
Continue reading »
-
АДВОКАТЛАР АССОЦИАЦИЯСИ СЪЕЗДИ
АДВОКАТЛАР АССОЦИАЦИЯСИ СЪЕЗДИ – тўрт й.да бир марта чақириладиган Адвокатлар Ассоциациясининг олий бошқарув органи. А.А.С. Адвокатлар Ассоциациясини ташкил этиш ва…
Continue reading »
-
АДВОКАТЛАР ФИРМАСИ
АДВОКАТЛАР ФИРМАСИ – адвокатлик фаолияти б-н шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган икки ёки ундан ортиқ шерик (партнёр)лар томонидан таъсис…
Continue reading »
-
АДВОКАТЛАР МАЛАКА ИМТИҲОНИ
АДВОКАТЛАР МАЛАКА ИМТИҲОНИ – адвокатлик фаолияти б-н шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олишга талабгор шахслар билимини синаб кўриш воситаси. А.м.и. Қорақалпоғистон…
Continue reading »
-
АДВОКАТЛАР МАЛАКА КОМИССИЯСИ
АДВОКАТЛАР МАЛАКА КОМИССИЯСИ – адвокатлик фаолияти б-н шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олишга талабгорлардан малака имтиҳонини қабул қилиш, адвокатларнинг фаолияти устидан…
Continue reading »
-
АДВОКАТЛАР РЕЕСТРИ
АДВОКАТЛАР РЕЕСТРИ – фаолият кўрсатаётган, фаолияти тўхтатиб турилган, фаолияти қайта тикланган, лицензияси бекор қилинган адвокатлар тўғрисидаги маълумотлар мажмуи. А.р. Қорақалпоғистон…
Continue reading »
-
АДВОКАТЛИК АМАЛИЁТИ
АДВОКАТЛИК АМАЛИЁТИ – адвокат сифатида олиб борилаётган умумий касбий фаолият. А.а. қонун ҳужжатларининг талабларига риоя этган ҳолда юридик ёрдам кўрсатишни…
Continue reading »
-
АДВОКАТЛИК ҚАСАМЁДИ
АДВОКАТЛИК ҚАСАМЁДИ – Конс. ва қонунларга қатъий риоя қилиш, адвокатлик сирини сақлаш, мижознинг ҳақ–ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва адвокатлик бурчини сидқидилдан…
Continue reading »
-
АДВОКАТЛИК БЮРОСИ
АДВОКАТЛИК БЮРОСИ – белгиланган тартибда адвокатлик лицензиясини олган шахс томонидан якка тартибда адвокатлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида таъсис этилган юридик…
Continue reading »
-
АДВОКАТЛИК ЭТИКАСИ
АДВОКАТЛИК ЭТИКАСИ – адвокатлик фаолиятида қўлланиладиган асосий тамойиллар ва маънавий қоидалар мужассамланган касб қоидалари (одобномаси). Буларга: адвокатлик шаънига доғ туширадиган,…
Continue reading »
-
АДВОКАТЛИК ФАОЛИЯТИ
АДВОКАТЛИК ФАОЛИЯТИ – жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга малакали юридик ёрдам кўрсатиш борасидаги касбий…
Continue reading »
-
АДВОКАТЛИК ИШ ЮРИТУВИ
АДВОКАТЛИК ИШ ЮРИТУВИ – маъмурий, фуқаролик, хўжалик ёки жиноят ишига унинг ваколатини тасдиқловчи ордер тақдим қилиб, ўз вазифаларини бажаришга киришуви…
Continue reading »
-
АДВОКАТЛИК ИШ ЮРИТУВИ ҲУЖЖАТИ (ДОСЬЕ)
АДВОКАТЛИК ИШ ЮРИТУВИ ҲУЖЖАТИ (ДОСЬЕ) – адвокатнинг муайян иш юзасидан ўз вазифасини бажарилиши б-н боғлиқ фаолиятини амалга ошириш жараёнида тўплаган…
Continue reading »
-
АДВОКАТЛИК КАСБ ЭТИКАСИ ҚОИДАЛАРИ (КОДЕКСИ)
АДВОКАТЛИК КАСБ ЭТИКАСИ ҚОИДАЛАРИ (КОДЕКСИ) – адвокатларнинг ўз касб вазифасини амалга ошириш жараёнида, уларнинг одоб–ахлоқи, мижоз ва ҳамкасблар, ҳуқуқни муҳофаза…
Continue reading »
-
АДВОКАТЛИК КАСБ ФАОЛИЯТИ АНДОЗАЛАРИ
АДВОКАТЛИК КАСБ ФАОЛИЯТИ АНДОЗАЛАРИ – халқаро ҳужжатлар, амалдаги қонунларда адвокатнинг энг аввало процессуал ҳаракатларига нисбатан қўйиладиган талаблардан, шунингдек, ҳар бир…
Continue reading »
-
АДВОКАТЛИК ЛИЦЕНЗИЯСИ
АДВОКАТЛИК ЛИЦЕНЗИЯСИ – қонунда белгиланган тартибда адвокатлик фаолияти б-н шуғулланиш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатнома. А.л. шахсга малака имтиҳони топширилгандан сўнг…
Continue reading »
-
АДВОКАТЛИК ЛИЦЕНЗИЯСИНИ ТУГАТИШ
АДВОКАТЛИК ЛИЦЕНЗИЯСИНИ ТУГАТИШ – адвокатлик фаолиятини тугатиш лицензияни бекор қилиш орқали амалга оширилади. Лицензия уни берган орган томонидан, адвокатнинг бу…
Continue reading »
-
АДВОКАТЛИК ОРДЕРИ
АДВОКАТЛИК ОРДЕРИ – адвокат б-н мижоз ўртасида тузиладиган юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартномага ёки адвокатни давлат ҳисобидан жалб қилиш тўғрисидаги…
Continue reading »
-
АДВОКАТЛИК СИРИ
АДВОКАТЛИК СИРИ – адвокатнинг мижозига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиши муносабати б-н маълум бўлган ва унинг рухсатисиз ошкор этилиши мумкин бўлмаган, адвокатлик…
Continue reading »
-
АДВОКАТЛИК СЎРОВИ
АДВОКАТЛИК СЎРОВИ – ўз касбий фаолиятини амалга ошириши муносабати б-н давлат органларидан, муассасалар, корхоналар, ташкилотлардан ҳамда жамоат бирлашмаларидан зарур бўлган…
Continue reading »
-
АДВОКАТНИНГ КАСБИЙ ҲИМОЯСИ
АДВОКАТНИНГ КАСБИЙ ҲИМОЯСИ – адвокат ва унинг касбий фаолияти давлат ҳимоясида бўлади. Унинг касбий фаолиятини амалга ошириш б-н боғлиқ бошқа…
Continue reading »
-
АДВОКАТУРА
АДВОКАТУРА – адвокатларнинг уюшган кўнгилли жамоат ташкилоти. ЎзР Конс. 116-м. 2–қ. суд ва тергов ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали…
Continue reading »
-
АФФЕКТ
АФФЕКТ (лотинча - affektus – руҳий ҳаяжон, эҳтирос) – турли ташқи ёки ички таъсирлар асосида тез пайдо бўлиб, қисқа муддатли,…
Continue reading »
-
АФФИЛЛАНГАН ШАХСЛАР
АФФИЛЛАНГАН ШАХСЛАР – юридик аҳамиятга эга ҳаракатлар воситасида ёхуд бирор–бир фуқаролик–ҳуқуқий муносабатлар асосида бир-бирининг фаолиятига таъсир кўрсатишга қодир бўлган юридик…
Continue reading »
-
АФВ ЭТИШ
АФВ ЭТИШ (русча - помилование) – суд ҳукми б-н жазо тайинланган шахс (маҳкум)нинг илтимосномасига биноан унинг гуноҳидан кечиш. Ўзбекистонда афв…
Continue reading »
-
АГЕНТЛИК
АГЕНТЛИК – бирон бир муассасанинг маҳаллий бўлими, шунингдек, айрим ахборот, воситачилик ва ш.к. муассасаларнинг номи. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 й.…
Continue reading »
-
АГРЕССИВ АКТ
АГРЕССИВ АКТ – тажовузкор хусусиятга эга бўлган ягона хатти-ҳаракат. Шу б-н бирга агрессия акти ҳам мавжуд. Бу босқинчилик урушини бошлашда…
Continue reading »
-
АГРЕССИЯ
АГРЕССИЯ (лотинча agressio) – умум эътироф этилган принциплар ва халқаро ҳуқуқ нормаларига биноан тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноят ҳисобланади. БМТ…
Continue reading »
-
АХБОРОТ РЕСУРСЛАРИ
АХБОРОТ РЕСУРСЛАРИ – ЎзРнинг амалдаги қонунчилигига асосан алоҳида ҳужжат, ҳужжатлар базаси, кутубхоналар, архивлар, турли фондлар каби ахборот тизимидаги маълумотлар. Улар…
Continue reading »
-
АХБОРОТ ҲУҚУҚИЙ ТИЗИМИ
АХБОРОТ ҲУҚУҚИЙ ТИЗИМИ – ЭҲМда ўрнатиладиган ва махсус дастурий комплекс ёрдамида ҳар хил қидириш функциялари (ҳужжат номи, қабул қилинган санаси,…
Continue reading »
-
АХБОРОТЛАШТИРИШ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗИШ
АХБОРОТЛАШТИРИШ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗИШ – ахборотлаштириш - юридик ва жисмоний шахсларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини қондириш учун ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ҳамда…
Continue reading »
-
АХЛОҚ ТУЗАТИШ ИШЛАРИ
АХЛОҚ ТУЗАТИШ ИШЛАРИ – жиноий жазо тури. Маҳкумни ахлоқан тузатиш – унда қонунга итоаткор хулқ–атворни, инсон, жамият ва меҳнатга, турмуш…
Continue reading »
-
АХЛОҚ ТУЗАТИШ ИШЛАРИ ТАРИҚАСИДАГИ ЖАЗОНИ ЎТАШ МУДДАТИНИ ҲИСОБЛАШ
АХЛОҚ ТУЗАТИШ ИШЛАРИ ТАРИҚАСИДАГИ ЖАЗОНИ ЎТАШ МУДДАТИНИ ҲИСОБЛАШ – ахлоқ тузатиш ишлари жазони ўташ муддатини маҳкум ишлаган ва иш ҳақидан…
Continue reading »
-
АХЛОҚ ТУЗАТИШ КОЛОНИЯЛАРИ
АХЛОҚ ТУЗАТИШ КОЛОНИЯЛАРИ – ахлоқ тузатиш муассасаларининг бир тури. ЖКга биноан вояга етмаган маҳкумлар озодликдан маҳрум қилиш жазосини ахлоқ тузатиш…
Continue reading »
-
АЙБ
АЙБ – шахснинг жиноят қонуни б-н белгиланган ўзининг ижтимоий хавфли қилмиши ва унинг оқибатига нисбатан руҳий ва интеллектуал муносабати. А.…
Continue reading »
-
АЙБ ЭЪЛОН ҚИЛИШ
АЙБ ЭЪЛОН ҚИЛИШ – айбланувчи сифатида ишга жалб қилиш ҳақидаги қарорни айбланувчига эълон қилиш. Муайян шахс томонидан қилинган жиноят ҳақида…
Continue reading »
-
АЙБ УЧУН МОДДИЙ ЖАВОБГАРЛИК
АЙБ УЧУН МОДДИЙ ЖАВОБГАРЛИК – ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) натижасида етказилган зарар, фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилганлигидан қатъи назар, тўланиши лозим.…
Continue reading »
-
АЙБ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК ПРИНЦИПИ
АЙБ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК ПРИНЦИПИ – ЖКнинг 9-м.да белгиланган принцип. Унга кўра: “Шахс қонунда белгиланган тартибда айби исботланган ижтимоий хавфли қилмишлари…
Continue reading »
-
АЙБИНИ БЎЙНИГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ АРЗ
АЙБИНИ БЎЙНИГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ АРЗ – ариза берувчининг ўзи содир этган жинояти тўғрисида у шу жиноятни содир этишда гумон қилинмасдан…
Continue reading »
-
АЙБЛОВ
АЙБЛОВ – муайян жиноий қилмишни содир этганликда шахснинг айбдорлигини исботлаш мақсадида қилинган ҳаракат. А. шахсни жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок…
Continue reading »
-
АЙБЛОВ ХУЛОСАСИ
АЙБЛОВ ХУЛОСАСИ – тергов натижасида аниқланган ҳолатлар ва айб мазмуни баён этилган процессуал ҳужжат. Айбланувчи ва унинг ҳимоячисини жиноят ишидаги…
Continue reading »
-
АЙБНИНГ ШАКЛЛАРИ
АЙБНИНГ ШАКЛЛАРИ – ЖКда назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмишни қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида содир этган шахс жиноят содир этилишида айбдор…
Continue reading »
-
АЙБСИЗ ҲОЛДА ЗАРАР ЕТКАЗИШ
АЙБСИЗ ҲОЛДА ЗАРАР ЕТКАЗИШ – агар шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфлилик хусусиятини англамаган, англаши мумкин ва лозим ҳам бўлмаган ёки…
Continue reading »
-
АЙБСИЗЛИК ПРЕЗУМПЦИЯСИ
АЙБСИЗЛИК ПРЕЗУМПЦИЯСИ – айбдорнинг жинояти қонуний тартибда исбот қилинмагунча уни айбсиз деб фараз қилиш. Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи унинг…
Continue reading »
-
АЙЛАНАСИМОН НАҚШ
АЙЛАНАСИМОН НАҚШ – айланасимон нақшлар папилляр чизиқлардан ташкил топади, бу чизиқлар бармоқнинг охирги бўғинида бир томонидан марказга ҳаракатланиб айлана ҳосил…
Continue reading »
-
АЙЛАНМА КАССА МАБЛАҒИ
АЙЛАНМА КАССА МАБЛАҒИ – молия йилида Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар ҳисобварақларида туриши мумкин бўлган пул маблағларининг қонун ҳужжатлари…
Continue reading »
-
АЙНАНЛИК АЛОМАТЛАРИ
АЙНАНЛИК АЛОМАТЛАРИ (бир хиллик белгилари) – божхона назорати остида бўлган ҳужжатлар, товарлар, транспорт воситалари, бинолар ва бошқа жойларни божхона қиёслашидан…
Continue reading »
-
АККОРД ҲАҚ ТЎЛАШ
АККОРД ҲАҚ ТЎЛАШ. қ.: Меҳнатга аккорд ҳақ тўлаш.
Continue reading »
-
АККРЕДИТИВЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБ-КИТОБЛАР
АККРЕДИТИВЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБ-КИТОБЛАР – мижознинг (тўловчининг) топшириғига ва унинг кўрсатмасига мувофиқ аккредитив очган банк (банк–эмитент) ўз зиммасига унинг контрагенти маблағ…
Continue reading »
-
АКСИЛРЕКЛАМА
АКСИЛРЕКЛАМА – эълон қилинган реклама раддия сифатида берилган реклама бериш бўлиб, у ваколатли давлат органлари реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлигини…
Continue reading »
-
АКЦЕПТ
АКЦЕПТ – оферта юборилган шахснинг уни қабул қилганлиги ҳақидаги жавоби. А.ни қабул қилувчи акцептант дейилади. А. тўлиқ ва писандасиз бўлиши…
Continue reading »
-
АКЦЕПТ КРЕДИТИ
АКЦЕПТ КРЕДИТИ – банклар томонидан банклардаги экспорт қилувчи кўчирилиб оладиган ўтказилувчи векселлар акцепти шаклида бериладиган кредит. (муал. - Р.Алимова)
Continue reading »
-
АКЦИЯ СЕРТИФИКАТИ
АКЦИЯ СЕРТИФИКАТИ – акциялар ўрнига уларнинг номинал қийматига тенг суммада А.с.лар бериш мумкин. А.с. амалдаги қонунчиликка асосан ёпиқ акциядорлик жамиятлари…
Continue reading »
-
АКЦИЯ ШАКЛИДАГИ ДИВИДЕНД
АКЦИЯ ШАКЛИДАГИ ДИВИДЕНД – дивиденд пул шаклидан ташқари акция кўринишида ҳам тўланиши мумкин. Ушбу шаклдаги дивиденд тўлови тез ривожланаётган компанияларда…
Continue reading »
-
АКЦИЯДОР
АКЦИЯДОР – акциядорлик жамиятлари ташкилий ҳуқуқий шаклидаги хўжалик бирлашмаларининг акцияларида кўрсатилган ва жамият А.лари реестрига киритилган ва унга нисбатан фуқаролик…
Continue reading »
-
АКЦИЯДОРЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ
АКЦИЯДОРЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ – акциядорлик жамиятини бошқаришнинг олий органи. ЎзРнинг 1996 й. 26 апр.даги “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя…
Continue reading »
-
АКЦИЯДОРЛИК ҲУҚУҚИ
АКЦИЯДОРЛИК ҲУҚУҚИ – янги комплекс ҳуқуқ соҳаларидан бири бўлиб, мамлакатимизда иқтисодий муносабатларни такомиллаштиришда акциядорлик жамиятлари ва у б-н боғлиқ муносабатлар…
Continue reading »
-
АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ
АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ – устав фонди муайян акциялар сонига бўлинган жамият. А.ж.нинг иштирокчилари (акциядорлар) унинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар ва жамият…
Continue reading »
-
АКЦИЯЛАРНИ МАЙДАЛАШ
АКЦИЯЛАРНИ МАЙДАЛАШ – акциядорлар қўлидаги акцияларнинг сонини, улардаги нархни пропорционал равишда пасайтиришдир. А.м.да бир акция бир неча акцияларга бўлинади. Улардаги…
Continue reading »
-
АКЦИЯЛАРНИНГ АЙЛАНМА НАРХИНИ БЕЛГИЛАШ
АКЦИЯЛАРНИНГ АЙЛАНМА НАРХИНИ БЕЛГИЛАШ – нарх одатда иккиламчи бозорда шаклланади ва унда жамиятнинг акцияларига ҳақ тўлаш бозор қийматида амалга оширилади.…
Continue reading »
-
АКЦИЯЛАРНИНГ НАЗОРАТ ПАКЕТИ
АКЦИЯЛАРНИНГ НАЗОРАТ ПАКЕТИ – А.н.п. бу жамиятнинг асосий мулкдорига тегишли акцияларнинг йиғиндисидир. Бошқача айтганда, акциядорлик жамияти фаолиятини назорат қилишни таъминловчи…
Continue reading »
-
АКЦИЗ СОЛИҒИ
АКЦИЗ СОЛИҒИ – қўшимча қиймат солиғини солиш базасида ва нархида ҳисобга олинадиган билвосита солиқ кўринишида бюджетга тўланадиган (ундириладиган) соф даромаднинг…
Continue reading »
-
АКУСТИК ИФЛОСЛАНИШ
АКУСТИК ИФЛОСЛАНИШ – шовқин, тебраниш, магнит майдонлари ва атроф табиий муҳитга бошқача салбий физикавий таъсир кўрсатиш киради. Атроф табиий муҳитни…
Continue reading »
-
АЛДАШ ЁКИ ИШОНЧНИ СУИИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ ЙЎЛИ БИЛАН МУЛКИЙ ЗАРАР ЕТКАЗИШ
АЛДАШ ЁКИ ИШОНЧНИ СУИИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ ЙЎЛИ БИЛАН МУЛКИЙ ЗАРАР ЕТКАЗИШ – талон–торож аломатлари бўлмагани ҳолда алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш…
Continue reading »
-
АЛЕНДИ
АЛЕНДИ – абадий, шартномаларга нисбатан муддатсиз маъносида қўланилади. А. тариқасида тузилган шартномалар ҳуқуқнинг турли соҳаларида учрайди. Мисол учун халқаро ҳуқуқда…
Continue reading »
-
АЛИБИ
АЛИБИ (лотинча – alibi – муайян жойда бўлмаганлик) - А. жиноят содир бўлган вақтда шахснинг у ерда бўлмаганлигини исботловчи далил.…
Continue reading »
-
АЛИЕНАЦИЯ
АЛИЕНАЦИЯ (лотинча alienatio – бошқага ўтказиш) - 1. Тасарруф қилиш, гаровга қўйиш, сотиш, тасарруф қилиш, гаровга қўйиш ҳуқуқи. 2. Акция,…
Continue reading »
-
АЛИМЕНТ
АЛИМЕНТ – ЎзР ОКга биноан, ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериши шарт. Вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда…
Continue reading »
-
АЛИМЕНТ ҚАРЗИНИ ТЎЛАШДАН ОЗОД ҚИЛИШ
АЛИМЕНТ ҚАРЗИНИ ТЎЛАШДАН ОЗОД ҚИЛИШ – тарафлар ўртасидаги келишувга мувофиқ алимент қарзини тўлашдан озод қилиш ёки уни камайтиришга тарафларнинг ўзаро…
Continue reading »
-
АЛИМЕНТ ҚАРЗИНИНГ МИҚДОРИНИ БЕЛГИЛАШ
АЛИМЕНТ ҚАРЗИНИНГ МИҚДОРИНИ БЕЛГИЛАШ – алимент қарзининг миқдори суд ижрочиси томонидан суднинг ҳал қилув қарори ёки алимент тўлаш тўғрисидаги нотариал…
Continue reading »
-
АЛИМЕНТ МАЖБУРИЯТЛАРИНИНГ ТУГАТИЛИШИ
АЛИМЕНТ МАЖБУРИЯТЛАРИНИНГ ТУГАТИЛИШИ – алимент тўлаш тўғрисидаги келишувда белгиланган алимент мажбуриятлари тарафлардан бирининг ўлими, мазкур келишув муддатининг ўтиши ёки унда…
Continue reading »
-
АЛИМЕНТ МИҚДОРИ
АЛИМЕНТ МИҚДОРИ – агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан…
Continue reading »
-
АЛИМЕНТ МИҚДОРИНИ ЎЗГАРТИРИШ ЁКИ АЛИМЕНТ ТЎЛАШДАН ОЗОД ҚИЛИШ
АЛИМЕНТ МИҚДОРИНИ ЎЗГАРТИРИШ ЁКИ АЛИМЕНТ ТЎЛАШДАН ОЗОД ҚИЛИШ – алимент миқдори суд тартибида белгиланганидан кейин тарафлардан бирининг моддий ёки оилавий…
Continue reading »
-
АЛИМЕНТНИ ИНДЕКСАЦИЯ ҚИЛИШ
АЛИМЕНТНИ ИНДЕКСАЦИЯ ҚИЛИШ – суднинг ҳал қилув қарорига асосан пул б-н тўланадиган қатъий суммада ундирилаётган А.и.қ. алиментлар ушлаб қолинаётган жойда…
Continue reading »
-
АЛИМЕНТНИ СУД ТАРТИБИДА УНДИРИШ
АЛИМЕНТНИ СУД ТАРТИБИДА УНДИРИШ – алимент олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс, алимент талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келганидан сўнг, қанча муддат…
Continue reading »
-
АЛИМЕНТНИ ЎЗ ВАҚТИДА ТЎЛАМАГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
АЛИМЕНТНИ ЎЗ ВАҚТИДА ТЎЛАМАГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК – алимент тўлаш тўғрисидаги келишувга мувофиқ алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг айби б-н қарз…
Continue reading »
-
АЛКОГОЛИЗМ
АЛКОГОЛИЗМ – спиртли ичимликларга патологик ҳирс қўйиш (руҳий ва жисмоний мойиллик) б-н, алкоголь истеъмол қилиш тўхтатилганда хумор синдроми пайдо бўлиши,…
Continue reading »
-
АЛЛОКАТУРА
АЛЛОКАТУРА – айрим мамлакатларда солиқ инспектори томонидан бериладиган солиқ базасини аниқлаштириш учун тугалланмаган битимлар б-н боғлиқ тўловлар мавжудлиги ҳақидаги ҳужжат.…
Continue reading »
-
АЛЛОНЖ
АЛЛОНЖ – векселга илова қилинган қўшимча варақ. Унга вексел бўйича ҳуқуқларни ўтказиш ҳақидаги ёзувлар, агарда векселнинг орқа бетига сиғмаса киритилади.…
Continue reading »
-
АЛОҚА ЕРЛАРИ
АЛОҚА ЕРЛАРИ – алоқа линияларини ҳамда уларга тегишли иншоотларни жойлаштириш учун алоқа, радиоэшиттириш, телевидение ва ахборот корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига…
Continue reading »
-
АЛОҚА ХОДИМЛАРИ
АЛОҚА ХОДИМЛАРИ – алоқа-коммуникация тизимлари ва тармоқлари корхоналарида банд бўлган ходимлар тоифаси. Уларга меҳнат қонунчилиги қоидалари умумий асосларда татбиқ этилади.…
Continue reading »
-
АЛОҲИДА ДАМ ОЛИШ КУНИ
АЛОҲИДА ДАМ ОЛИШ КУНИ - собиқ СССР даврида жорий қилинган (1922 й.) ва кейинчалик бекор қилинган (1940 й.да) қўшимча дам…
Continue reading »
-
АЛОҲИДА ФИКР
АЛОҲИДА ФИКР – суд ҳукми, қарори ёки ажримини чиқаришда бошқа судьялар хулосасига қўшилмаган суд аъзосининг ёзма фикри. ЖПК 472-м.га биноан,…
Continue reading »
-
АЛОҲИДА МУҲОФАЗА ЭТИЛАДИГАН ГЕОЛОГИК ОБЪЕКТЛАР
АЛОҲИДА МУҲОФАЗА ЭТИЛАДИГАН ГЕОЛОГИК ОБЪЕКТЛАР – илмий ва ўқув полигонлари, геологик қўриқхоналар, табиат ёдгорликлари, ғорлар ҳамда илмий, тарихий, маданий, эстетик…
Continue reading »
-
АЛОҲИДА МУҲОФАЗА ЭТИЛАДИГАН ҲУДУДЛАР
АЛОҲИДА МУҲОФАЗА ЭТИЛАДИГАН ҲУДУДЛАР – ерлар ва сув кенгликлари (акваториялар) нинг устувор экологик, илмий, маданий, эстетик, санитария соғломлаштириш аҳамиятига молик…
Continue reading »
-
АЛОҲИДА ТАҚҚОСЛАШ ТАДҚИҚОТИ
АЛОҲИДА ТАҚҚОСЛАШ ТАДҚИҚОТИ – идентификацион тадқиқотлар изларни таққослаш асосида ўтказилади. Таққослаш тадқиқоти иккита босқичдан иборат. Биринчи босқичда объектларни алоҳида–алоҳида таҳлил…
Continue reading »
-
АЛОҲИДА ТАРТИБДА ИШ КЎРИШ
АЛОҲИДА ТАРТИБДА ИШ КЎРИШ – фуқаролик суд ишларини юритиш турларидан бири. Алоҳида тартибда кўриладиган ишларда ҳуқуқ ҳақида низо бўлмайди, шу…
Continue reading »
-
АЛОМАТЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
АЛОМАТЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ – папиляр нақшнинг ўзига хослиги (индивидуаллиги) уни тавсифловчи белгилар йиғиндисининг такрорланмаслигидан иборатдир. Папиляр нақшлар умумий ва…
Continue reading »
-
АМНИСТИЯ
АМНИСТИЯ (юнонча - amnеstia – кечириш, гуноҳидан ўтиш) – олий давлат ҳокимияти органининг хусусий акти, айрим шахсларнинг жиноий жазодан озод…
Continue reading »
-
АМНИСТИЯ АКТИ АСОСИДА ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ҚИЛИШ
АМНИСТИЯ АКТИ АСОСИДА ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ҚИЛИШ – ЖКнинг 68-м.га мувофиқ, жиноят содир этган шахсни А.а.а.ж.о.қ. мумкин. Амнистиянинг афв этишдан фарқли…
Continue reading »
-
АМОРТИЗАЦИЯ
АМОРТИЗАЦИЯ (эскириш) – ишлаб чиқариш воситасидан фойдаланиш жараёнида унинг емирилиши, жисмоний ва маънавий эскириши. Ишлаб чиқариш воситаларининг эскириши даражаси олдиндан…
Continue reading »
-
АНАЛОГИЯ
АНАЛОГИЯ (юнонча - analogia – мувофиқлик, айнанлик, ўхшашлик) – бирор ҳаракат қонунда бевосита кўрсатилмаган ҳолда шунга ўхшаш ҳодисани кўзда тутадиган…
Continue reading »
-
АНАРХИЗМ
АНАРХИЗМ (юнонча - anarchia – ҳокимиятсизлик) - сиёсий оқим бўлиб, сиёсий–тарихий жараёнларнинг мураккаб палласида сиёсий жараёнларга таъсир этишга интилиш усули.…
Continue reading »
-
АНАТОМИК БЕЛГИЛАР
АНАТОМИК БЕЛГИЛАР – одамнинг ташқи қиёфа белгиларининг бир гуруҳини ташкил килувчи туғма ўзига хос белгилар йиғиндиси. Бу гуруҳдаги белгилар «статик»…
Continue reading »
-
АНГЛИЯ-АМЕРИКА ҲУҚУҚИЙ ТИЗИМИ
АНГЛИЯ-АМЕРИКА ҲУҚУҚИЙ ТИЗИМИ – Англияда, шунингдек, (муайян даражада соф кўринишда) АҚШ, Австралия, Ирландия, Канадада ва Англиянинг бошқа собиқ мустамлакаларида амалда…
Continue reading »
-
АНКЕТА
АНКЕТА – респондент томонидан мустақил тўлдирилиши лозим бўлган саволлар рўйхати 1) почтага тааллуқли, 2) тарқатиладиган, 3) экспресс (тез тўлдириладиган), 4)…
Continue reading »
-
АНКЕТА МАЪЛУМОТЛАРИНИ ЙИҒИШ
АНКЕТА МАЪЛУМОТЛАРИНИ ЙИҒИШ – сўровчи ва жавоб берувчининг ўзаро муносиб ҳаракатларига асосланган сўров тури. Бунда жавоб берувчи саволлар рўйхати мавжуд…
Continue reading »
-
АНОМАЛ НУҚСОНЛАР
АНОМАЛ НУҚСОНЛАР – инсоннинг тана тузилишидаги айрим хусусиятларнинг табиий ўлчовидан юқорида ёки жуда паст даражада ривожланадиган нуқсонлар: бўйнинг 2 м.дан…
Continue reading »
-
АНОМАЛИЯ
АНОМАЛИЯ – шахс ва ижтимоий гуруҳларнинг қадриятлари ва меъёрий тизимдаги бузилишлари, ижтимоий ва ҳуқуқий нормаларнинг самарасизлиги. Дивиант (нотўғри) хулқ–билишнинг мақсадига…
Continue reading »
-
АНОНИМ МУАЛЛИФ
АНОНИМ МУАЛЛИФ – у ёки бу сабабларга кўра асар муаллифининг номи кўрсатилмаган ҳолда (номсиз) эълон қилинган, чоп этилган асар эгаси.…
Continue reading »
-
АНТИМОНОПОЛ ҚОНУНЧИЛИГИ
АНТИМОНОПОЛ ҚОНУНЧИЛИГИ – ҳуқуқий нормалар ва и-тлар тизими бўлиб, ишлаб чиқарувчиларнинг монополиясидан харидорларнинг ҳимоясини, иқтисодий, ижтимоий, ташкилий ва бошқа чегирма…
Continue reading »
-
АНТРОПОГЕН
АНТРОПОГЕН (юнонча – anthropos – одам, gen – насл) – инсоннинг турли табиий, географик ва ижтимоий ҳаёт шароитларига мослашуви натижасида…
Continue reading »
-
АНТРОПОМЕТРИЯ
АНТРОПОМЕТРИЯ – антропологиянинг текшириш усулларидан бири. Криминалистикада одамнинг ташқи қиёфа белгилари асосида идентификация қилиш, таниб олиш, экспертиза ўтказишда қўлланиладиган услуб.…
Continue reading »
-
АПЕЛЛЯЦИЯ
АПЕЛЛЯЦИЯ (лотинча - apеllatio – шикоят қилиш; норозилик билдириш) – суд ҳукми устидан шикоят аризаси беришнинг бир шакли. А. Франция…
Continue reading »
-
АПЕЛЛЯЦИЯ, КАССАЦИЯ ВА НАЗОРАТ ИНСТАНЦИЯ СУДИНИНГ АЖРИМИ (ҚАРОРИ)
АПЕЛЛЯЦИЯ, КАССАЦИЯ ВА НАЗОРАТ ИНСТАНЦИЯ СУДИНИНГ АЖРИМИ (ҚАРОРИ) – апелляция, кассация ва назорат инстанция судининг ажрими ёки қарорида қуйидагилар кўрсатилиши…
Continue reading »
-
АРАЛАШ ТИП РЕСПУБЛИКА
АРАЛАШ ТИП РЕСПУБЛИКА – республика бошқарув шаклининг бир тури. Бунда президентлик республикаси белгилари парламент республикаси хусусиятлари б-н уйғунлашади. Президент, қоида…
Continue reading »
-
АРБИТРАЖ БОШҚАРУВЧИСИ
АРБИТРАЖ БОШҚАРУВЧИСИ – қ.: Ташқи суд бошқарувчиси.
Continue reading »
-
АРЕНДА
АРЕНДА – тижорат мақсадида кўчмас мулкларни ижарага олиш. Асосан бино–иншоотлар ва корхоналарни ижарага олиш А. деб юритилади. Оборот (муомала)дан чиқарилган…
Continue reading »
-
АРЕСТ
АРЕСТ – қ.: Қамоқ.
Continue reading »
-
АРИДЛАШГАН ҲУДУДЛАР
АРИДЛАШГАН ҲУДУДЛАР –ҳаво ҳароратининг юқорилиги нисбий ва абсолют намликни ҳамда ёғин миқдорининг камайиши натижасида иқлимнинг қуруқлашиши. А.ҳ. саҳро ва ярим…
Continue reading »
-
АРИЗА
АРИЗА – 1) муайян муассаса ёки мансабдор шахс номига бирор илтимос тарзида ёзиладиган расмий ҳужжат. Мас., боғча мудираси, мактаб директори,…
Continue reading »
-
АРИЗА ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ РАД ЭТИШ
АРИЗА ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ РАД ЭТИШ – суд қуйидаги ҳолларда аризани қабул қилишни рад этади, агар: 1) ариза судда кўришга тегишли…
Continue reading »
-
АРИЗА ВА БОШҚА ҲУЖЖАТЛАРНИНГ НУСХАЛАРИ
АРИЗА ВА БОШҚА ҲУЖЖАТЛАРНИНГ НУСХАЛАРИ – судга ариза жавобгарларнинг сонига мутаносиб миқдорда нусхалари б-н берилади. Судья ишнинг мураккаблиги ва хусусиятига…
Continue reading »
-
АРИЗАНИ ҲАРАКАТСИЗ ҚОЛДИРИШ
АРИЗАНИ ҲАРАКАТСИЗ ҚОЛДИРИШ – судья ариза ФПКда баён этилган талабларга риоя қилинмай берилганлигини ёки давлат божи тўланмаганлигини аниқласа, аризани ҳаракатсиз…
Continue reading »
-
АРРАЛАШДАН ҲОСИЛ БЎЛГАН ИЗЛАР
АРРАЛАШДАН ҲОСИЛ БЎЛГАН ИЗЛАР – жиноят жойларида (эшик қулфлари, сейфлар) жиноятчи томонидан қўлланилган арралар ёрдамида объектлар арраланиш вақтида ҳосил бўлган…
Continue reading »
-
АРЗ ҚИЛИНГАН ТАЛАБЛАР ДОИРАСИДАН ЧЕТГА ЧИҚИШ ҲУҚУҚИ
АРЗ ҚИЛИНГАН ТАЛАБЛАР ДОИРАСИДАН ЧЕТГА ЧИҚИШ ҲУҚУҚИ – суд ишни даъвогарнинг арз қилган талаблари доирасида ҳал қилади. Бироқ, суд даъвогарнинг…
Continue reading »
-
АСАР
АСАР – фан, адабиёт ва санъат соҳасида яратилган, кишида муайян объектлар, нарсалар, воқеалар, ҳодисалар тўғрисида тасаввур уйғотадиган ёки муайян ижтимоий…
Continue reading »
-
АШЁ
АШЁ – фуқаролик ҳуқуқларининг объектларидан бири, А. муайян моддий қийматга эга бўлган ҳамда иқтисодий муносабатнинг предмети бўла оладиган нарсалар. Ашёлар…
Continue reading »
-
АШЁ ВА ҲУЖЖАТЛАРНИ ОЛИБ ҚЎЙИШ (маъмурий ҳуқуқда)
АШЁ ВА ҲУЖЖАТЛАРНИ ОЛИБ ҚЎЙИШ (маъмурий ҳуқуқда) – маъмурий мажбурловнинг алоҳида тури ҳисобланган олдини олиш чораси ҳисобланади. Ушбу чорани қўллаш…
Continue reading »
-
АШЁЛАРНИ КЎЗДАН КЕЧИРИШ (маъмурий ҳуқуқда)
АШЁЛАРНИ КЎЗДАН КЕЧИРИШ (маъмурий ҳуқуқда) – маъмурий мажбурловнинг алоҳида тури ҳисобланган олдини олиш чораси. МЖКнинг 289-м.га асосан а.к.к. ички ишлар…
Continue reading »
-
АШЁВИЙ ДАЛИЛ
АШЁВИЙ ДАЛИЛ – жиноят, фуқаролик, хўжалик ва маъмурий ишни тўғри юритиш учун аҳамиятли бўлган ашёлар. Амалиётда “тилсиз гувоҳлар” деб ҳам…
Continue reading »
-
АШЁВИЙ ДАЛИЛЛАРНИ САҚЛАШ ВА ҚАЙТАРИБ БЕРИШ
АШЁВИЙ ДАЛИЛЛАРНИ САҚЛАШ ВА ҚАЙТАРИБ БЕРИШ – ашёвий далиллар суднинг ажримига биноан ишга қўшиб қўйилади ва ишда сақланади ёки алоҳида…
Continue reading »
-
АШЁВИЙ ДАЛИЛЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ МАЖБУРИЯТИ
АШЁВИЙ ДАЛИЛЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ МАЖБУРИЯТИ – ҳар қандай ташкилотлар ва фуқаролар талаб қилинаётган ашёни суд ажримида кўрсатилган муддатда судга тақдим…
Continue reading »
-
АШЁВИЙ ДАЛИЛЛАРНИ ТЕКШИРИШ
АШЁВИЙ ДАЛИЛЛАРНИ ТЕКШИРИШ – ашёвий далиллар суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд томонидан кўздан кечирилади ва ишда иштирок этувчи…
Continue reading »
-
АШЁВИЙ ҲУҚУҚ
АШЁВИЙ ҲУҚУҚ – мулкий ҳуқуқлар тизимида мулк ҳуқуқи б-н бир қаторда а. ҳ.лар муҳим ўрин эгаллайди. Маълумки, мулкдор ҳар доим…
Continue reading »
-
АСОСИЙ ҚОНУН
АСОСИЙ ҚОНУН – қ.: Конституция
Continue reading »
-
АСОСИЙ ЖАМИЯТ
АСОСИЙ ЖАМИЯТ – бир хўжалик жамияти ёки ширкати иккинчи хўжалик жамиятининг устав фондида ундан устунлик мавқеига эга бўлган ҳолда иштирок…
Continue reading »
-
АСОСИЙ ЖАЗОЛАР
АСОСИЙ ЖАЗОЛАР – жиноят содир этишда айбли деб топилган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо турлари. Улар қуйидагилардан иборат: 1) жарима –…
Continue reading »
-
АСОССИЗ БОЙИШДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН МАЖБУРИЯТЛАР
АСОССИЗ БОЙИШДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН МАЖБУРИЯТЛАР – қонун ҳужжатларида ёки битимда белгиланган асосларсиз бошқа шахснинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб олган ёки тежаб…
Continue reading »
-
АСОССИЗ БОЙЛИК ОРТТИРИШ
АСОССИЗ БОЙЛИК ОРТТИРИШ – қонун ҳужжатларида ёки битимда белгиланган асосларсиз бошқа шахснинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб олиш ёки тежаб қолиш. (муал.…
Continue reading »
-
АТА КОНВЕНЦИЯСИ
АТА КОНВЕНЦИЯСИ – “аtа carnet” товарларни вақтинча олиб киришда Божхона ҳақида Конвенция. БҲК томонидан 1961 й. Брюсселда қабул қилинган глоссарийга…
Continue reading »
-
АТМОСФЕРА ҲАВОСИ
АТМОСФЕРА ҲАВОСИ – ер шарини ўраб олган бир неча хил газлардан иборат ҳаво қатлами, тирик мавжудот ҳамда бошқа табиат бойликларининг…
Continue reading »
-
АТМОСФЕРА ҲАВОСИНИ ИФЛОСЛАНТИРИШ
АТМОСФЕРА ҲАВОСИНИ ИФЛОСЛАНТИРИШ – атмосферага ифлослантирувчи м.ни чиқариб юбориш қоидаларининг бузилиши, бунинг натижасида ҳавода заҳарли м.нинг йўл қўйиладиган энг юқори…
Continue reading »
-
АТМОСФЕРА ҲАВОСИНИ ҲУҚУҚИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ
АТМОСФЕРА ҲАВОСИНИ ҲУҚУҚИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ – табиат ва инсон ўртасидаги ажралмас боғлиқлик ва мутаносибликни таъминлайдиган, атмосфера ҳавоси сифатининг бузилишига, атроф…
Continue reading »
-
АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТ
АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТ – инсонга бевосита ёки билвосита таъсир этувчи табиий абиотик ва биотик омиллар ва табиий антропоген объектларнинг мажмуи;…
Continue reading »
-
АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТ ИФЛОСЛАНТИРИЛГАНЛИГИ УЧУН ТЎЛОВЛАР
АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТ ИФЛОСЛАНТИРИЛГАНЛИГИ УЧУН ТЎЛОВЛАР – табиат заҳираларидан фойдаланганлик учун ва атроф-муҳитга салбий таъсир этганлик учун тўловлар. А.м.и.у.т. иқтисодий…
Continue reading »
-
АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТ СИФАТ НОРМАТИВЛАРИ
АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТ СИФАТ НОРМАТИВЛАРИ – умумий тарзда инсоннинг хўжалик, рекреацион ва ўзга антропоген фаолияти натижасида атроф табиий муҳитга кўрсатиладиган…
Continue reading »
-
АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТГА КЕЛТИРИЛГАН ИҚТИСОДИЙ ЗАРАР
АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТГА КЕЛТИРИЛГАН ИҚТИСОДИЙ ЗАРАР – табиатдан фойдаланувчининг мулкий манфаатларига, моддий бойликлари нобуд бўлиши, кўзда тутилган фойдани қўлга кирита…
Continue reading »
-
АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТГА КЎРСАТИЛАЁТГАН ТАЪСИР МОНИТОРИНГИ
АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТГА КЎРСАТИЛАЁТГАН ТАЪСИР МОНИТОРИНГИ – кўп мақсадли ахборот тизими бўлиб, унинг вазифаси атроф–муҳитга таъсир этувчи манбалар ва чиқиндиларни кузатиш,…
Continue reading »
-
АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ
АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ – қулай экологик шароитларни яхшилаш, тиклаш ва сақлашга қаратилган давлат, маҳаллий ва жамоат тадбирлари тизими.…
Continue reading »
-
АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТНИНГ ИФЛОСЛАНИШИ
АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТНИНГ ИФЛОСЛАНИШИ – экологик ҳолатга салбий таъсир қиладиган м.нинг атроф–муҳитда мавжудлиги. А.т.м.и. табиий ресурсларнинг камайиб боришидан ташқари, экологик…
Continue reading »
-
АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТНИНГ СИФАТИ
АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТНИНГ СИФАТИ – табиат ва инсон орасида модда ва энергиянинг алмашув жараёнини доимо таъминлаб турувчи ва ҳаётни қайта…
Continue reading »
-
АТТЕСТАЦИЯ
АТТЕСТАЦИЯ – 1). Ходимлар малакасини аниқлаш усулларидан бири. Қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибларда иш берувчи томонидан ўтказилади. Давлат хизматчиларининг…
Continue reading »
-
АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ
АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ – корхоналарда ходимларни навбатдаги аттестациядан ўтказиш мақсадида иш берувчи буйруғига кўра ташкил этиладиган комиссия. А.к. нинг ваколатлари ва…
Continue reading »
-
АУДИОВИЗУАЛ АСАР
АУДИОВИЗУАЛ АСАР – бир-бири б-н боғланган (овоз жўрлигида ёки овоз жўрлигисиз) тасвирларнинг ёзиб олинган туркумидан иборат бўлган, тегишли техника…
Continue reading »
-
АУДИТ
АУДИТ (инглизча - аudi – эшитув) – муайян ваколатлар берилган шахслар – аудиторлар (аудиторлар фирмалари) томонидан хўжалик юритаётган субъектларнинг…
Continue reading »
-
АУДИТОР
АУДИТОР – малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахс. Агар а. аудиторлик ташкилотининг штатида турган бўлса ёки аудиторлик ташкилоти у б-н…
Continue reading »
-
АУДИТОРЛИК ҲИСОБОТИ
АУДИТОРЛИК ҲИСОБОТИ – аудиторлик текширувининг бориши, бухгалтерия ҳисобини юритишнинг белгиланган тартибидан четга чиқишлар, молиявий ҳисоботдаги қоидабузарликлар тўғрисидаги муфассал маълумотлардан, шунингдек,…
Continue reading »
-
АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТИ
АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТИ – аудиторлик фаолиятини амалга ошириш лицензиясига эга бўлган юридик шахс. А.т. ўз фаолиятини амалга оширишда мустақилдир. А.т. вазирликлар,…
Continue reading »
-
АУТИЗМ
АУТИЗМ – шизофрениянинг тури, ёлғизлик, одамовилик. А.да ташқи муҳит б-н бўлган алоқа ва боғланиш йўқолиб қолади ва бемор ўзининг ички…
Continue reading »
-
АВАНС (бўнак)
АВАНС (бўнак) – 1). Ходимга келгусида тўланиши лозим бўлган иш ҳақи ҳисобидан амалга ошириладиган пул тўлови. А.нинг миқдори корхона иш…
Continue reading »
-
АВАРИЯ ИШЛАРИ
АВАРИЯ ИШЛАРИ – ишлаб чиқаришдаги авария (жиддий бузилиш, ўпирилиш, портлаш ва ҳ.к.) ишлаб чиқариш зарурати деб баҳоланиши мумкин бўлган техноген…
Continue reading »
-
АВЕСТО
АВЕСТО – “Авесто” китоби милоддан олдинги VI а.да юзага келган. Унинг яратилиши давлат арбоби ва қонуншунос, дин илоҳиётчиси сифатида Заотар…
Continue reading »
-
АЁЛЛАР МЕҲНАТИ
АЁЛЛАР МЕҲНАТИ. Қ.: Хотин–қизлар меҳнати.
Continue reading »
-
АЁЛЛАР ВА БОЛАЛАР САВДОСИ
АЁЛЛАР ВА БОЛАЛАР САВДОСИ – халқаро хусусиятга эга жиноят, унга қарши кураш зарурати халқаро ҳамкорликни талаб этади. ХХ а.нинг биринчи…
Continue reading »
-
АЁЛЛАР ЖИНОЯТЧИЛИГИ
АЁЛЛАР ЖИНОЯТЧИЛИГИ – вояга етмаган ва катта ёшдаги аёллар томонидан содир этилган жиноятларнинг йиғиндиси. А. ж.ни ўрганишда айнан аёл жинсига…
Continue reading »
-
АЁВСИЗ МУНОСАБАТДА БЎЛИШ
АЁВСИЗ МУНОСАБАТДА БЎЛИШ – жабрланувчи б-н шафқатсиз муомала, унга жисмоний ва руҳий азоб чекишга олиб келадиган (мас., зарба бериш, қийнаш,…
Continue reading »
-
АЖРИМ
АЖРИМ – суднинг процессуал ҳужжати, жиноят, фуқаролик ва хўжалик ишлари бўйича чиқарилади. А. суд томонидан алоҳида хонада (маслаҳатхонада) ФПК 14–…
Continue reading »